Фарғона вилояти ҳокимлиги
15.5K subscribers
22.8K photos
1.16K videos
2 files
5K links
Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

fergana.uz
facebook.com/fvhokimligi
instagram.com/fviloyatihokimligi
Мурожаат учун: t.me/fvhmurojaat_bot
e-mail: info@ferghana.uz
Манзил: Фарғона ш. А.Навоий кўча 15-уй
Download Telegram
Дилшоджон Жалилов Ёзёвон туман ҳокими бўлди

Бугун бўлиб ўтган халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Дилшоджон Турсунмуродович Жалилов туман ҳокими этиб тасдиқланди.

Дилшоджон Жалилов бугунгача "Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" акциядорлик жамияти бош директори лавозимида фаолият юритиб келган.

1980 йилда Фарғона шаҳрида туғилган. Фарғона политехника институти, Президент ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиш академиясини тамомлаган.

Кеча Давлат раҳбари иштирокида бўлиб ўтган халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ёзёвон туман ҳокими Йўлчибой Боййигитов йўл қўйган камчиликлари учун лавозимидан озод қилинганди.
"Фарғона ҳақиқати" газетасининг 2021 йил 6 февраль сони

Sayt | Facebook | Telegram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон туманига янги ҳоким тайинланди

Бугун, 6 феврал куни Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.

Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия ишида шунингдек, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси вакили Абдулла Турсунов иштирок этди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди.

Сессия кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров сўзга чиқиб, Ўзбекистон тумани ҳокими лавозимига Юлдашев Шерзод Акрамович номзодини тавсия этди.

Ушбу таклиф туман Кенгаши депутатлари томонидан якдиллик билан маъқулланди ва Шерзод Юлдашев туман ҳокими этиб тасдиқланди.

1986 йилда Тошлоқ туманида туғилган Шерзод Юлдашев мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Фарғона шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасида фаолият юритган.
Восилжон Назаров Бағдод тумани ҳокими этиб тайинланди

Бугун бўлиб ўтган халқ депутатлари Бағдод туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Восилжон Назаров Бағдод тумани ҳокими этиб тайинланди.

Сессия ишида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Ўзбекистон Президенти Администрацияси вакили Абдулла Турсунов иштирок этди.

2018 йилдан бери туман ҳокими вазифасида ишлаб келган Алибек Турсунов вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлангани муносабати билан лавозимидан озод этилганди.

Восилжон Назаров 1984 йил Бувайда туманида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 2006 йилдан молия тизимида меҳнат қилиб келади. 2019 йилдан буён вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келаётганди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Шавкат Мирзиёев Фарғонадаги Шодиёна маҳалласи аҳолиси билан эсдалик учун суратга тушмоқда
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона шаҳридаги Шодиёна маҳалласига кутилмаган ташрифи
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Отклики общественности к задачам, поставленных Президентом во время его визита в Ферганскую область
#6feb #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими Президент номидан давлат раҳбари билан кўришган онахоннинг тўйида иштирок этди