Фарғона вилояти ҳокимлиги
26K subscribers
22.9K photos
1.18K videos
2 files
5.05K links
Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

fergana.uz
facebook.com/fvhokimligi
instagram.com/fviloyatihokimligi
Мурожаат учун: t.me/fvhmurojaat_bot
e-mail: info@ferghana.uz
Манзил: Фарғона ш. А.Навоий кўча 15-уй
Download Telegram
E-auksion.uz савдо платформасида Фарғона вилояти бўйича 5600дан ортиқ мулк ва ижара ҳуқуқи билан савдога чиқарилган тадбиркорлик учун ер участкалари билан танишинг!

▪️
Фарғона шаҳридан 326 та (кўриш)
▪️Марғилон шаҳридан 53 тa (кўриш)
▪️Қувасой шаҳридан 405 тa (кўриш)
▪️Қўқон шаҳридан 2 тa (кўриш)
▪️Бағдод туманидан 183 тa (кўриш)
▪️Бешариқ туманидан 758 тa (кўриш)
▪️Бувайда туманидан 72 тa (кўриш)
▪️Данғара туманидан 190 тa (кўриш)
▪️Ёзёвон туманидан 157 тa (кўриш)
▪️Олтиариқ туманидан 1689 тa (кўриш)
▪️Қўштепа туманидан 75 тa (кўриш)
▪️Қува туманидан 122 тa (кўриш)
▪️Риштон туманидан 527 тa (кўриш)
▪️Сўх туманидан 31 тa (кўриш)
▪️Тошлоқ туманидан 160 тa (кўриш)
▪️Учкўприк туманидан 197 тa (кўриш)
▪️Фарғона туманидан 434 тa (кўриш)
▪️Фурқат туманидан 91 тa (кўриш)
▪️Ўзбекистон туманидан 149 тa (кўриш)

Савдоларда қатнашинг ва ер участкаси мулкдорига айланинг!

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат хизматида ишлашнинг ўз одоб-ахлоқ қоидалари бор, хизматчилар унга риоя қилишга мажбур

Ушбу роликда давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнат фаолияти ва ишдан ташқари вақтдаги хулқ-атворининг умумий қоидалари ҳақида маълумот берилган.

❗️Эслатиб ўтамиз, ушбу қоидалар мажбурий.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Эксклав ҳудуд – Чўнғарада сайёр қабул ташкил этилди

Вилоят адлия бошқармаси, Риштон тумани ҳокимлиги ва 10 дан ортиқ ташкилотлар масъуллари томонидан ўтказилган сайёр қабулда 150 нафардан зиёд фуқароларнинг 80 га яқин мурожаатлари ўрганилди. Бир ярим мингга яқин кўп миллатли аҳоли истиқомат қиладиган Чўнгара қишлоғи Риштон туманининг эксклав ҳудуди. Унинг чор тарафи Қирғизистон сарҳадлари билан туташиб кетган.

Сайёр қабул давомида хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш, онлайн давлат хизматлари ва юридик хизматлар кўрсатиш, ID карта олиш, нотариал ҳаракатлар, уй-жой, коммунал, моддий ёрдам олиш, пенсия ва бошқа масалалар ўрганилди.

Жумладан, хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш бўйича 26 та, ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш бўйича 5 та, нотариал ҳаракатларни амалга ошириш бўйича 6 та, биометрик паспорт ўрнига ID карта олиш бўйича 3 та хизмат кўрсатилди. Шунингдек, тегишлилиги бўйича 31 та мурожаат вилоят адлия бошқармаси иш юритувига олинди.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Шавкат Мирзиёев тантанали қасамёд қилди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришди. Унга Президентлик Олий нишони ва байроғи топширилди.

Айни пайтда давлатимиз раҳбари нутқ сўзламоқда.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев тантанали қасамёд қилиб, ўз лавозимига киришди.

Айни пайтда давлатимиз раҳбари нутқ сўзламоқда.

"Менга юксак ишонч билдириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлаган барча юртдошларимга яна бир бор чин қалбимдан самимий миннатдорчилик билдираман.

Муқаддас Ватанимиз тимсоли ва мустақиллигимиз рамзи бўлган Ўзбекистон Республикаси давлат байроғига, мадҳиямиз ва гербимизга, менга топширилган Президентлик Олий нишони ва байроғига юксак ҳурмат бажо келтираман.

Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланишимни мен инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, халқ манфаатини таъминлашга қаратилган сиёсатимизнинг яна бир юксак эътирофи сифатида қабул қиламан", – деди Президент.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Шавкат Мирзиёев Президент сайлови янгиланган Конституциямиз асосида ўтказилгани унга чинакам халқчил руҳ ва мазмун бағишлаганини таъкидлади.

"Ушбу сайловда халқимиз ўз хоҳиш-иродасини эмин-эркин билдириб, Янги Ўзбекистон учун овоз берди, деб айтишга барча асосларимиз бор.

Мамлакатимиз ҳаётидаги ғоят муҳим ва масъулиятли бу сиёсий жараён эл-юртимиз билан биргаликда танлаган ва амалга ошираётган миллий тараққиёт йўлимиз нақадар тўғри эканини яна бир марта тасдиқлади.

Сайловда 15 та халқаро ташкилотдан 466 нафар, 47 та хорижий давлатдан 331 нафар вакил халқаро кузатувчи сифатида қатнашди. Шу билан бирга, 1400 нафар маҳаллий ва хорижий журналистлар сайлов жараёнларини атрофлича ёритиб борди.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг узоқ муддатли миссиялари бутун сайлов жараёнларини бевосита кузатиб борди.

Шунингдек, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро ассамблеяси, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Туркий давлатлар ташкилотидан ҳам кузатувчилар иштирок этди. Буларнинг барчаси ушбу сайлов жаҳон ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотганини кўрсатади.

Маҳаллий ва хорижий кузатувчилар сайлов миллий қонунчилигимиз ва умумэътироф этилган халқаро тамойиллар асосида, эркин ва демократик, соғлом рақобат ва сиёсий кураш муҳитида, очиқлик ва шаффофлик руҳида ўтганини эътироф этдилар.

Бу, ўз навбатида, барчамизни бирлаштириб, ўз куч ва имкониятимизга бўлган ишончимиз, халқимиз, Ватанимиз олдидаги масъулиятимизни янада ошириши табиий, албатта", – деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
"Олижаноб ва бағрикенг халқимиз менга яна бир бор катта ишонч билдириб, буюк Ватанимиз тақдири учун бутун масъулиятни ўз зиммамга олиш имконини берганини шу ҳаяжонли лаҳзаларда янада чуқур англаб, қалбим чексиз ғурур ва ифтихор туйғуларига тўлмоқда.

Шу билан бирга, бугун елкамга қандай улуғвор масъулият олаётганимни, Ватанимиз мустақиллиги, 36 миллиондан зиёд азиз халқимнинг тинчлиги ва фаровонлиги учун шахсан жавобгар эканимни юрак-юрагимдан ҳис этиб турибман.

Мана шундай юксак ишонч учун, ҳурмат ва эътибор учун кўпмиллатли, мард ва донишманд халқимизга фарзандлик меҳри ва садоқати билан таъзим қиламан", – деди Президентимиз.

Facebook|Instagram|Twitter
Шавкат Мирзиёев унинг номзодини илгари сурган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг аъзолари ва фаолларига, у билан ҳамфикр бўлиб, номзодини қўллаб-қувватлаган “Миллий тикланиш” демократик партияси вакилларига, барча тарафдорлари ҳамда ишончли вакилларига ташаккур айтди.

Сайловда муносиб иштирок этган “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод Робахон Маҳмудовага, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Улуғбек Иноятовга, Ўзбекистон Экологик партиясидан Абдушукур Ҳамзаевга алоҳида миннатдорлик билдириб, уларнинг келгуси ишларига ютуқ ва омадлар тилади

"Албатта, биз турли сиёсий партияларга мансуб бўлишимиз, турли ғоя ва қарашлар тарафдори бўлишимиз мумкин. Демократия дегани ҳам аслида шу. Аммо моҳият эътибори билан қараганда, барчамизнинг, бутун Ўзбекистон халқининг мақсади бир. Бизнинг барчамизни Ватан, эл-юрт манфаати бирлаштиради.

Шу сабабли биз сайловда қатнашган партияларимиз дастурларидаги энг муҳим фикрлар ва амалий таклифларни келгуси фаолиятимизда албатта эътиборга оламиз. Барчамиз Янги Ўзбекистон деган ягона ва улуғ мақсад атрофида янада жипслашиб, халқимизнинг орзу-армони бўлган мана шу эзгу ғояни амалга ошириш йўлида ҳамкорлик қиламиз", – деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Шавкат Мирзиёев сайлов жараёнлари иштирокчиларига миннатдорлик билдирди.

"Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри сайловчиларига, барча туман ва шаҳарларимиз, қишлоқ ва овулларимиз аҳолисига, юртимизда тинчлик, дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш йўлида сидқидилдан хизмат қилаётган маҳалла фаолларига, фуқаролик институти вакилларига, ҳаётимизнинг нуру зиёси бўлган азиз фахрийларимизга, жамиятимиз ривожига беқиёс ҳисса қўшиб келаётган қадрли опа-сингилларимизга, келажагимиз эгалари – навқирон ёш авлодимизга, суюкли ўғил-қизларимга, чет элларда таълим олиб, меҳнат қилаётган, Ватан меҳри билан яшаётган барча ватандошларимизга чин юракдан ташаккур билдираман.

Айни вақтда ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳаларда фидокорона меҳнат қилаётган ишчи-хизматчиларга, тадбиркор ва фермерларга, бунёдкор қурувчиларимизга, фидойи устоз ва мураббийларга, илм-фан, ижод ва санъат аҳлига, муҳтарам уламоларимизга, аҳоли саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш йўлида жонбозлик кўрсатаётган тиббиёт ходимларига, дунёдаги энг улуғ ва шарафли вазифани адо этаётган жасур ҳарбийларимизга, барча Ватан ҳимоячиларига, жаҳон майдонларида юртимиз байроғини баланд кўтараётган матонатли спортчиларимизга алоҳида раҳмат айтаман.

Шу билан бирга, Марказий сайлов комиссияси, округ ва участка сайлов комиссиялари аъзоларига, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда хорижий мамлакатлардаги элчиларимизга, дипломатик ваколатхоналаримиз ходимларига, сайлов жараёнларида қатнашган маҳаллий ва хорижий кузатувчиларга, оммавий ахборот воситалари вакилларига, журналист ва блогерларга самимий миннатдорчилик изҳор этаман.

Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланишим муносабати билан самимий табрикларини йўллаган мамлакатимизнинг барча фуқароларига, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарларига, сиёсат ва жамоат арбобларига чуқур эҳтиромимни билдираман", - деди давлат раҳбари.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент халқимизнинг юксак ишончи барчамиздан – депутат ва сенаторлар, вазир ва ҳокимлар, давлат ва нодавлат ташкилотлари раҳбарларидан, ҳар бир юртдошимиздан белимизни янада маҳкам боғлаб, аввалгидан икки-уч карра кўпроқ ғайрат ва шижоат билан ишлашни талаб этишини таъкидлади.

"Олдимизда турган давр Ўзбекистон учун сиёсий, иқтисодий- ижтимоий, маданий-гуманитар соҳаларда туб бурилиш ва улкан ўзгаришлар даври бўлади.

Кечаги натижа, кечаги қараш ва мезонлар энди тарих. Улар энди бизни қониқтирмайди. Янги давр учун янги ғоя ва ташаббуслар керак, янги натижалар керак. Шундагина у том маънода янги давр бўлади.

Ўзингиз кўриб турибсиз, бугун дунё қандай шиддат билан, кескин ўзгариб бормоқда. Жаҳон миқёсида бир тарихий давр ниҳоясига етмоқда. Айни вақтда олдиндан таҳлил қилиб бўлмайдиган жараёнлардан иборат ўта мураккаб янги бир давр бошланмоқда.

Ер юзининг турли минтақаларида давом этаётган қуролли можаролар глобал тинчлик ва осойишталикка жиддий путур етказмоқда. Бундай низо ва тўқнашувлар, шафқатсиз рақобат савдо ва инвестиция оқимларини, товар ва хизматлар айланишини издан чиқариб, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлиги бўйича янги муаммолар келтириб чиқармоқда.

Дунё миқёсида иқлим ўзгариши, табиий бойликлар ва сув ресурсларининг тобора тақчил бўлиб бораётгани ҳам барқарор ривожланишга кучли салбий таъсир кўрсатмоқда.

Биз мана шундай оғир ва таҳликали вазиятда халқимиз манфаатларига жавоб берадиган ягона тўғри йўлнисамарали ички ва ташқи сиёсат йўлини аниқ белгилаб олишимиз ва уни қатъий амалга оширишимиз лозим" – деди Шавкат Мирзиёев.

Facebook|Instagram|Twitter
"Ислоҳотларимизнинг таъсирчанлиги ва бардавомлигини таъминлаш учун йўлимизда учраши мумкин бўлган барча хавф-хатар, тўсиқ ва ғовларни ҳисобга олишимиз ва улардан талафотсиз ўтиш чораларини кўришимиз зарур.

Барчамиз биргаликда келажакка ишонч билан интилиб, бутун диққат-эътиборимизни олдимизда турган вазифаларни ҳал этишга қаратишимиз, халқимиз кутаётган, даврнинг ўзи талаб этаётган янги ғоя ва ташаббусларни илгари суришимиз лозим.

Биз ўтмишдан, кечаги тарихимиздан, йўл қўйган хато ва камчиликларимиздан зарур хулосалар чиқариб, Ўзбекистонимизнинг дунёдаги ўрни ва нуфузини янада юксалтиришимиз, Ватанимиз шуҳрати ва шон-шарафини ҳамма жабҳаларда муносиб ва мардона ҳимоя қилишимиз керак.

Нега деганда, бугунги кескин рақобат оламида кечаги мезон ва ёндашувлар билан ривожланиб бўлмайди. Бугунги замон – бу кечаги замон эмас.

Шу боис, ҳар бир имкониятдан оқилона фойдаланиб, ҳар қандай муаммони ақл билан, илм билан ҳал қилишимиз, турли синовларни халқимиз билан бамаслаҳат, оғир-вазмин бўлиб енгиб ўтишимиз керак.

Парламентимиз, ҳукуматимиз, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар ўзларининг келгуси фаолиятларини мана шу омилларнинг барчасини инобатга олган ҳолда ташкил этишлари зарур.

Энди барча соҳа ва тармоқларда тизим ўзгаради, вазият ўзгаради, самарадорлик ўзгаради", - деб таъкидлади Президент сўзининг давомида.

Facebook|Instagram|Twitter
"Биз сайловнинг эртаси куниёқ белгилаб олинган улкан мақсадларни амалга ошириш бўйича қатъий ҳаракатларни бошладик. Чунки вақт, ҳаёт бизни кутиб турмайди. Даврнинг ўзи барчамизни тезкор бўлишга, керак бўлса, вақтдан ўзиб ишлашга ундамоқда.

Кимки “Сайлов ўтди – сафарбарлик тугади”, деб ўйласа, хато қилади. Ҳақиқий сафарбарлик энди бошланади. Чунки халқимиз бизга ишониб топширган катта-катта режа ва дастурларни ўзимиз бажармасак, айтинг, четдан ким келиб бажариб беради?

Келгуси етти йилга мўлжаллаб ишлаб чиқилган стратегик мақсадларга эришиш учун бизда барча куч ва имкониятлар бор.

Қудратли халқимизга таяниб, ақл-заковатимиз, билим ва тажрибамизни ишга солиб, ислоҳотларимиз суръати ва самарасини янада оширамиз, ҳеч қачон сусайтирмаймиз. Қанчалик қийин ва машаққатли бўлмасин, танлаган йўлимиздан ортга қайтмаймиз.

“Ҳар бир кун – бу имконият, ҳар бир кун – бу келажак пойдевори”
деган шиор бугундан бошлаб ҳаётимиз қоидасига, ҳар қайси раҳбарнинг, барча халқ ноиблари, вазир ва ҳокимларнинг кундалик фаолият дастурига айланиши шарт", – деди давлат раҳбари.

Facebook|Instagram|Twitter
"Конституциямизда муҳрлаб қўйилганидек, жонажон Ўзбекистонимизни, миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳар бир фуқаромиз тинч ва эркин, бахтли ва фаровон яшайдиган ижтимоий давлатга айлантирамиз.

Жумладан, таълим ва тарбия, соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият ва санъат, спорт соҳаларини ривожлантириш, янги уй-жойлар қуриш, аҳолини ичимлик суви, энергия билан ишончли таъминлаш, ижтимоий инфратузилмалар ишини яхшилаш бўйича белгилаб олган вазифаларни албатта бажарамиз.

Биз учун Ватан рамзи бўлган маҳалла тизимини барча ислоҳотларимизда марказий ва ҳал қилувчи бўғинга айлантирамиз.

Тадбиркорлик
учун янада қулай имкониятлар яратиб, янги-янги иш ўринлари очиш, аҳоли даромадларини кўпайтириш, ёшлар ва хотин-қизларни замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш, уларнинг бандлигини ошириш эътиборимиз марказида бўлади.

Аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари, ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз кексаларни қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартиришга қаратилган ишларни янги босқичга олиб чиқамиз" - деди Президент сўзининг давомида.

Facebook|Instagram|Twitter
"Ҳеч шубҳасиз, биз бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт билан бирга аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавиятга таянамиз.

