Фарғона вилояти ҳокимлиги
14.2K subscribers
20.9K photos
1.1K videos
1 file
4.54K links
Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

Веб-сайт: fergana.uz
Facebook: facebook.com/fvhokimligi
Youtube: youtube.com/Fargonaviloyatihokimligi
Инстаграм: www.instagram.com/fviloyatihokimligi
Фуқаролар мурожаати учун: t.me/fvhmurojaat_bot
Download Telegram
Йиғилишда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг бориши ҳам кўриб чиқилди.

“Яшил макон” доирасида йил якунига қадар 75 миллион дона ва 2023 йил баҳор ойларида яна 125 миллион дона мевали ва манзарали кўчатлар экиш вазифаси қўйилди.

Ўтган йилги тажрибадан келиб чиқиб, 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунлик эълон қилинади.

Аҳоли хонадонларида ва дала четларида кўпроқ мевали дарахтлар ва сабзавот экишни фаол тарғиб қилиши кераклиги таъкидланди.

Дарахт ҳавас билан экилиши, халқимиз, маҳаллаларимизнинг маданиятига айланиши лозим”, деди Президент.

Вилоят ҳокимларига куз мавсумида кам таъминланган 500 минг хонадонга 10 тупдан мевали дарахтлар кўчатини бепул тарқатиш топширилди.

Йиғилиш якунида мутасаддиларнинг ҳисоботи ва таклифлари эшитилди.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров “Заковат” интеллектуал ўйинининг Республика босқичи ғолиби бўлган Фарғона тумани 36-мактаб жамоаси аъзолари билан учрашди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров “Заковат” интеллектуал ўйинининг якуний Республика босқичи ғолиби бўлган Фарғона тумани 36-мактаб жамоаси аъзоларини қабул қилди. Жамоа устози Муаттар Нажмиддинова, жамоа сардори Дилмуроджон Давлатов, Фаррух Нўмонжонов, Мўмин Ўроқбоев, Мирзобек Фозилов, Гулшода Раҳматжонова ва Мубина Сирожиддиновалар билан ўтказилган учрашувда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов ҳам иштирок этди.

9 октябрь куни бўлиб ўтган умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинининг якуний Республика босқичида биринчи ўринни эгаллаган вилоятимиз вакилларини бу катта муваффақият билан қутлаган вилоят раҳбари, Республикамиздаги 10 мингдан зиёд мактаблар орасида эришилган ушбу ғалаба, жамоа аъзоларининг билим ва меҳнатлари натижаси, шунингдек, юртимизда таълим учун яратилган шароитлардан тўғри фойдаланаётган мактаб жамоасининг, барча устозларнинг сайъ-ҳаракатлари самараси эканини қайд этди. Бугуннинг қаҳрамонлари бўлган Фарғона тумани 36-мактаб жамоаси аъзоларининг бу ютуғи, қолган тенгдошлари учун интилиш нуқтаси бўлиши кераклигини таъкидлаган вилоят ҳокими, уларнинг ҳар бири ҳақида, ғолибликкача бўлган ибратли йўли тўғрисида матбуотда, телевидениеда алоҳида мақолалар, кўрсатувлар бериш бўйича масъулларга учрашув чоғида кўрсатма берди.

Хайрулло Бозоров мусобақа низомига кўра, ОТМларга имтиҳон синовларисиз қабул қилиниши белгиланган ўқувчиларни талабалик билан ҳам қутлаб, мамлакатимизни жаҳон интеллектуал майдонида юқори даражага чиқариш йўлидаги келгуси ишларида омад тилади.

Учрашув якунида жамоа устози ва аъзоларига вилоят ҳокимининг совғалари топширилди.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram
Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти кўп тармоқли клиникаси ташкил этилади

“Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлигининг Фарғона шаҳрида жойлашган 2-сон шаҳар шифохонаси негизида Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти кўп тармоқли клиникасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.

Фарғона шаҳрида жойлашган 2-сон шаҳар шифохонаси негизида Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти кўп тармоқли клиникаси ташкил этилади. Институт клиникасини реконструкция қилиш ишларини 2023 йилда якунлаш бўйича йўл харитаси тасдиқланади.

Молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги институт клиникасини сақлаш харажатларини қонунчиликда белгиланган тартибда 2022 йил якунига қадар маҳаллий бюджет, 2023 йил 1 январдан бошлаб республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштиради.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энг асосий вазифамиз – "Маҳаллабай" ишлаш тизими орқали камбағаллик ҳамда ишсизликни қисқартириш

Айни кунларда "Тараққиёт стратегияси" маркази ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамкорлигида Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар ҳокимлари, ўринбосарлари билан суҳбатлар ташкил этилиб, ҳудудларда Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилган ишларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти билан жамоатчилик, жумладан, аҳолининг кенг қатлами таништириб борилмоқда.

Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев билан ўтказилган суҳбат давомида вилоятда маҳаллаларнинг ўсиш нуқталари ва ихтисослашувларини аниқлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, ҳудудларда ижтимоий соҳа объектларида хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, хусусан фуқароларга кўрсатилаётган тиббий хизмат ва тармоқ ва соҳаларга хорижий инвестицияларнинг ўзлаштирилиши каби масалаларга атрофлича тўхталиб ўтилди.

Суҳбатнинг тўлиқ видеоси: https://www.youtube.com/watch?v=QjopEHwuhCs

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram
Ботир Зокиров номидаги миллий эстрада-симфоник оркестри эртага Фарғонада катта концерт дастури намойиш этади

Эртага, 13 октябрь куни соат 16:00 да Фарғона шаҳридаги вилоят театр ва концерт саройида Ўзбекистон давлат филармониясининг Ботир Зокиров номидаги миллий эстрада-симфоник оркестри катта концерт дастурини намойиш этади. Концерт, оркестр бадиий раҳбари ва бош дирижёри - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Алишер Икрамов бошчилигида ташкилланади.

Ушбу концерт дастурига барча фарғоналиклар ва вилоятимиз меҳмонлари таклиф этилади. Концертга кириш бепул.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram
Олтиариқ узуми Италия технологияси ёрдамида қадоқланиб, экспорт қилинмоқда

Олтиариқ туманида 3 минг 500 гектар узумзорлар бўлиб, жорий йилда узум экспорти ҳажми 30 минг тоннадан ошиши кутилмоқда.

Қиш-баҳор мавсумида ҳам ички бозорга узум етказиб бериш, экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида туманда 68 минг 800 тонна сиғимга эга 83 та музлатгичли омборхоналар ташкил этилган.

Яқинда тумандаги “Қапчуғай мевалари” агрофирмасида Италиядан замонавий қадоқлаш технологияси олиб келиб ўрнатилди. Ҳозирда Олтиариқ узуми ихчам қутиларга қадоқланган ҳолда экспортга жўнатилмоқда. Бу мевани сифатли сақлаш, чиройли кўринишга эга бўлишини таъминлаш ҳамда ташишга яроқлилик муддатини ошириш имконини беради.

Янги лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида 10 дан ортиқ доимий иш ўринлари яратилди. Шунингдек, талаб ва эҳтиёжга қараб мавсумий ишчилар ҳам жалб этилади.

- Маҳсулотнинг бозорда ўз ўрнига эга бўлиши, харидоргирлигини оширишда унинг кўриниши, сифати ва дизайни муҳим аҳамиятга эга, - дейди тадбиркор Ҳусанбой Сангинов. - Узум ўртача 0,8-1 кг ҳажмда қадоқланиши харидорларга манзур бўлмоқда. Бунда маҳсулот сифати борасида унда ҳеч қандай иккиланиш бўлмайди.

Таъкидлаш керакки, лойиҳа ташаббускорлари ушбу тажриба яхши самара берса, иш ҳажми ва кўламини ошириш, шунингдек, эрта баҳордан гилос, шафтоли, ўрик сингари сархил меваларни ҳам Италия технологияси ёрдамида қадоқлаган ҳолда экспортга чиқаришни режалаштирмоқдалар.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram
Расмий муносабат

Журналист Шарифа Мурод ҳамда блогер Олимжон Ҳайдаров томонидан ижтимоий тармоқларда Бувайда тумани маркази Янгиқўрғон шаҳарчасида йўл ўртасидан ўтган анҳорни устини беркитиш учун икки йил аввал ўрнатилган бетон плиталардан 4 таси синиб, эски айланма ўрнидаги йўл қисми чўкиб кетгани ҳақида материал эълон қилинди.

