Фарғона вилояти ҳокимлиги
32.2K subscribers
23K photos
1.18K videos
2 files
5.07K links
Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

fergana.uz
facebook.com/fvhokimligi
instagram.com/fviloyatihokimligi
Мурожаат учун: t.me/fvhmurojaat_bot
e-mail: info@ferghana.uz
Манзил: Фарғона ш. А.Навоий кўча 15-уй
Download Telegram
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАКТАБ ОСТОНАСИДАН БОШЛАНАДИ

Мамлакатимиз Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади”, деган ғояни илгари суриб, 2021 - “Ёшларни қўллаб - қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да барча йўналишлар бўйича олиб бориладиган ислоҳотлар ва устувор вазифалар белгилаб берилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров вилоятнинг Қўқон шаҳрида бўлиб, мазкур йил муносабати билан қабул қилинадиган Давлат дастурида амалга оширилиши зарур бўлган вазифаларни белгилашда энг аввало, эътибор қаратиладиган объектларга ташриф буюрди.

Шаҳар халқ таълими тасарруфидаги 25-умумтаълим мактаби “қизил” ҳудудга тушган. Вилоят ҳокими билим даргоҳида бўлиб, синф хоналарини бирма-бир кўздан кечирди, ёш техниклар, ёғоч ўймакорлик, қизлар учун пазандачилик, тикувчилик тўгаракларида иштирок этаётган ўқувчилар билан юзма-юз суҳбатда бўлди.

- Замон билан ҳамнафас ва ҳамқадам бўламан, деган фарзандларимиз албатта яхши ўқиши, билимли бўлиши, қайси соҳага қизиқиши бўлса соҳага тегишли бўлган фанларни чуқурроқ ўрганиши зарур бўлади, - деди вилоят раҳбари ёшлар билан суҳбат сўнггида.

Шу куни мазкур мактабда вилоятдаги шаҳар-туман халқ таълими бўлими мудирлари ҳамда шаҳардаги мавжуд умумтаълим мактаблари директорлари иштирокида семинар ўтказилди.

Семинар аввалида вилоят ҳокими Хайрулло Ҳайитбаевич барча педагог раҳбарларга мурожаат қилар экан, энг аввало келажак авлодни миллий қадрият ва урф-одатлар руҳида тарбиялаш, ўқувчиларни бўш вақтларида турли хил тўгаракларга жалб этиш, эл -юрт ўртасида ҳурмат қозонган зиёли инсонлар билан учрашувлар ташкил этиш, мактаб ошхоналарини қайта тиклаш, мактаб-оила-маҳалла тизимини шакллантириш каби энг муҳим масалаларга эътибор қаратишлари ҳақида зарурий йўл-йўриқларни берди.

Шу ўринда айтиш керакки, вилоятда илк марта Қўқон шаҳридаги мактаблар рақамлаштирилиб, электрон давомат орқали мактабга келган болалар юз тузилишидан таниб олинади ва ўқишга келган-кетган вакти қайд этилади. Бу ҳақдаги маълумот уларнинг ота-оналарига (смс) хабарнома тарзида юборилади. Шунингдек, электрон кундалик ҳам бугун амалиётга тадбиқ этилди. Унинг афзаллиги шундаки, ота-она ёки ўқувчининг истаган бошқа яқин қариндошлари бир календар йил давомида боланинг мактаб ҳаётини кузатиш имконига эга бўлади. Кўп йиллар давомида электрон журнал ва кундалик қўлланилаётган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, ўқитувчи унинг ёрдами билан ҳар чоракда 20 соатдан ортиқ иш вақтини тежайди. Мазкур тежалган вақтни эса ўқитувчи болалар билан ижодий шуғулланишга ёки қўшимча ўқув материалларини ўзлаштиришга сарфлаши мумкин бўлади.

Семинарда унинг иштирокчилари томонидан таълим тизимига инновацион ғояларни тадбиқ этишга қаратилган фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Зеро, жамиятнинг олтин заҳираси бўлган ёш авлодни эртанги кунимизнинг билимли, ҳунарли ва маънавияти юксак инсон этиб тарбиялаш бугуннинг энг долзарб вазифаси эканлиги эътироф этилди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги
ТИНЧ ВА ОСОЙИШТА ҲУДУДДА ФАЙЗ -БАРАКА АРИМАЙДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида бугунги таҳликали вазиятда ҳушёр ва огоҳ бўлиб, халқимизнинг тинчлиги, мамлакатимиз манфаатларини ўйлаб яшаш зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Лоқайдлик ва бепарволик энг катта хавф эканлиги, бугун учраётган ижтимоий муаммоларни камайтириш учун нуронийлар тарбияси, жамоатчилик назорати етишмаётганлиги ҳам айтиб ўтилди.

Шундан келиб чиққан ҳолда вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров Қўқон шаҳридаги 52-сонли “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳудудда ўтган йил давомида жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида олиб борилган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилишда иштирок этди.

Унда 4-сектор ҳудудидаги маҳалла раислари ва профилактика инспекторлари иштирок этдилар.

Йиғилишда шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи Фарҳод Ҳасанов мазкур масала юзасидан ахборот берди. Унда таъкидланишича, “Янгиобод” маҳалласида 2500 та оила, 7 та кўча мавжуд. Маҳаллада ўтган 2020 йилда 74 та жиноят содир этилган бўлиб, бу 2019 йилга нисбатан 51 тага ортган. Бу ачинарли ҳол албатта. Бу маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва фаоллари, профилактика инспекторларининг ўз ишига масъулият билан ёндашмаганлигидан далолатдир.

Йиғилишда вилоят раҳбари сўз олиб, шаҳардаги барча сектор раҳбарларига ўз ҳудуди бўйича қандай ишлар амалга оширилаётганлиги бўйича хабардор эмаслиги, маҳалла раислари, инспекторлар маҳаллаларда тизимли иш ташкил этмаганлигини қаттиқ танқид остига олди. Келгусида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўйича ҳоким ўринбосари ҳар куни 2 та маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий ва маънавий муҳитни ўрганиши, муаммолар бўйича сектор раҳбарларини хабардор қилиши ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш кераклиги ҳақида топшириқлар берди. Ўз навбатида маҳалла оқсоқоли ва профилактика инспектори ишни ўз ҳудудидаги мактаб ҳаёти билан танишишдан бошлаши зарурлигини айтди.

Шундан сўнг, вилоят раҳбари шаҳар Давлат хизматлари марказида шаҳардаги барча МФЙ раислари ва профилактика инспекторлари билан учрашиб, улар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Ҳеч кимга сир эмаски, халқ билан давлат идоралари ўртасидаги кўприкни мустаҳкамлашда хонадонма - хонадон юриш механизми кутилган самарани беради. Шундагина, ҳар бир оилада, маҳаллада, шаҳарда осойишталик ҳукм суради, файз-барака бўлади.

Мулоқот давомида жорий йилда жиноятчиликни олдини олишда маҳалла раиси ва профилактика нозирлари, кенг жамоатчилик вакиллари ва маҳалла фаоллари бирдам ва ҳамфикр бўлиб фаолият олиб боришлари ҳақида ҳам фикрлар билдирилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров шунингдек, шаҳарнинг “Навбаҳор” кўчасида жойлашган "Ризқ Барака" савдо комплексида жамоатчилик тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Мазкур савдо комплексида содир этилиши мумкин бўлган майда жиноятчиликларни олдини олиш мақсадида ўрнатилган кузатив камераларининг афзаллиги хусусида ўз фикрларини билдирди. Ушбу назорат камералари ўрнатилиши натижасида Қўқон шаҳрида хавфсиз шаҳар ва хавфсиз бозор концепцияси йўлга кўйилади.

Тадбиркорлар аҳолига намунали ва сифатли савдо хизмати кўрсатиш бўйича берилган таклифларни қўллаб-қувватлаб, бозор ҳудудида обод ва осойишта муҳит барқарор бўлишига ваьда бердилар.

Фарғона вилояти ҳокимлиги
ҲАР БИР МУРОЖААТ ОРТИДА ИНСОН ҲАЁТИ ТУРАДИ

Халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга замин яратмоқда.
Шу билан биргаликда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш борасида асос солинган янги тизим – ижтимоий адолатни таъминлаш борасида миллий давлатчилик мактабига хос анъаналарнинг янги тараққиёт босқичини ўзида намоён этмоқда.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида Қўқон шаҳрида сайёр қабул ўтказди.

Қабулда вилоят ҳокимлигининг барча бўлим ва бошқармалари мутасадди раҳбарлари, давлат ва тижорат банклари ва ОАВ воситалари вакиллари ҳам иштирок этишди.

Сайёр қабулда аҳолидан келиб тушган мурожаатларни жойида ҳал этиш борасида аниқ ва манзилли чоралар кўрилди. Хусусан, 75 нафар фуқаролардан тушган 92 та мурожаатлар бўйича вилоят раҳбари ҳар бир соҳа раҳбарига муаммони ўрганиб, қонуний ва ижобий ҳал қилинишини таъминлаш бўйича топшириқ берди. Ҳар бир мурожаатни ўз назоратига олди.

Вилоят ҳокимининг сайёр қабулида ижтимоий ҳаётнинг барча соҳалари бўйича хусусан, уй-жой олиш, имтиёзли кредит, моддий кўмак, иш билан таъминлаш, аҳолига коммунал хизмат кўрсатишга доир масалалар юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги