Фарғона вилояти ҳокимлиги
15.5K subscribers
22.4K photos
1.15K videos
2 files
4.91K links
Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

fergana.uz
facebook.com/fvhokimligi
instagram.com/fviloyatihokimligi
Мурожаат учун: t.me/fvhmurojaat_bot
e-mail: info@ferghana.uz
Манзил: Фарғона ш. А.Навоий кўча 15-уй
Download Telegram
Фарғона вилоят филармонияси ҳудудий филармониялар ўртасида Республика кўрик-танловида иккинчи ўринни эгаллади

Отабек Муҳаммадзоҳид бошчилигидаги Ўзбекистон давлат филармонияси Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси санъаткорлари Жиззах шаҳрида бўлиб ўтган ҳудудий филармониялар ўртасида Республика кўрик-танловида иккинчи ўринни эгаллади.

Мамлакатимизнинг барча вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасидан келган филармониялар ҳудудий бўлимлари ижодий жамоалари вакиллари иштирокида Жиззах вилоят мусиқали драма театрида ташкил этилган кўрик-танловда жами 400 нафардан зиёд иқтидорли ёшлар иштирок этдилар.

Фарғона вилоят филармониясига диплом, кўрик-танловнинг махсус статуэткаси ҳамда 200 миллион сўм пул мукофоти тақдим этилди.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимига тайинланди

Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Иқболжон Одилжонович Эргашев Президент қарорига асосан Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

2021 йил май ойидан тайинловга қадар Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи бўлиб фаолият олиб борган Иқболжон Эргашев ўтган даврда вилоятимизга хорижий инвестициялар жалб этиш, вилоятимизда ишлаб чиқарилган ва етиштирилган маҳсулотларнинг хорижга экспорти ҳажмини ошириш, географиясини кенгайтириш, Фарғонада тадбиркорликни ривожлантириш ва қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш борасида эришилган юқори натижаларга ўз салмоқли ҳиссасини қўшди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Иқболжон Эргашевга янги масъулиятли лавозимда муваффақиятлар тилаб қолади.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Фарғонада Туркия инвестицияси ҳисобига кўз касалликларини лазерли даволашга ихтисослашган клиника ташкил этилмоқда

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Туркиянинг Senomed international компанияси ҳаммуассиси Нуркан Токсойни қабул қилди. Учрашувда вилоятимиз ва Туркия ишбилармонлари ҳамкорлигига ҳисса қўшиб келаётган тадбиркорлар Билал Ширин ва Жем Сезер ҳам иштирок этди.

Учрашувда Туркия инвестицияси ҳисобига Фарғонада амалга оширишга киришилаётган кўз касалликлари клиникаси ташкил этиш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383404

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Сингапур компанияси Фарғонада қишлоқ хўжалиги соҳасида сувни назорат қилиш ва унинг ҳисобини юритишда ўз инновацион технологиялари билан иштирок этишни режалаштирмоқда

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Сингапурнинг Exciton Systems компанияси вакилларини қабул қилди. Учрашувда Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасида сувни назорат қилиш ва унинг ҳисобини юритиш учун ақлли технологияларни жорий этиш масаласи муҳокама қилинди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383405

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Алишер Салиев Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди

Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келган Салиев Алишер Анварджанович Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Алишер Салиев 1981 йилда Марғилон шаҳрида туғилган, Фарғона политехника институтини иқтисодчи мутахассислиги билан тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Фарғона вилояти ҳокимлигида ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида турли масъул вазифаларда ишлаган. 2020-2023 йилларда Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган. 2023 йилдан тайинловга қадар Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келган.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Фарғона-Баткен: Дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Вилоят ҳокимининг қарори билан вилоятда ичимлик суви таъминоти ва оқава сув хизматлари учун янги нархлар (тарифлар) тасдиқланди

Фарғона вилояти ҳокимининг 2023 йил 1 ноябрда қабул қилинган “Вилоятда ичимлик суви таъминоти ва оқава сув хизматлари учун таклиф этилаётган нархлар (тарифлар)ни тасдиқлаш тўғрисида”ги 357-11-0-Q/23-сон қарори билан Фарғона вилоятида сув таъминоти ва оқава сув ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган ичимлик сув ва оқава сув хизматлари учун белгиланган янги нархлар (тарифлар) тасдиқланди.

“Фарғона сувтаъминот” МЧЖ раҳбари М.Юлдашевнинг ичимлик суви таъминоти ва оқава сув хизматлари учун таклиф этилаётган нархлар (тарифлар) юзасидан тегишли хати, шунингдек, Фарғона вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармасининг хулосалари маълумот ва асос учун қабул қилинган.

Бундан келиб чиқиб, Фарғона вилояти ҳокими қарорининг 1-иловасига кўра, вилоятда ичимлик суви таъминоти ва оқава сув хизматлари учун белгиланган янги нархлар (тарифлар) юқоридагича тасдиқланди.

Вилоят ҳокимининг ушбу қарори эълон қилингандан кейин 15 кун ўтиб кучга кириши белгиланган.

Қарор тўла матни: fergana.uz/uploads/11111/357-11-0-Q-23.pdf

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Яйпандаги янгидан фойдаланишга топширилган “Нуронийлар маскани” билан танишди

Ўзбекистон туманида бўлган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров шу йили туман марказида янгидан фойдаланишга топширилган “Нуронийлар маскани” билан танишди.

1980 йилларда барпо этилиб, сўнгги вақтларда таъмирталаб аҳволга келиб қолган маскан шу йили “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида ҳамда туман ҳокимлиги ташаббуси билан мукаммал таъмирланиб, Хотира ва қадрлаш куни арафасида фойдаланишга топширилди.

Хайрулло Бозоров ва вилоят сектор раҳбарлари бу ерда кексалар учун янгидан яратилган муносиб шароитларни кўздан кечирдилар. Оқсоқоллар билан суҳбатлашилди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383410

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter