Фарғона вилояти ҳокимлиги
14K subscribers
20.1K photos
1.04K videos
1 file
4.23K links
Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

Веб-сайт: fergana.uz
Facebook: facebook.com/fvhokimligi
Youtube: youtube.com/Fargonaviloyatihokimligi
Инстаграм: www.instagram.com/fviloyatihokimligi
Фуқаролар мурожаати учун: t.me/fvhmurojaat_bot
Download Telegram
18 сентябрь – "Бутунжаҳон тозалик куни" муносабати билан Фарғона вилоятида ҳам тозалик акцияси ташкил этилди

Фарғона вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлар иштирокида “Бутунжаҳон тозалик куни” муносабати билан Фарғона шаҳар Қиргули мавзеси, "Кимёгар" МФЙ ҳудудида жойлашган адирлик ва йўл ёқаларидаги чиқиндилар тозаланиб, "Тоза ҳудуд" ДУКнинг махсус транспортларида олиб кетилди.

Тозалик акцияси Ёзёвон туманидаги марказий истироҳат боғида, Учкўприк туманидаги "Учкўприк" ва "Фаровон" МФЙ ҳудудларида, Бувайда туманидаги марказий кўчалар ва туман хиёбонида, Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида, Қўқон шаҳрида Ўрда майдонида, марказий кўчалар ва "Ғозиёғлиқ", "Райхон", "Истиқлол" МФЙ ҳудудларида ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилди.

Жойларда ободонлаштириш ва экоҳашар тадбирлари давом давом этмоқда.
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 34 кун қолди.
—————
До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 34 дня.
Фарғона шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида япониялик мутахассислар фарғоналик ёшларга IT соҳасида таълим беришга бошламоқда

Фарғона шаҳрининг Шодиёна МФЙ ҳудудида жойлашган, банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи “Ишга марҳамат” мономарказида вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев Япониянинг "Yamato IT Academy" маркази вакиллари билан учрашди.

Мулоқот чоғида асосий эътибор Фарғонада дастурчиларни кўпайтириш, иқтидорли йигит-қизларни Япониянинг турли компанияларида фаолият олиб боришларини йўлга қўйишга қаратилди. Белгиланган режага кўра, мономарказда 3 йиллик таълим жараёнида ўрганувчиларга Япон стандарти асосида дастурлаш тиллари ва япон тили пухта ўргатилади. Дастлаб 80 нафар иқтидорли ёшлар бепул ўқитилади ва шу билан бирга тўлов-шартнома асосида ҳам талабалар таълимга қабул қилинади.

D’S Grace FE LLC япон компанияси директори Дайсуке Накамуро энг яхши таълим олувчилар тест синовлари орқали имтиҳон қилиниши, ундан муваффақиятли ўтганларнинг рўйхати япон компанияларига берилиши ва уларни ишга жойлаштириш чора-тадбирлари кўрилишини таъкидлади. Яна бир эътиборли жиҳат, талабалар таълимни тезроқ ўзлаштириб боришса ва 6 ойлик синовлардан яхши ўтса ўқув дастурларини давом эттириш билан бир пайтда япон компанияларида ҳам онлайн тарзда ишлаш имконига эга бўладилар.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг ташаббуси билан ушбу ўқув йўналиши учун мономарказга маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 80 та махсус компьютер ҳамда барча зарурий мебель ва бошқа жиҳозлар олиб келиниб, талабаларга қулай шарт-шароитлар яратилди.

Маълумотларга қараганда шиддат билан ривожланиб бораётган IT соҳаси мутахассисларига Японияда ҳам эҳтиёж катта ва йилига 5000 дастурчи зарур бўлмоқда. Шундан келиб чиқиб томонлар олдинда турган вазифаларни атрофлича муҳокама қилдилар.

Шу куни мономарказда IT соҳасига қизиқувчи фарғоналик ёшлар билан ҳам учрашув ташкил этилди ва ўғил-қизларга Япониянинг "Yamato IT Academy" маркази ҳақида маълумотлар берилди.

Ўқув марказига ўқувчиларни қабул қилиш жараёни давом этмоқда.
Фарғонада 8 ой давомида 485 миллион долларлик товарлар экспорт қилинди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида жами қиймати 485 миллион долларлик товарлар экспорт божхона режимига расмийлаштирилди. Бу кўрсаткич ўтган 2020 йилнинг шу даврида 346 миллион долларини ташкил этиб, мос равишда 139 миллион долларига ёки 40,1 %га кўп демакдир.

Маҳсулотларнинг экспорти 58 та давлатларга амалга оширилди. Вилоятнинг асосий экспортёр давлатлари ҳисобланган Россия, Хитой, Қирғизистон ва Туркия каби давлатларга жами экспортнинг 65 %ига тенг бўлган 315,2 миллион долларлик товарлар экспорт қилинди.

Ҳисобот даврида экспорт қилинган товарларнинг 339 миллион доллари саноат маҳсулотлари, 146 миллион доллари эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳиссасига тўғри келди.

Мева-сабзавот маҳсулотлари жами 27 та давлатларга, асосан Россия, Қирғизистон, Қозоғистон ва Украина давлатларига экспорт қилинди.

Фарғона вилоятида ишлаб чиқарилган калава ип, тўқимачилик маҳсулотлари, керамика буюмлари, автомобиль эҳтиёт қисмлари ва оёқ кийимлар каби товарларга хорижда талабнинг ортиши натижасида мос равишда ушбу товарларнинг экспорт ҳажми ҳам ўртача ҳисобда 43,5 % ўсганини кўришимиз мумкин.

Ҳисобот даврида экспорт фаолияти билан шуғулланган тадбиркорлик субъектларининг сони 583 та ни ташкил этди. Мамлакатимизда экспортни қўллаб-қувватланаётганлиги ва экспортёр корхоналарга берилаётган имтиёзлар сабаб 2020 йилнинг мос даврига нисбатан экспортёр тадбиркорлар сони 52 нафарга кўпайган.
⚡️Тезкор хабар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: МАДАНИЙ-КЎНГИЛОЧАР, ОММАВИЙ ТАДБИРЛАР ВА ЙИҒИЛИШЛАРНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИЛДИ

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда карантин талабларини қисқартириш орқали аҳолига маданий ва маънавий ҳордиқ чиқариш ҳамда дам олишларини мазмунли ўтказиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

Хусусан, тегишли мутасадди ташкилотларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2021 йил 20 сентябрдан бошлаб мамлакатимизда томоша, маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари), оммавий тадбирлар ва йиғилишларни очиқ майдонлар ҳамда ёпиқ мажмуаларда ўтказишга рухсат берилди.

Маданий-кўнгилочар, оммавий тадбирлар ва йиғилишларни ўтказишда қуйидаги карантин чекловларига риоя этиш талаб қилинади:

📌 маданий-кўнгилочар объектлар (театр, кинотеатр, концерт заллари) ишчи ва ходимлари ҳамда оммавий тадбирлар ташкилотчилари ва хизмат кўрсатувчилари бўлган шахслар (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-кодли сертификати мавжуд бўлиши лозим;

📌 маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари фаолияти) ва оммавий тадбирларни ўтказишда ташриф буюрувчилар:

🔹 тиббий ниқобда бўлиш;

🔹 антисептик воситалардан фойдаланиш;

🔹кириш жойларида тана ҳароратини ўлчаш каби муҳим санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этишлари шарт.

❗️Шу билан бирга маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари фаолияти) ва оммавий тадбирларни ўтказиш объектларига фақатгина коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-кодли сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритилиши (саломатлиги бўйича қарши кўрсатмалар бўлган фуқаролар бундан мустасно) тавсия этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.