Фарғона вилояти ҳокимлиги
15.5K subscribers
22.8K photos
1.16K videos
2 files
5K links
Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

fergana.uz
facebook.com/fvhokimligi
instagram.com/fviloyatihokimligi
Мурожаат учун: t.me/fvhmurojaat_bot
e-mail: info@ferghana.uz
Манзил: Фарғона ш. А.Навоий кўча 15-уй
Download Telegram
Фарғонада қор манзаралари (фотожамланма)

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Ғанижон Солиев Бағдод тумани ҳокими этиб тайинланди

Бугун, 19 февраль куни Халқ депутатлари Бағдод туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.

Сессияда лавозимидан озод этилган Юсуфжон Хусаинов ўрнига янги туман ҳокимини тайинлаш билан боғлиқ ташкилий масала кўрилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан тақдим этилган Солиев Ғанижон Шералиевич номзоди Бағдод тумани депутатлари томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланди ва ҳозирга қадар Бағдод тумани “Хўжақишлоқ” МФЙда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаб келган Ғанижон Солиев Бағдод тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Ғанижон Солиев 1979 йилда Бағдод туманида туғилган. Тошкент молия институтини иқтисодиёт йўналишида тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2002 йилда Учкўприк тумани молия бўлимида бошлаган. Турли йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ижтимоий соҳа ва аҳолини молиялаштириш бош бошқармасида, Фарғона вилояти молия бошқармасида, Фарғона шаҳар ва Бағдод тумани молия бўлимларида масъул лавозимларда ишлаган.

2014-2017 йилларда Олтиариқ тумани ҳокимининг ўринбосари, 2017-2020 йилларда Бағдод тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борган. 2020-2022 йилларда Фарғона вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлган.

Ғанижон Солиев 2022 йил 11 январдан буён Бағдод тумани “Хўжақишлоқ” МФЙда ҳоким ёрдамчиси бўлиб фаолият кўрсатиб келаётганди.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Қодиржон Эркабоев Учкўприк тумани ҳокими этиб тайинланди

Бугун, 19 февраль куни Халқ депутатлари Учкўприк туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда лавозимидан озод этилган Аброржон Асқаров ўрнига янги туман ҳокимини тайинлаш билан боғлиқ ташкилий масала кўрилди.

Сессияда иштирок этган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан тақдим этилган Эркабоев Қодиржон Носиржонович номзоди туман Кенгаши депутатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди ва “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Фарғона минтақавий филиали бошлиғи бўлиб ишлаб келган Қодиржон Эркабоев Учкўприк тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Қодиржон Эркабоев 1988 йилда Бешариқ туманида туғилган. Фарғона политехника институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2013 йилда Марказий банк Фарғона вилояти Бош бошқармасида бошлаган ҳамда 2020 йилга қадар қатор масъул лавозимларда фаолият олиб борган, 2019-2020 йилларда Марказий банк вилоят Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2020-2021 йилларда биринчи ўринбосари бўлган.

Қодиржон Эркабоев 2021 йил 10 августдан буён “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Фарғона минтақавий филиали бошлиғи бўлиб фаолият кўрсатиб келаётганди.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Фарғона вилоятидаги тиббиёт муассасаларида "MedKPI" электрон тизими синовдан ўтказилмоқда

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги хизматлар қамровини янада кенгайтириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter