Фарғона вилояти олий таълим соҳасида Кореянинг нуфузли Сан Мун университети билан кенг кўламли ҳамкорликни йўлга қўймоқда
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Кореянинг Сан Мун университети президенти Сеон Жу Хван бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Фарғона вилояти ҳокимлиги, вилоятдаги олий таълим муассасалари ҳамда Кореянинг энг илғор олийгоҳларидан бири бўлган Сан Мун университети ўртасида кенг кўламли ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг жорий йил 27-30 март кунлари Корея Республикасига амалий ташрифи давомида Сан Мун университетида олийгоҳ раҳбарлари билан учрашув ўтказилганди, университетда таҳсил олаётган ўзбекистонлик, хусусан фарғоналик талабалар билан мулоқот ташкил этилганди.
Бугунги учрашувда Кореядаги музокараларда эришилган дастлабки келишувларни амалга тадбиқ этиш бўйича аниқ қадамлар белгилаб олинди.
Корея иқтисодий мўжизасининг асосий замирида илм-фанга ва олимларга бўлган юқори эътибор турганини қайд этган Сеон Жу Хван, бугунги кунда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида илм-фан ва таълим ривожи давлат сиёсатининг устувор йўналишига айлангани энг тўғри йўл эканини таъкидлади ва бу борада ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёр эканликларини билдирди.
Мактабгача таълим муассасаси – мактаб – юқори мактаб – университет шаклидаги тўла таълим кластери бўлган Сан Мун университетининг бу борадаги тажрибасини вилоятимиз олийгоҳлари томонидан ўрганиш ҳамда жорий этиш бўйича иш ташкил этиладиган бўлди.
1972 йилда ўз фаолиятини бошлаган, бугунги кунда дунёнинг 76 та мамлакатидан келган 2000 нафарга яқин хорижлик талабаларга ҳам илм бераётган нуфузли Сан Мун университетининг ҳамкори бўлган Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университетида 3+1 қўшма диплом дастури бўйича таҳсил олган талабалардан 112 нафари ҳозирги кунда Сан Мун университетида 4-курсда ўқишмоқда. Бугунги мулоқотда вилоятимиз шаҳар ва туманларидаги ёшларни 1-курсдан Кореяда таҳсил олишларини йўлга қўйиш борасида келишиб олинди. Ўз университетларини Корея билан яқин шерикликда бўлган давлатлар учун энг уйғун олийгоҳга айлантириш асосий мақсад эканини қайд этган Сеон Жу Хван, Фарғона вилояти бу борада асосий ҳамкорлардан бири сифатида кўрилаётганини билдирди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги кўмагида Сан Мун университети қошида Кореяда яшовчи ўзбекистонликлар фарзандлари учун ўзбек ўқитувчиларни ҳам жалб қилган ҳолда мамлакатимиз таълим стандартларида таълим берадиган, шаҳодатномаси Ўзбекистонда ҳам тан олинадиган мактаб таълимини йўлга қўйиш бўйича ҳамфикрлиликка борилди. Бу мактаб битирувчилари кейинги босқичда Сан Мун университетида давом эттиришлари мумкин бўлади.
Учрашувда Фарғона политехника институти ректори Ўктам Саломов, вилоят Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси бошлиғи Зиёдбек Юнусов ҳам иштирок этдилар.
Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter

Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур! – Фарғонада ўтказилган 4 босқичли кураш, белбоғли кураш мусобақаларининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди
Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройи очиқ майдонида Бош прокуратура, Республика кураш федерацияси, вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган 4 босқичли “Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур” шиори остида кураш, белбоғли кураш мусобақалари финал босқичининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов иштирок этиб, қарийб икки ҳафта давомида вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида бўлиб ўтган беллашувларда ғолиб бўлган курашчиларга финал босқичида ҳам ғайрат, катта иштиёқ билан ғолиблик учун курашишда куч-қувват ва омад тилади.
“Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур” шиори остида кураш ва белбоғли кураш бўйича вилоятимизнинг барча маҳаллалари ўртасида 4 босқичли спорт мусобақалари юқори савияда ўтказилди. Беллашувларда курашчилар 6 та вазн тоифасида, белбоғли кураш йўналишида қатнашадиган ҳаваскорлар 4 та вазн тоифасида ўз имкониятларини синовдан ўтказиб, 5 минг нафардан зиёд ёшлар кураш ва белбоғли кураш бўйича ғолиблик учун ўзаро беллашдилар. Вилоят босқичига 14-30 ёшдаги ёшлар ўртасида турли вазнларда маҳалла, сектор ва туман босқичларида иштирок этиб ғолиб бўлган 190 нафар курашчилар етиб келди.
Финал босқичида иштирок этган курашчи йигит-қизлар ҳам ўз маҳоратларини намойиш этиб, ғолиблик учун катта иштиёқ билан гиламга чиқдилар.
Турли вазнлар бўйича 1-, 2- ва 3-ўрин соҳибларига диплом, медал ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Вилоятимиз санъат усталари томонидан тайёрланган концерт дастури эса барчага кўтаринки кайфият улашди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада тежамкор иситиш қозонлари ишлаб чиқариш кўлами кенгаймоқда
Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилишга қаратилган Президент қарори ижроси доирасида кўмир ёқилғисида ишлайдиган, энергия тежамкор иситиш қозонларини ишлаб чиқариш кўлами кенгайтиришга, иситиш қозонлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулай шарт-шароитларни яратишга вилоятимизда алоҳида эътибор қаратилмоқда.
"Фарғона иссиқлик таъмир" масъулияти чекланган жамиятида ҳам замонавий иситиш қозонлари ишлаб чиқарилмоқда. "Ёрмозор" тамғаси билан етказиб берилаётган қозонлар иқтисодий тежамкор, узоқ муддат ишлаш хусусиятлари билан ажралиб туради. Ёқиладиган кўмир сарфи аввалги қозонларга қиёсланганда беш ҳисса кам, иситиш даражаси эса юқори.

Тошкентда бўлиб ўтадиган бокс бўйича жаҳон чемпионатида уч нафар фарғоналик боксчи мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади
30 апрель - 14 май кунлари Тошкент шаҳри илк бор катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Жами 13 та вазн тоифасида ўтказиладиган чемпионатда жаҳоннинг 100 дан ортиқ мамлакатларидан келган бокс жамоалари вакиллари иштирок этадилар.
Соврин жамғармаси $5,2 млн бўлган дунё биринчилигида олтин медаль соҳиблари 200 минг, финалчилар 100 минг ва бронза медали эгалари 50 минг долларга эга бўлади.
Терма жамоамиз мураббийлар штаби жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган 13 нафар боксчи номини эълон қилди. Қувонарлиси, ушбу боксчилар орасида 3 нафари Фарғона вилояти вакилларидир:
-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев;
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев;
-92 кг Лазизбек Мулложонов.
Боксчиларимизга омад тилаймиз!

Ўзбекистон Республикаси референдумида овоз бериш жараёнлари Фарғона вилоятида ҳам юқори кўтаринкилик билан бошланди
Фарғона вилоятида Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказиш бўйича 1 минг 209 та референдум участкаси ташкил этилган бўлиб, соат 8:00 дан Ўзбекистон Республикаси референдумида овоз бериш жараёнлари юқори кўтаринкилик билан бошланди.
Вилоятда 2 миллион 209 мингдан ортиқ фуқаролар конституциявий ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда мазкур жараёнда овоз бериши кутилмоқда. Уларнинг 82 минг нафари илк бор овоз берувчи ёшлардир.