Фарғона вилояти ҳокимлиги
15.5K subscribers
22.8K photos
1.16K videos
2 files
5K links
Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

fergana.uz
facebook.com/fvhokimligi
instagram.com/fviloyatihokimligi
Мурожаат учун: t.me/fvhmurojaat_bot
e-mail: info@ferghana.uz
Манзил: Фарғона ш. А.Навоий кўча 15-уй
Download Telegram
Фарғона шаҳрида замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳридаги ўрганишлари давомида Маданият кўчасидаги “MEGA POLIMER” МЧЖ томонидан ўтган ой ишга туширилган лойиҳа қиймати 1,0 млрд сўмга тенг қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда амалга ошириш жараёнида бўлган қиймати 10,0 млрд сўмлик сунъий матолар ишлаб чиқариш инвестицион лойиҳаси билан ҳам танишди.

Корхонада кунлик 4 минг рулон шиша толали изоляция материаллари, шунингдек қурилиш елимлари ва грунтовка ишлаб чиқарилади. Келгуси йилдан лак-бўёқ материаллари ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилади.

Корхонада тайёрланаётган маҳсулотларга маҳаллий бозорда талаб юқори, хориждан ҳам катта қизиқиш билдирилмоқда. Тожикистон ва қирғизистонлик ҳамкорлар билан экспорт борасида дастлабки келишувларга эришилди.
Дунё бўйлаб 70 дан зиёд шифохонага эга Ҳиндистоннинг “Apollo Hospital” компанияси билан ҳамкорликда Фарғонада замонавий клиника ташкил этилади

Давлатимиз раҳбарининг Фарғона шаҳрида Ҳиндистоннинг машҳур “Apollo” клиникасини ташкил этиш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев, Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев ҳамда вилоятимиздаги “Marafon Group” холдинг компанияси таркибидаги “Meridian Diagnostic Hospital” ва “ILYASOV” МЧЖ раҳбарлари Нурилло Мамасидиқов ва Фахриддин Илясов иштирокида Ҳиндистоннинг “Apollo Hospital” компанияси раҳбарияти билан видеоконференция шаклида музокара бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида Фарғона вилоятида тиббиёт соҳасида ўз нуфузига эга бўлган компаниялардан бири, бутун водий бўйлаб 9 та шифохонага эга “Meridian Diagnostic Hospital” ва “Apollo Hospital” ҳамкорлигида вилоятимизда “Apollo” транспонтология ва онкология клиникасини ташкил этиш масаласи кун тартибидан ўрин олди.

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев лойиҳанинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб, илк босқичда Фарғонада амалга оширилиши режалаштирилган ушбу лойиҳа муваффақиятли бўлса, Тошкент ва Бухоро шаҳарларида ҳам бундай клиникаларнинг очилишини қайд этди.

“Meridian Diagnostic Hospital” раҳбари, лойиҳани молиялаштириш, бино-иншоот ҳамда зарурий жиҳозлар билан таъминлашга тайёр эканликларини билдириб, “Apollo Hospital” томонидан клиника бошқарувини халқаро стандартларга мос ташкил этиш, “Apollo”нинг малакали шифокор, профессорларини жалб қилган ҳолда маҳаллий мутахассисларнинг билим ва кўникмаларини ошириб борилишида доимий иш олиб бориш борасида таклифни илгари сурди.

“Apollo Hospital” вакиллари мазкур лойиҳа доирасида батафсил маълумотга эга бўлиш, аниқ маълумотлар асосида якуний музокаралар ўтказиш учун декабрь ойи охиригача Фарғона вилоятига ташриф буюришларини маълум қилишди.

“Apollo Hospital” 1983 йилда ташкил этилган бўлиб, Ҳиндистон клиникалари орасида 5-ўринни эгаллайди. Бугунги кунга қадар 140 дан ортиқ мамлакатдан 150 миллиондан ортиқ одам “Apollo” шифохоналарида даво топган. Компания дунё бўйлаб жами 12 минг ўринли 71 та клиникага эга, таркибида 150 диагностика маркази, 90 дан ортиқ бирламчи тиббий ёрдам поликлиникалари ва 3400 дорихона мавжуд.
⚡️Фуқароларнинг шаҳар ва туманлар ҳокимларига мурожаат қилиш имконияти кенгаймоқда

Ҳурматли фарғоналиклар, вилоятимиздаги шаҳар ва туманлар ҳокимларига ижтимоий тармоқлар орқали исталган пайтда мурожаат йўллашингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Кўрсатилган манзилларга жўнатилган мурожаатлар бевосита ҳокимларнинг назоратида бўлади.

📌 Фарғона шаҳар ҳокимига мурожаат
📌 Марғилон шаҳар ҳокимига мурожаат
📌 Қўқон шаҳар ҳокимига мурожаат
📌 Қувасой шаҳар ҳокимига мурожаат
📌 Бағдод тумани ҳокимига мурожаат
📌 Бешариқ тумани ҳокимига мурожаат
📌 Бувайда тумани ҳокимига мурожаат
📌 Данғара тумани ҳокимига мурожаат
📌 Ёзёвон тумани ҳокимига мурожаат
📌 Қува тумани ҳокимига мурожаат
📌 Қўштепа тумани ҳокимига мурожаат
📌 Олтиариқ тумани ҳокимига мурожаат
📌 Риштон тумани ҳокимига мурожаат
📌 Сўх тумани ҳокимига мурожаат
📌 Тошлоқ тумани ҳокимига мурожаат
📌 Ўзбекистон тумани ҳокимига мурожаат
📌 Учкўприк тумани ҳокимига мурожаат
📌 Фарғона тумани ҳокимига мурожаат
📌 Фурқат тумани ҳокимига мурожаат
⚡️Фуқароларнинг шаҳар ва туманлар ҳокимларига мурожаатлари ҳокимларнинг виртуал қабулхонаси орқали ҳам қабул қилинади

Ҳурматли фарғоналиклар, вилоятимиздаги шаҳар ва туманлар ҳокимларига мурожаатларингизни ҳокимларнинг виртуал қабулхонаси орқали ҳам йўллашингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Кўрсатилган манзилларга жўнатилган мурожаатлар бевосита ҳокимларнинг назоратида бўлади.

📌 Фарғона шаҳар ҳокими виртуал қабулхонаси
📌 Марғилон шаҳар ҳокими виртуал қабулхонаси
📌Қўқон шаҳар ҳокими виртуал қабулхонаси
📌 Қувасой шаҳар ҳокими виртуал қабулхонаси
📌 Бағдод тумани ҳокими виртуал қабулхонаси
📌 Бешариқ тумани ҳокими виртуал қабулхонаси
📌 Бувайда тумани ҳокими виртуал қабулхонаси
📌 Данғара тумани ҳокими виртуал қабулхонаси
📌 Ёзёвон тумани ҳокими виртуал қабулхонаси
📌 Қува тумани ҳокими виртуал қабулхонаси
📌 Қўштепа тумани ҳокими виртуал қабулхонаси
📌 Олтиариқ тумани ҳокими виртуал қабулхонаси
📌 Риштон тумани ҳокими виртуал қабулхонаси
📌 Сўх тумани ҳокими виртуал қабулхонаси
📌 Тошлоқ тумани ҳокими виртуал қабулхонаси
📌 Ўзбекистон тумани ҳокими виртуал қабулхонаси
📌 Учкўприк тумани ҳокими виртуал қабулхонаси
📌
Фарғона тумани ҳокими виртуал қабулхонаси
📌 Фурқат тумани ҳокими виртуал қабулхонаси
Хитойнинг Fht Future Technology компанияси Фарғона вилоятида инновацион технопарк ҳамда 350 миллион доллар инвестиция ҳисобига 500 гектар майдонда қуёш фотоэлектр станцияси барпо этишни режалаштирмоқда

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Хитойнинг Fht Future Technology компанияси вакиллари Ли Венжин ва Чен Хингянг ҳамда компаниянинг мамлакатимиздаги ҳамкорларидан иборат инвесторлар гуруҳини қабул қилди.

Fht Future Technology ижрочи директори Ли Венжин вилоят ҳокимига компаниянинг Фарғона вилоятида амалга ошириш режалаштирилаётган йирик инвестицион лойиҳасини ҳақида тақдим этди.

Лойиҳага кўра, Fht Future Technology компанияси Фарғона вилоятида 25 гектар майдонда инновацион технопарк ҳамда 350 миллион доллар инвестиция ҳисобига 500 гектар майдонда қуёш фотоэлектр станцияси барпо этишни режалаштирмоқда. Ишлаб чиқарилган электр энергиясини технопаркда жойлаштириладиган хорижий корхоналарни таъминлашга йўналтириш кўзда тутилган. Технопаркда замонавий инновацион технологияларга асосланган маҳсулотлар, шу жумладан дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари ишлаб чиқариш мақсад қилинган. Шунингдек, юқори сифатли цемент ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳам ўрин олган.

Вилоят ҳокими лойиҳанинг ҳар бир банди бўйича ҳамкорликда иш олиб бориш юзасидан инвесторлар вакиллари ва вилоят мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш таклифини билдирди. Шунингдек, чўл зоналардаги қум ва тошлоқ, сувсиз ерларда лойиҳани амалга ошириш имкониятларини ўрганиш бўйича кўрсатма берди.

Ҳамкорликда музокараларни давом эттириш бўйича келишиб олинди.
Вилоят ҳокимлигида навбатдаги Тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди

Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да вилоят тадбиркорларининг ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишга кўмаклашиш, муаммо ва мурожаатларига қонуний ечим топиш мақсадида навбатдаги ҳафталик Тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди.

Қабулда 50 нафардан зиёд ишбилармонлар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги фуқаролар вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Авазбек Ўринбоев ва вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашевга ўз масалалари бўйича мурожаат қилдилар.

Мурожаатчилар ишлаб чиқариш фаолиятларини кенгайтириш, янги ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, банк кредити олишга кўмаклашиш каби масалалар билан бир қаторда давлат биноларидан имтиёзли фойдаланиш учун ижара шартномасини тузиш, аукционда ютиб олинган ер майдонидаги ноқонуний қурилган объектни бузиб ташланишини таъминлаб бериш, тадбиркорлик учун олинган ернинг кадастр ҳужжатларини тайёрлашга, қишлоқ хўжалиги экспортидан келиб чиққан дебитор қарздорликни сўндиришга ёрдам бериш каби турли ҳолатларда амалий ёрдам сўрадилар. Шунингдек вилоятдаги ижтимоий соҳа муассасаларида жорий қилинаётган “аутсорсинг” ёки “кейтеринг” тизимларида иштирок этиш бўйича ўз таклифларини билдирдилар.

Ҳар бир мурожаат, таклиф ва ташаббус диққат билан эшитилиб, мавжуд тўсиқ ва муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича тегишли соҳа мутасаддиларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
“Фарғона ҳақиқати” газетасининг 2021 йил 7 декабрь сони

https://online.anyflip.com/eovem/rjto/mobile/index.html?1638792220937
✍️ Президент Шавкат Мирзиёевнинг Конституция куни муносабати билан байрам табриги

〰️〰️〰️
Праздничное поздравление Президента Шавката Мирзиёева в связи с Днем Конституции

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official