#Муаммо_ва_ечим
⚡️ Кредит ажратилишида тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилди.
✅ Данғара туманидаги “Oltin-Chashma” хусусий корхонасининг спорт соғломлаштириш мажмуаси учун сунъий қопламалар ҳамда “Асл либос текстил” МЧЖнинг болалар кийимлари ишлаб чиқаришга дастгоҳлар сотиб олиш учун имтиёзли кредит ажратишга доир ҳал бўлмасдан келаётган муаммолари ўрганиб чиқилди.
Данғара туман прокуратурасининг амалий кўмагида АТ “Агробанк” туман филиалидан “Oltin-Chashma” хусусий корхонаси ва “Асл либос текстил” МЧЖга 100 млн. сўмдан имтиёзли кредит ажратилиши таъминланди.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Кадастр паспортини тайёрлаш муддатлари қисқармоқда
“Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (535-сон, 02.09.2020 й).
🕐 Қарор билан Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
📓 Унга кўра, кўчмас мулк объектини кадастр ҳисобига олиш ва кадастр йиғмажилдини шакллантириш натижасида кўчмас мулк объекти бўйича электрон шаклда кадастр паспорти расмийлаштирилади.
📓Ариза берувчи кадастр паспортини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.
✅Кадастр паспортини тайёрлаш:
👉 кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
🔸кўп квартирали уйдаги квартира – 3 иш кунигача;
🔸якка тартибдаги турар жой – 5 иш кунигача;
(илгари бу муддат тегишлича 7, 10 кун эди)
👉 кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича:
🔸умумий майдони 100 кв.м. гача - 5 иш кунигача;
🔸умумий майдони 100 кв.м. дан 1000 кв.м. гача - 7 иш кунигача;
🔸умумий майдони 1000 кв.м. дан 5000 кв.м. гача - 10 иш кунигача;
🔸умумий майдони 5000 кв.м. дан 15000 кв.м. гача - 15 иш кунигача;
🔸умумий майдони 15000 кв.м. дан 50000 кв.м. гача - 20 иш кунигача;
🔸умумий майдони 50000 кв.м. дан ортиқ - 25 иш кунигача.
(илгари бу муддат тегишлича 10 кундан 45 кунгача бўлган)
🧾 Кадастр йиғмажилди шакллантирилгандан сўнг кадастр паспортини бериш учун тўлов миқдори қиймати кўрсатилган хабарнома (инвойс) Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига электрон шаклда юборилади.
💴 Ариза берувчи хабарномани олгандан сўнг 1 ой мобайнида тўлов қийматини тўлайди.
💴 Кадастр паспортини бериш учун тўлов қийматлари Вазирлар Маҳкамаси қарори (https://lex.uz/docs/2425158) билан белгиланади.
✅ Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:
▫️кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алохида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
▫️кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
▫️кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда).
Ушбу ҳолларда кадастр паспорти 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади.
📓Қоғоз шаклидаги кадастр паспорти Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали, пластик шаклдаги кадастр паспорти фақат Давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилади.

Судларга берилган даъволарни кўриб чиқиш жараёнини онлайн кузатиш мумкин бўлади
“Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
📌 Қарор билан судлар фаолиятини рақамлаштиришнинг кейинги босқичдаги вазифалари белгиланди.
➡️ Жумладан, фуқаролар ва тадбиркорларга кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турлари кенгайтирилади, ҳар бир мурожаатни кўриб чиқиш жараёнини онлайн кузатиб бориш таъминланади, суд биноларида интерактив хизматлардан эркин фойдаланиш имконияти яратилади.
🔰 Қарор билан қуйидагиларни назарда тутувчи 2020-2023 йилларда суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш дастури тасдиқланди:
🔸2021 йил 1 январдан судларда суд мажлисини тарафларнинг илтимосномаси ва раислик қилувчининг розилиги билан аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб бориш ҳамда суд мажлиси баённомаларини ушбу тизимдан фойдаланган ҳолда шакллантириш;
🔸2021 йил 1 июлдан апелляция ва кассация инстанцияси судларида ишларни судьялар ўртасида автоматик равишда тақсимлаш;
🔸2021 йил 1 октябрдан барча иштирокчиларни суд мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида “SMS” хабар орқали бепул асосда хабардор қилиш;
🔸2022 йил 1 январдан суд қарорларини тарафларга онлайн тарзда, уларнинг илтимосномаси бўйича эса қоғоз шаклида тақдим этиш;
🔸2022 йил 1 июлга қадар судлар фаолиятида, шу жумладан, фуқаролар ва тадбиркорларга одил судловга эришишда қулайлик яратиш мақсадида 10 га яқин интерактив хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш;
🔸2023 йил 1 январдан суд ишларини давлат архивига электрон шаклда топшириш ва қабул қилиш;
🔸судлар, Судьялар олий кенгаши ҳамда Судьялар олий мактабида ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини янада яхшилаш.
✅ Қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан судлар фаолиятига қуйидаги имкониятларни берувчи “Адолат” ахборот тизимлари комплекси жорий этилади:
👉 давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари, адвокатлар томонидан судларга даъво, ариза ва шикоятларни фақат электрон шаклда тақдим этиш;
👉 манфаатдор шахслар томонидан даъво, ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш жараёнини онлайн тарзда кузатиб бориш;
👉 суд мажлиси иштирокчилари томонидан маълумотлар ва ҳужжатларни электрон шаклда юбориш;
👉 суд ҳужжатларини судлар фаолиятига жорий этилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда автоматлаштирилган равишда шакллантириш.
☑️ Шунингдек, 2020 йил якунига қадар суд мажлисларида видеоконференцалоқа режимида иштирок этиш имконини берувчи мобиль дастур ишлаб чиқилади.

#Назорат
⚡️ Имтиёзларни қўлламасдан тадбиркорларга зарар етказган мансабдор шахсга чора кўрилди.
📌 “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддасига кўра, оилавий корхона турар жойдан бир вақтнинг ўзида унда истиқомат қилган ҳолда товарлар ишлаб чиқариш учун фойдаланган тақдирда, коммунал инфратузилма хизматлари ҳақини тўлаш аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича ва шартлар асосида амалга оширилади.
Бироқ, Ёзёвон тумани электр таъминоти корхонаси раҳбари М.Н. “Qoxorova Oysaxon”, “Dilyara Diana Fayz” ва “Brend Biznes Ice Cream” оилавий корхоналарига қонуний имтиёзларни қўлламасдан, электр тўловларини асоссиз юридик шахслар учун белгиланган тарифларда ҳисоблаб, уларга жами 9 млн. 914,5 минг сўм миқдорда моддий зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон туман прокуратураси томонидан асоссиз ундирилган маблағларни қайтариш чоралари кўрилиб, электр таъминоти корхонаси раҳбари М.Н.га нисбатан 05.09.2020 йилда маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди.

#Амалий ёрдам
⚡️ Йилқичиликни ривожлантиришда тадбиркорга амалий ёрдам кўрсатилди.
✅ “Қўқон файзи” фермер хўжалиги раҳбари Қ.Абдуллаевнинг йилқичиликни ривожлантириш мақсадида наслли зотдор отлар сотиб олиш учун кредит ажратилишида амалий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги Фарғона вилоят прокуратурасига қилган мурожаати кўриб чиқилди.
✅ Ўрганиш давомида АТ “Халқ банк” Бешариқ филиалидан 11.09.2020 йил куни фермер хўжалигига 1 млрд. 560 млн. сўм миқдорда кредит ажратилиши таъминланиб, тадбиркорнинг мурожаати қаноатлантирилди.

⚡️ Тадбиркорлик фаолиятидаги муаммолар ўз ечимини топмоқда.
✅ Данғара тумани прокуратураси томонидан ўтказилган таҳлиллар давомида тумандаги “New Super Lion” хусусий корхонасининг маҳсулот ишлаб чиқариш дастгоҳлари сотиб олиш учун имтиёзли кредит ажратилиши масаласи ҳал бўлмасдан келганлиги аниқланган.
✅ Мазкур ҳолат туман прокуратураси томонидан ўрганилиб, кўрсатилган амалий ёрдам натижасида АТ “Агробанк” туман филиалидан корхонага 100 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилиши таъминланди.
✅ Шу каби, “Mustafo Qandolat” МЧЖга нон ва қолипли нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти учун 18.09.2020 йилда АТ “Халқбанк” Данғара филиалидан 138 млн. сўм кредит ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Вазирлик ва муассасалар “тадбиркорга хизмат қилувчи” ташкилотга айланиши зарурлиги таъкидланди. Тадбиркорликни бошлашга халақит бераётган муаммоларни ҳал этиш, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларнинг ташаббусларини рўёбга чиқариш бўйича топшириқлар берилди. Янги корхоналар ташкил этиш, мавжудларини йириклашишга рағбатлантириш чоралари муҳокама қилинди.
—
Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития предпринимательства в регионах.
Подчеркнуто, что министерства и ведомства должны превратиться в организации, "служащие предпринимателям". Даны поручения по устранению проблем, препятствующих организации предпринимательства, особенно бизнес-инициативам молодежи и женщин. Обсуждены меры касательно создания новых предприятий и стимулирования укрупнения бизнеса.
#Mirziyoyev #videoselektor #tadbirkorlik #hududlar
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ Ҳурматли тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган фуқаролар !!!
🤦🏻 Кредитлаш жараёнида коррупцион ҳолатларга дуч келсангиз бевосита прокуратура органларига мурожаат этишингиз мумкин.

