Халқаро аёлларга нисбатан зўрaвонликка барҳам бериш куни муносабати билан Фарғонада “Аёллар спорт фестивали” бўлиб ўтмоқда
Бугун Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида “Аёллар спорт фестивали”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси ўринбосари Нодира Эгамбердиева ҳам иштирок этди.
Очилиш тадбирида ушбу фестиваль 25 ноябрдан 10 декабрга қадар Қўмита ҳамда Республика Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази ташаббуси билан вилоятимизда ҳам ўтказилаётган “Зўравонликка қарши 16 кун” акцияси доирасида ташкил этилгани таъкидланди.
Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11382813
Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!
✅Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Ҳозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.
🕊Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.
🇺🇿 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк

ФарДУ жамоаси ўқитувчилар ўртасидаги “Заковат” интеллектуал турнирининг республика босқичи ғолиби бўлди
Ўқитувчилар ўртасидаги “Заковат” интеллектуал турнирининг республика босқичи ўз якунига етди.
Мусобақа якунида Фарғона давлат университети жамоаси биринчи ўринни эгаллади. 2-ўрин Чирчиқ давлат педагогика университети вакилларига, 3-ўрин "Sodiq school" жамоасига насиб этди.
Ғолиб жамоалар қуйидаги миқдорда тақдирланади:
1-ўрин - 100 млн сўм;
2-ўрин - 60 млн сўм;
3-ўрин - 40 млн сўм.
Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Ўқитувчилар ўртасидаги “Заковат” интеллектуал турнирининг республика босқичи ўз якунига етди.
Мусобақа якунида Фарғона давлат университети жамоаси биринчи ўринни эгаллади. 2-ўрин Чирчиқ давлат педагогика университети вакилларига, 3-ўрин "Sodiq school" жамоасига насиб этди.
Ғолиб жамоалар қуйидаги миқдорда тақдирланади:
1-ўрин - 100 млн сўм;
2-ўрин - 60 млн сўм;
3-ўрин - 40 млн сўм.
Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда Фарғона тумани ҳудудида қуриб битказилаётган кўп қаватли уйларнинг канализация тизими билан боғлиқ масалада эълон қилинган танқидий материал юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сонли “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан, Фарғона тумани “Саноат” ва “Хосилот” МФЙлар ҳудудида 6 та 5 қаватли турар-жой бинолари қуриш учун Фарғона тумани ҳокимининг 2020 йил 21 майдаги 340-сонли қарори билан 1,25 гектар ер майдони ажратиб берилган.
Ҳозирги кунга қадар мазкур турар-жойлардан 3 та кўп қаватли уйлар қуриб битказилган. Қолган 3 та бино қурилиш ишлари давом этмоқда. Ушбу объектларга ичимлик сув тармоғини тортиш ишлари “Фарғона вилояти ҳокимлиги капитал қурилиш соҳасидаги буюртмачи хизмати” компанияси орқали амалга ошириш ишлари олиб борилган. Дастлабки лойиҳада белгиланган локал канализация тармоқлари қуриш масаласига аҳоли томонидан эътирозлар бўлгани сабабли, лойиҳа ўзгартирилиб, ушбу турар-жойлар канализациясини марказий канализация тармоғига улаш бўйича тегишли ўзгартиш киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сонли қарори ҳамда Халқ депутатлари вилоят кенгашининг 2022 йил 3 ноябрдаги VI-51-158-11-0-K/22-сонли қарорига асосан, Фарғона туманида 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида тумандаги Саноат МФЙ Дўстлик, Пахтакор, Мустақиллик, Чимён ва 8 Март кўчаларига умумий узунлиги 1 км. бўлган янги канализация тармоғи тортиш ишлари режалаштирилган бўлиб, бу мақсадда 1 млрд. 600 млн. маблағ ажратилган. Ушбу объектдаги ишларни амалга ошириш учун буюртмачи "Сув таъминоти ва оқава сув объектлари бўйича инжиниринг компанияси" ДУКга топширилган. Турар-жой биноларининг ички канализация тармоқлари якунланган. Ҳозирги кунда юқорида кўрсатилган объект бўйича лойиҳалаш ишлари олиб борилмоқда. Марказий канализация тармоғига улаш ишлари жорий йил 30 декабрга қадар якунланади.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари тадбиркорлар қабулини ўтказди
Бугун Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Авазбек Ўринбоев иштирокида тадбиркорлар қабули ташкил этилди. Вилоят тадбиркорларининг ташаббуслари ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, муаммо ва мурожаатларига қонуний ечим топиш мақсадида ўтказилган қабулда вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидан келган 30 нафарга яқин тадбиркорнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Қабулда тадбиркорлар янги ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш, тадбиркорлик учун зарур коммуникация тармоқларини тортиш, имтиёзли ва узоқ муддатли кредит олиш, “Ақлли бекат” қуриш, енгил типдаги бинони қонуний тартибда расмийлаштириш, ер майдонини аукционга қўйиб бериш ва бошқа турли масалаларда мурожаат қилдилар.
Хусусан, Зухриддин Маҳмудалиев Фарғона шаҳрида қад ростлаётган Экошаҳарда тиббиёт муассасаси қуриш нияти борлигини, Фарғона шаҳрида фаолият олиб бораётган Абдулқундуз Юнусов эса ўз ишини кенгайтириб Сўх туманида ҳам бўёқ ишлаб чиқариш корхонасини қурмоқчи эканлигини ва 20 тага яқин янги иш ўринларини яратишини маълум қилди.
Ҳар бир қилинган мурожаат вилоят ташкилотлари масъуллари иштирокида кўриб чиқилиб, тегишли тартибда тадбиркорларга кўмак кўрсатилиши учун чора-тадбирлар белгиланди. Қонуний жиҳатдан қаноатлантириш имкони мавжуд бўлмаган мурожаатлар бўйича тушунтиришлар берилди.