Ушбу масала юзасидан вилоят прокуратураси масъул вакили раҳбарлигида ишчи гуруҳ тузилиб, масала юзасидан жойида ўрганиш ўтказилади. Йўл-қурилиш ишлари ва фойдаланилган материалларнинг сифати ҳамда белгиланган иш ҳажмларининг тўлиқ бажарилиши, норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилганлиги ўрганиб чиқилади, қонунбузилиш ҳолатлари аниқланса, бунга йўл қўйган шахслар белгиланган тартибда тегишли жавобгарликка тортилиши маълум қилинади. Ўрганиш натижалари юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram
“Ўзбек тили” дарслигини яратган маърифатпарвар олим Ашурали Зоҳирийнинг илмий мероси ўрганилмоқда

Фарғона вилоятида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 33 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Қўқон шаҳридаги Амирий кутубхонасида Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, шаҳар ҳокимлиги, ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда “Ўзбек тили” дарслигини яратган атоқли олим Ашурали Зоҳирийнинг бой мероси ва бугунги кундаги аҳамияти хусусида сўз юритилди.

Ўзбек тилини авлоддан – авлодга етказишда буюк алломаларимиз, жадидчилар ва зиёлиларнинг хизмати беқиёслиги, улар қаторида Ўзбек тилининг тараққиётида қатағон қурбони Ашурали Зоҳирийнинг ҳам хизмати катта бўлганлиги, Ўзбек тили дарсликларини яратишда шу каби маърифатпарвар инсонларнинг мероси муҳим манба бўлиши қайд этилди.

Ашурали Зоҳирий Қўқон адабий муҳити таъсирида ўзбек адабиётшунослиги ривожига ҳам улкан ҳисса қўшган олимлардан бири бўлган. Ўзбек мумтоз адабиётининг нодир намуналарини халққа етказишда алоҳида жонбозлик кўрсатган. Унинг ўзбек журналистикаси ривожида ҳам хизмати катта. “Садои Фарғона”, “Халқ газети”, “Меҳнат байроғи”, “Фарғона”, “Янги Фарғона” газеталарида адабий ходим бўлиб ишлаб, матбуот тилини шакллантириш, инсонларга маърифат улашиш фаолияти билан шуғулланган.

Бир сўз билан айтганда, Ашурали Зоҳирий миллий уйғониш даврининг таниқли маърифатпарвар зиёлисидир. У ўзининг бор билим ва имкониятини халқни маърифат билан тарбиялаш, миллий таълим тизимини жорий этиш, ўзбек тилини такомиллаштириш ва қадрини оширишга бағишлаган.

Тадбирда вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Соҳибжамол Тонготарова, Қўқон давлат педагогика институти доценти Илҳомжон Мадраҳимов ва бошқалар ўзбек тилининг тараққиётида қатағон қурбони Ашурали Зоҳирийнинг хизмати катта бўлганини таъкидлади. Ўзбек тили дарсликларини яратишда шу каби маърифатпарвар инсонларнинг мероси муҳим манба бўлиши алоҳида қайд этилди.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram
Қува туманида вилоят бош мутахассислари томонидан тиббий кўрик ва сайёр қабул ўтказилди

Қува тумани тиббиёт бирлашмасида вилоят бош мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан тиббий кўрик ташкил этилди. Унда кардиолог, невропатолог, ревматолог, нефролог, уролог, фтизиатр, болалар пульмонологи каби тор доирадаги мутахассислар аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди.

Жараёнда 310 нафар фуқаро қатнашди. Текширувлар давомида аниқланган касалликлар бўйича аҳолига зарур маслаҳат ва тавсиялар берилди. Шундан 80 нафар фуқароларга амбулатор шароитда, қолган 20 нафар фуқарога шифохонада даволанишга йўлланмалар берилди. Ўтказилган тиббий кўрик натижасига кўра, 30 нафардан ортиқ фуқароларга 120 хил турдаги дори-дармонлар бепул тарқатилди. Шифокорлар томонидан соғлом турмуш тарғиботи ва касалликлар профилактикаси бўйича аҳолининг тиббий маданиятини ошириш мавзуларида суҳбатлар ўтказилди.

Шунингдек, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўтказган сайёр қабулида 10 нафардан ортиқ фуқаро мурожаат қилди. Улардан 5 нафари имтиёзли тиббий хизмат учун ордер олиш ҳақида бўлди ва имтиёзли ордер бериш тартиби тушунтирилди.

Бир қатор мурожаатлар бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилиб, ҳар бир мурожаат вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбариятининг назоратига олинди.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram