“НАВРЎЗ” ШОДИЁНАЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА.
Тошлоқ туманидаги “Тоғлиқ” маҳалласида эл юртимизнинг суюкли байрами Наврўз байрами кенг нишонланди. Байрам иштирокчилари учун дошқозонларда ош дамланди, шунингдек, сумалак ва бошқа баҳор таомлари тайёрланди.
Халқимизнинг тарихи, маданияти, урф-одати ва анъаналарини акс эттирувчи қўшиқ ва рақслар ҳамда кўклам таомлари намойиши барчани кайфиятини янада кўтарди.

Ўзбекистон туманидаги барча маҳалла ва масканларда умумхалқ ҳашари кўтаринки руҳда бошланди
Бугун — 18 март куни умумхалқ хайрия ҳашари бошланди.
Ҳашар азалдан миллий анъана ва удумларимизнинг ажралмас қисми саналган. Айни пайтда бу анъана ҳаижиҳатлик, бирдамлик, меҳр ва саховат рамзи саналган.
Наврўз айёми арафасидаги бу йилги умумхалқ ҳашари “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ўтказилмоқда.
Эрта тонгдан карнай-сурнай садолари остида бошланган тадбир тумандаги барча маҳаллаларда, корхона, ташкилот ва муассасаларда уюшқоқлик ва кўтаринки кайфиятда давом этмоқда.
@uzbaxborotxizmati

Мурувват уйида Наврўзи олам шукуҳи
“Наврўз” энг аввало меҳр-оқибат ва ҳайру саҳоват байрами бўлиб, бу кунларда беморлар ва кўмакка муҳтож кишиларга беминнат ёрдам бериш каби эзгу юмушлар ҳам кенг миқёсда бажарилади.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ташаббуси билан Қудаш “Мурувват” ногиронлиги бўлганлар учун аёллар интернат уйида ташкилланган байрам тадбири кўтаринки руҳда ўтказилди.
Шодиёналарда иштирок этган туман сектор раҳбарлари меҳр масканида яшовчилар ҳолидан хабар олиб, уларни айём билан қутлашди, барчага сиҳат-саломатлик, кўнгил хотиржамлиги тиланди.
Тадбир аввалида сўз олган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, барчани янгиланиш ва яшариш айёми билан табриклади. Муассасада даволанаётган аёллар доимо давлатимиз ардоғида эканлигини яна бир бор таъкидлаб, Президентимиз ташаббуси билан юртимиздаги “Саҳоват” ва “Мурувват” уйларига кўрсатилаётган эътибор намунасини айни даргоҳда яратилган шароитларда ҳам яққол кўриш мумкинлигини қайд этиб ўтди.
Бугунги тадбирда эзгулик йўлидаги ўзларининг муносиб ҳиссаси билан вилоят божхона бошқармаси ҳамда “Ишонч” дўконлар тармоғи Яйпан филиали мутасаддилари ҳам қатнашиб, даволанувчиларнинг байрамона кайфияти ва шодликларига шерик бўлишди.
Шу куни муассасада яшовчи хотин-қизларнинг қалбларига баҳорий илиқлик билан биргаликда, туман ҳокимлиги ҳамда ҳомий ташкилотларнинг эсдалик совғалари ҳам улашилди.
Байрам тадбири куй-қўшиқ ҳамда рақслар билан давом этди.