E-auksion.uz савдо платформасида Фарғона вилояти бўйича 4800дан ортиқ мулк ва ижара ҳуқуқи билан савдога чиқарилган тадбиркорлик учун ер участкалари билан танишинг!
▪️ Фарғона шаҳридан 319 та (кўриш)
▪️ Марғилон шаҳридан 81 тa (кўриш)
▪️ Қувасой шаҳридан 349 тa (кўриш)
▪️ Қўқон шаҳридан 6 тa (кўриш)
▪️ Бағдод туманидан 119 тa (кўриш)
▪️ Бешариқ туманидан 603 тa (кўриш)
▪️ Бувайда туманидан 122 тa (кўриш)
▪️ Данғара туманидан 186 тa (кўриш)
▪️ Ёзёвон туманидан 137 тa (кўриш)
▪️ Олтиариқ туманидан 1659 тa (кўриш)
▪️ Қўштепа туманидан 45 тa (кўриш)
▪️ Қува туманидан 128 тa (кўриш)
▪️ Учкўприк туманидан 135 тa (кўриш)
▪️ Риштон туманидан 338 тa (кўриш)
▪️ Сўх туманидан 11 тa (кўриш)
▪️ Тошлоқ туманидан 238 тa (кўриш)
▪️ Фарғона туманидан 250 тa (кўриш)
▪️ Фурқат туманидан 81 тa (кўриш)
▪️ Ўзбекистон туманидан 63 тa (кўриш)
Савдоларда қатнашинг ва ер участкаси мулкдорига айланинг!

Ўзбекистон туманида Президент қарори ижроси юзасидан жамоатчилик эшитуви ўтказилди
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сонли “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон туманида жамоатчилик эшитуви ўтказилди.
Йўл инфратузилмасини ҳаракат хавфсизлигини таъминлашнинг замонавий талабларига тўлиқ мувофиқлаштириш, ушбу соҳадаги қоидабузарликларнинг барвақт профилактикасига йўналтирилган самарали тизимни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган Жамоатчилик эшитувида вилоят ИИБ ЙХҲБ мутасаддилари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, йўл қатновида жойлашган мактаб ва мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Эшитувда тумандаги мактаблар яқинида кўчма светофорлар ўрнатиш, пиёдалар йўлакларидаги ноқонуний қурилган қурилмаларни кўчириш бўйича аниқ таклифлар берилди. Ушбу таклифлар Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида кўриб чиқилиши белгиланди.

Бувайда туманида бош кийимлари тўқишга ихтисослашган оилавий корхоналар негизида йирик ишлаб чиқариш мажмуаси ташкил этилади
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Бувайда туманида бўлиб, амалга оширилаётган янги лойиҳалар, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, секторлар фаолияти самарадорлиги борасида ўрганиш олиб борди.
Туманнинг “Қўрғонча” МФЙ ҳудудидаги “Равшан текс” МЧЖ оилавий корхонасида замонавий бош кийимлар тўқиш йўлга қўйилган. Тадбиркор Дилфуза Ҳамдамова ташаббуси билан йўлга қўйилган ушбу корхонада замонавий Хитой тўқув дастгоҳлари ёрдамида ишлаб чиқарилаётган бош кийимлар сифати ва бежирим дизайни билан хорижникидан қолишмайди. Корхонада 100 нафардан зиёд маҳалла аёллари доимий иш билан таъминланган бўлса, яна 60 нафарга яқин хотин-қизлар касаначилик асосида ишга жалб этилган. Вилоят ҳокими билан мулоқот қилган Дилфуза Ҳамдамова, беш нафар опа-сингиллари ҳам ушбу тадбиркорлик тури билан машғул эканликларини, ўз хонадонларида оилавий корхона сифатида фаолият юритишаётганини маълум қилди.
Тадбиркорнинг ушбу оилавий корхоналарни бирлаштириб, йирик ишлаб чиқариш мажмуасига айлантириш, чакана ва улгуржи савдо марказини ташкил этиш бўйича режаси вилоят ҳокими томонидан қўллаб-қувватланди, ушбу лойиҳани жойлаштириш учун ишлаб чиқариш майдони ажратиш масаласи ҳал этиладиган бўлди.