Сайловолди учрашувларида миллий ўзлигимиз ва эзгу қадриятларимизни асраб-авайлаш, маданият, маънавият ва маърифат соҳаларини ривожлантириш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш бўйича белгилаб олган вазифаларни сизлар билан, кенг жамоатчилик билан биргаликда амалга оширамиз

Ўзбекистонда барча сиёсий ҳуқуқлар қаторида виждон ва эътиқод эркинлиги кафолатлари сўзсиз таъминланади.

Биз демократия ва очиқлик сиёсатини изчил давом эттириб, конструктив мухолифат фаолиятини, сўз ва матбуот эркинлиги, фуқароларнинг ахборот олиш, ундан фойдаланиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқларини кафолатлаймиз.

Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг қайси ўлкаси ёки минтақасида бўлмасин, қонунларимиз ҳимоясида бўлади. Чет элдаги ватандошларимиз билан алоқаларни янада мустаҳкамлаймиз" - деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
"Одамлар энди биздан янги амалий ишларни кутяпти. Миллионлаб инсонлар – ота-оналаримиз, опа-сингилларимиз, ўғил-қизларимиз бугун бизга умид ва ишонч билан кўз тикиб турибди. Ана шундай умид ва ишончни оқлаш, эришган ютуқларимизни янги натижалар билан мустаҳкамлаш бизнинг нафақат вазифамиз, балки инсоний бурчимизга айланиши шарт.

Барча бўғиндаги раҳбарларга чиройли, баландпарвоз гапига қараб эмас, фаолиятининг аниқ натижасига қараб баҳо берамиз.

Қонунларни, одамларни менсимайдиган, уларга қўпол муносабатда бўладиган, бюрократия ва коррупция балосига берилган ҳар қандай раҳбар билан – у вазир ёки ҳоким бўладими, бошқа масъул вазифадаги амалдор бўладими – салбий ҳаракатлари билан давлат обрўсига путур етказаётган бундай кишилар билан узил-кесил хайрлашамиз.

Уларнинг ўрнига билимли, Ватан ва халқ ташвиши билан яшайдиган ёш-ёш йигит- қизларни қўямиз.

Мана, сафимизга юртимиздаги, чет элдаги нуфузли олийгоҳларда ўқиган, йирик компанияларда ишлаган қанча-қанча салоҳиятли ёшлар кириб келмоқда. Мен уларнинг тимсолида аввало эртанги кунимизнинг янги раҳбарларини, ҳудуд, тармоқ ва соҳаларнинг моҳир бошқарувчиларини кўраман" - деди Шавкат Мирзиёев.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент иқтисодиёт соҳасида ҳам туб бурилишлар амалга оширилишини таъкидлади.

Яшил иқтисодиёт”, “яшил энергия” тамойилларини янада кенг жорий этилади. Иқтисодиётимизга киритилаётган инвестициялар ҳажми бир неча баробар оширилади.

"Биз 2030 йилгача ялпи ички маҳсулотимиз ҳажмини 160 миллиард долларга етказишдек жуда катта марра олдик.

Бунга эришиш албатта осон бўлмайди. Лекин бу йўлда аниқ ҳисоб-китобларимиз, реал имкониятларимиз бор. Табиий бойликларимиз, меҳнат ресурсларимиз, интеллектуал ва маънавий салоҳиятимиз, иш тажрибамиз етарли", - деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ёшларига мурожаат қилди:

"Азиз ўғил-қизларим, бугун тарихнинг ўзи, замоннинг ўзи сизларнинг олдингизда беқиёс имкониятлар очмоқда.

Эл-юрт корига аввало ким ярайди? Албатта, сизлар!
Янги Ўзбекистонни, Учинчи Ренессансни ким барпо этади?
Албатта, сизлар!
Юртимиз, халқимизни келажакда ким рози қилади?
Албатта, сизлар!

Халқимиз, Ватанимиз сизларга ишонади.

Сизлар Ўзбекистон тарихига олтин ҳарфлар билан ёзиладиган буюк ишларни амалга оширишга қодирсиз.

Ёшлик – ғанимат, вақт – ғанимат, фурсат борида отни қамчиланг! Давлатимиз, халқимиз яратиб бераётган имкониятларнинг қадрига етинг! Дунёга ўз сўзингизни айтинг!

Изланиш ва интилишдан асло тўхтаманг! Бахт ва омад доимо сизларга ёр бўлсин!"

Facebook|Instagram|Twitter