Фарғона вилояти ҳокимлиги
28.1K subscribers
22.9K photos
1.18K videos
2 files
5.06K links
Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

fergana.uz
facebook.com/fvhokimligi
instagram.com/fviloyatihokimligi
Мурожаат учун: t.me/fvhmurojaat_bot
e-mail: info@ferghana.uz
Манзил: Фарғона ш. А.Навоий кўча 15-уй
Download Telegram
Журналист ва блогерлар янгиланаётган Ёзёвоннинг ютуқлари билан танишдилар

Ёзёвонда ташкил этилган пресс-тур иштирокчилари, республика ҳамда маҳаллий телевидение ва босма нашрлар мухбирлари дастлаб водийда ягона бўлган “Ибрагимов Достон файз” балиқчилик оилавий кластерида бўлдилар. Кластер раҳбари Эркин Ибрагимов билан мулоқотда журналистлар балиқчиликда ўзлари учун янгича бўлган усуллардан хабар топишди.

– 2017 йилдан кейин балиқчиликни қўллаб-қувватлаш бўйича Президентимизнинг қатор қарорлари чиқди. Ана шу қарорлардан келиб чиқиб, туманда интенсив балиқ етиштиришга киришдик. 2018 йилда интенсив усулда балиқ боқишни ўрганиш мақсадида хорижда ҳам бўлдим. Ҳозирда Хитой технологияси асосида иш олиб боряпмиз. 37 сотих жойда 20 тонна балиқ етиштиришни мўлжаллаб турибмиз. Дастлаб бу балиқларни сувга ташлаганимизда 130 грамм келарди. Мавсум келгунича 1,5 килограммга етказишни кўзлаяпмиз ,- деди Эркин Ибрагимов.

Шу куни мезбонлар пресс-тур қатнашчиларини шириндан-шакар Ёзёвон неъматлари, қовун-тарвузлари, шафтоли ва узумлари билан сийладилар.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати мажлислар залида ўтган матбуот анжуманида эса туман ҳокими Дилшоджон Жалилов журналистларга “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” да турган фуқаролар билан олиб борилаётган ишлар хусусида маълумот берди.

Таъкидландики, тумандаги 33 та маҳаллада 2273 нафар йигит-қизлар “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлиб, кўрилган чора-тадбирлар натижасида “Ёшлар дафтари”да уларнинг 78 нафари қолди.

535 нафар ёш доимий иш ўрни билан таъминланди. 102 нафар ёшга 1 млрд. 300 миллион сўмлик кредитлар ажратилди. 254 нафар ёшга ижара асосида ер берилди. 150 нафар ёшга ўзини ўзи банд қилиши учун меҳнат қуроллари ва ускуналар топширилди. 20 нафар ёшларга ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун “Ватанпарвар” ташкилотига 34 миллион 500 минг сўм ўтказилди. “Темир дафтар”да турувчи олий ўқув юртида ўқийдиган 3 нафар талабанинг умумий миқдорда 13 миллион 290 минг сўм шартнома маблағи тўланди. Шунингдек, 2 нафар оила фарзандларининг даъволаниши учун 13 миллион сўм маблағ ажратилди.

Анжуманда ўз ишини топиб, яхшигина даромад манбаига эга бўлган ёшлар ҳам сўзга чиқишди ва ўз фаолиятлари тўғрисида гапириб бердилар.

Якунда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Ёзёвон тумани ҳокимлиги
Бешариқлик болаларнинг таътил завқи

Бешариқ туманидаги “Товул” МФЙ ҳудудида жойлашган “Юлдуз” болалар оромгоҳида 140 нафар ўқувчи мароқли дам олмоқда. Уларнинг 30 нафардан зиёди маҳалланинг “Темир дафтар”га киритилган оила фарзандларидир.

Бўш вақтини ўндан ортиқ турдаги спорт машғулотлари, тўқувчилик, тасвирий санъат, мусиқа ва рақс, компьютер саводхонлиги, инглиз тили ва рус тили тўгаракларида мазмунли ва мароқли ўтказаётган ўқувчилар ёзги таътил завқини суришмоқда.

- “Ёзги таътилни китоб билан!” лойиҳаси, айниқса, самарали бўлиб ўтяпти, - дейди оромгоҳ директори Қосимжон Узақов. - Масканимиз кутубхона фондини янги нашр этилган китоблар, жумладан, болалар адабиёти намуналари, ўқувчилар мутолааси учун мўлжалланган газета ва журналлар билан бойитишга эришдик. Ҳар ҳафта “Хорижий тил билимдони”, “Ёш китобхон” каби мусобақалар ҳам ташкил этилмоқда.
⚡️Ўзбекистон мусулмонлар идораси Уламолар кенгашининг ФАТВОСИ

Коронавирус
(COVID-19) вабосининг кенг тарқалиши олдини олиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши қуйидаги фатвони эълон қилади:

1️⃣ Қурбон ҳайити намозида катта жамоат бир жойда жамланишини инобатга олиб, пандемия янада авж олмаслиги, вабо оқибатларини юмшатиш мақсадида шу куни ийд намози адо этилмайди, ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилади.

2️⃣ Жума намозларидан (юқоридаги сабабларга кўра вақтинча ўқилмайди) бошқа намозлар барча карантин талабларига риоя қилган, яъни ниқоб таққан ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда, масжидларнинг очиқ саҳнларида адо этилади. Масжидларда қўл бериб ёки қучоқлашиб кўришиш қатъиян таъқиқланади.

3️⃣ Иситма, йўтал каби касаллик аломатларини ўзида ҳис қилганлар, кексалар ва кичик ёшдаги болаларга жамоат намозларида иштирок этиш тавсия этилмайди.

4️⃣ Ёши улуғ кексалар ва беморлар ҳолидан хабар олиш ҳамда ҳайит билан табриклаш ва бошқа миллий урф-одатлар билан боғлиқ анъаналарни алоқа воситалари орқали амалга ошириб туриш тавсия этилади.

5️⃣ Жаноза намозлари вафот этганнинг яқин қариндошлари иштирокида, хонадонларда ўқилади. Марҳумларнинг ҳақларига қилинадиган дуои фотиҳаларни қатъий равишда юртдошларимиз ўз хонадонларида, оила даврасида бажарсинлар, фотиҳагарчиликларга боришдан ҳамда ўтганларнинг қабрларини зиёрат қилишдан сақланиб турсинлар.

6️⃣ Мўмин-мусулмонлар имкон қадар касалликнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида қурбонлик гўшти эҳсонларини тарқатишда карантин талабларига қатъий риоя этсинлар.

7️⃣ Пандемия вазиятида озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарур воситаларнинг нархини ошириш, бозорлар ва дўконларда сунъий равишда тақчилликни юзага келтириш ҳамда аҳоли ўртасида турли ваҳимали хабарларни тарқатиш шаръан ҳаромдир.

8️⃣ Вакцина олмаслик, унинг таркиби тўғрисида бўлмағур гапларни тарқатиш дуруст эмас. Давлатимиз барча талабларга жавоб берувчи вакциналар воситасида оммавий равишда эмлаш ишларини амалга ошираётган экан,барча юртдошларимиз ўзларини ва оила аъзоларини, шифокорлар билан келишган ҳолда, эмлатишлари мақсадга мувофиқ бўлади.

9️⃣ Эҳтиёжмандлар, ногиронлиги борлар, вақтинча ишсизларга эҳсон кўрсатишнинг айниқса ушбу кунлар ва ойларда савоби улуғдир. Хайрия ва эҳсон тадбирларини “Вақф” жамғармаси орқали ёки бевосита амалга ошириш тавсия этилади.

🔟 Ўзбекистон мусулмонлари идораси, унинг вилоятлардаги вакилликлари ходимлари ва имом-хатиблар ушбу фатво мазмун-моҳияти бўйича аҳолининг кенг қатламлари орасида батафсил тушунтириш ишларини амалга оширсинлар.

Манба
Фарғона шаҳар ҳокимининг сайёр қабули ўтказилди

Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни янада кенгайтириш, муаммоларни аниқлаш ва уларни жойида бартараф этиш мақсадида жойларга чиққан ҳолда жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

16 июль куни шаҳар ҳокими томонидан “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинида жисмоний ва юридик шахслар иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида моддий ёрдам олиш, даволаниш учун йўлланма олишда амалий кўмак, тавсия ва ҳуқуқий тушунтиришлар бериш орқали ўнлаб фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилди.

Ўрганиш ва муддат талаб қилувчи мурожаатлар бўйича шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, масалага даҳлдор бўлган масъул ходимларга тегишли топшириқлар берилди.

Фарғона шаҳар ҳокимлиги