Тадбиркорларга насос ва сувни чучуклаштирувчи ускуналарни харид қилганлик учун компенсация берилади.
“Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6074-сон, 25.09.2020 й.) қабул қилинди.
🔰 Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 октябрдан:
👉 ичимлик суви таъминоти ва оқова сув соҳасида инвестиция лойиҳалари бўйича таклифлар маҳаллий Кенгашлар розилиги билан амалга оширилади;
👉 сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар монополияга қарши курашиш ва нархларни тартибга солиш органлари хулосалари олиниб, маҳаллий Кенгашлар қарори билан маъқуллангандан сўнг тасдиқланади.
📂 Фармонга кўра, 2021–2022 йилларда 30 та туман ва шаҳарларнинг ичимлик суви таъминоти тизимлари тадбиркорларга давлат-хусусий шериклик шартлари асосида топширилади.
🔰 2021 йил 1 январдан тадбиркорларга насос ва сувни чучуклаштирувчи ускуналарни харид қилиш учун:
👉 миллий валютадаги кредитларнинг 10 миллиард сўмдан ошмаган қисми бўйича кредит фоизи ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин асосий ставканинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисми;
👉 хорижий валютадаги кредитларнинг 10 миллиард сўм эквивалентидан ошмаган қисми бўйича фоиз харажатларининг тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 30 фоизигача, лекин 3 фоизлик пунктидан кўп бўлмаган қисми 3 йил мобайнида компенсация қилинади.
🗓 2020 йил 1 октябрдан ҳар йили аҳоли сони жами 15 мингдан кам бўлмаган қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича давлат ижтимоий буюртмаларига танлов эълон қилинади.
♻️ Давлат ижтимоий буюртмалари доирасидаги лойиҳалар 2021 йилда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида, 2022 йилдан эса республиканинг бошқа ҳудудларида амалга оширилади.
📌 2022 йил 1 январдан марказлаштирилган оқова сув тизимига уланмаган аҳоли пунктларида уй-жой комплекслари оқова сув тозалаш иншоотлари билан бирга қурилади.

“E-qaror” электрон тизимидан хабарингиз борми?
🖥 Ҳокимлар томонидан қарор, фармойишлар қабул қилиш жараёнининг мураккаблиги, шаффофлиги таъминланмаганлиги сабабли юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида жорий йил 14 апрель куни қабул қилинган Ҳукумат қарори билан ҳокимлар томонидан ҳужжатлар қабул қилиш жараёнини бутунлай электрон шаклда амалга оширилиши назарда тутувчи “E-qaror” электрон тизими ишга туширилади.
🔰 “E-qaror” электрон тизими ишга тушириш орқали:
🔍 биринчидан, ҳар бир қабул қилинаётган ҳужжатнинг қонунийлигини қатъий назоратга олиш имкони яратилади. Ҳужжат қабул қилиш билан барча жараёнлар (лойиҳани ишлаб чиқиш, келишиш, имзолаш, рақам бериш ва эълон қилиш) электрон тизим орқали амалга оширилади. Бу жараён адлия органлари томонидан мониторинг қилиб борилади;
♻️ икинчидан, ҳокимларнинг ҳужжат қабул қилиш билан боғлиқ фаолиятида шаффофлик кучайтирилади. Қабул қилинган ҳужжатлар доимий равишда эълон қилиб борилади ва шу орқали уларнинг қанчалик асосли эканлигини ҳар бир фуқаро кузатиб бориш имконига эга бўлади;
☑️ учинчидан, ҳокимлар томонидан қабул қилинадиган ҳужжатларнинг электрон тизим орқали амалга оширилиши ҳозирги кунда айрим ҳолларда кузатилаётган ўтиб кетган сана билан қарор қабул қилиш, ҳужжат иловаларини алмаштириб қўйиш ва шу каби ноқонуний ишларнинг олдини олади;
🌐 тўртинчидан, ҳокимларнинг “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилинадиган ҳужжатлар (қонун ҳужжатлари билан учинчи шахсларга тарқатилиши чекланган ҳужжатлардан ташқари) автоматик равишда мазкур ҳокимликларнинг расмий веб-сайтларида ва Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси ахборот тизими – “LexUZ”да эълон қилинади.
🗓 “E-qaror” электрон тизими дастлаб, 2021 йил январь-май ойларида Қашқадарё вилоятида эксперимент тариқасида синовдан ўтказилади.
➡️ Эксперимент давомида тизим янада такомиллаштирилиб, 2021 йил 1 июлдан республикадаги барча ҳокимликлар фаолиятига жорий этилади.
📝 Ҳозирги кунда, Адлия вазирлиги томонидан “E-qaror” электрон тизимидан ташқари қабул қилинадиган ҳокимлар қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда бундай қарорларни амалга киритган мансабдор шахсларга жавобгарликни белгилаш бўйича тегишли лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Давлат хизматлари агентлигининг қурилиш ва кадастр соҳадаги давлат хизматлари ва улардан фойдаланиш тартиби.👇