2022 йил май ойи пенсия ва нафақа тўловлари учун маблағлар молиялаштирилди
Рамазон ҳайити байрами арафасида пенсия ва нафақа олувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан 2022 йилнинг май ойи пенсия ва нафақа тўловлари 12 фоизга оширилган миқдорда тўлов қайдномалари шакллантирилиб, маблағлар 30 апрель куни тижорат банкларига молиялаштирилди.
Банк пластик карталари орқали олувчи фуқароларнинг маблағлари тўлов карталарига юклаб берилмоқда. Пенсия ва нафака олувчиларга АТ Халқ банки томонидан нақд пулда тарқатилиши ҳам таьминланмоқда.
Шунингдек, вилоятимиздаги 28 нафар 1941-1945 йил уруш ногирони ва қатнашчиларига 15 миллион сўмдан пул мукофоти тўланиши учун тўлов қайдномалари шакллантирилиб, маблағлар АТ Халқ банки филиалига тўлиқ молиялаштириб берилди.
Пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси

Саховат ва меҳр-оқибат айёмида эзгу амаллар ва йўқловлар янада кўпайди
Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 29 апрель куни ўтказилган видеоселекторда эътиборга муҳтож аҳоли қатламига ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг ҳолидан доимий равишда хабар олиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.
Айни муборак кунларда вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида ҳайрли тадбирлар кенг қулоч ёйди. Масъуллар томонидан ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган, беморлар холидан хабар олинмоқда, уларга моддий ва маънавий кўмаклар кўрсатилиб, оилаларга қувонч, байрам кайфияти улашилмоқда.
Эзгу тадбирлар давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган, кексалар ва “дафтар”ларга киритилган фуқаролар хонадонларига борилиб, уларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилмоқда. Хонадон аъзолари ҳайит айёми билан қутланмоқда.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Қорақалпоғистоннинг Бўзатов тумани "Фарғона тажрибаси" асосида ривожланмоқда
Фарғона – Мўйноқ – Фарғона йўналишида авиақатновлар ташкиллаштирилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Республика иқтисодиётида туризмни стратегик даражага кўтариш, ички туризм хизматларини диверсификация қилиш ва ҳажмини кескин кўпайтириш, фуқароларни мамлакатимизнинг туризм салоҳияти билан таништириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида қабул қилинган қарорнинг 15-банди билан:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сон Фармони билан тасдиқланган Транспорт-логистика масалаларини тезкор кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссия (А.Абдухакимов, С.Умурзаков) икки ҳафта муддатда:
Фарғона ва Самарқанд, Фарғона ва Бухоро, Фарғона ва Термиз ҳамда Фарғона ва Урганч шаҳарлари орасида авиақатновларни қайта йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилишини;
Фарғона – Мўйноқ – Фарғона йўналишида авиақатновлар ташкиллаштирилишини таъминлаши кўзда тутилган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Дўконда савдо қилиб, иссиқхонадан ҳам даромад оляпман» — ёзёвонлик ёш тадбиркор йигит
Фарғона вилояти Ёзёвон тумани Хонобод қишлоғи Лимончилар кўчасида яшовчи 25 ёшли Абдулла Ҳомидов дўконлардан бирида сотувчилик қилади. У оила учун қўшимча даромад бўлсин деб томорқасида иссиқхона ташкил қилган. Сотувчиликдан ташқари иссиқхонага помидор ва бодринг экиб яхшигина даромад кўряпти.
👉 kun.uz

Фарғоналик гимнастикачи Екатерина Фетисова Irina Deleanu Cup халқаро турнири ғолиби бўлди
Токио-2020 Олимпиада ўйинлари иштирокчиси, фарғоналик бадиий гимнастикачи Екатерина Фетисова Польша пойтахти Варшавада бўлиб ўтган Irina Deleanu Cup халқаро турнири ғолиби бўлди.
Екатерина кўпкурашда 122,90 балл билан олтин медални қўлга киритди. Яна бир ўзбекистонлик гимнастикачи Ясмина Рагимова турнирда иккинчи ўринни эгаллади.
Токио-2020 Олимпиада ўйинлари иштирокчиси, фарғоналик бадиий гимнастикачи Екатерина Фетисова Польша пойтахти Варшавада бўлиб ўтган Irina Deleanu Cup халқаро турнири ғолиби бўлди.
Екатерина кўпкурашда 122,90 балл билан олтин медални қўлга киритди. Яна бир ўзбекистонлик гимнастикачи Ясмина Рагимова турнирда иккинчи ўринни эгаллади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона-Урганч-Фарғона йўналиши бўйича авиқатновлар қайта йўлга қўйилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган топшириқлар ижроси доирасида, Фарғона-Урганч-Фарғона йўналиши бўйича авиқатновлар қайта йўлга қўйилди.
Авиқатновлар Фарғона халқаро аэропортидан Урганчга ҳозирча ҳафтада бир марта – чоршанба куни мунтазам равишда амалга оширилади. Кейинчалик рейслар сонини ҳафтасига уч маротабага чиқариш кўзда тутилган.

Сўх туманида сўнгги беш йилда 203 нафар шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди. 1992 йилдан 2016 йилгача Республика бўйича фуқаролик олган шахслар сони 480 нафарни ташкил қилган холос.
Сўх туманида 2016 йил сентябрдан ҳозирга қадар 203 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди. Куни кеча туманнинг Зангат маҳалласида яшовчи Марҳаматхон Шариповага ҳам фуқаролик паспорти топширилди.
- 30 йил аввал Қирғизистондан келин бўлиб тушганман. Шу кунгача “фуқаролиги йўқ шахс” мақомида эдим. Айни Рамазон ҳайити кунларида қўлимга Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортини олишим менга чексиз бахт ва қувонч бағишлайди, - дейди Марҳаматхон опа.
Туманда ҳозирда 26 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар қолган бўлиб, уларга ҳам жорий йил якунига қадар фуқаролик паспорти топширилади
Ўзбекистонда 1992 йилдан 2007 йилга қадар фуқаролик олган шахслар сони 480 нафарни ташкил қилган. 2007 йилдан 2016 йилгача эса бирорта шахс Ўзбекистон фуқаролигини ололмаган.

⚡️“Рухсор” телеканали мухбири “Олтин қалам” ХVI миллий мукофоти совриндори бўлди
Пойтахтимиздаги “Туркистон” санъат саройида 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишлаб таъсис этилган журналистика соҳасидаги “Олтин қалам” ХVI Миллий мукофоти учун халқаро танловининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда.
Телевидение йўналишида “Энг яхши журналистик материал” номинациясида “Рухсор” телеканали мухбири Мафтуна Мамасиддиқова 3-ўринга лойиқ кўрилди.
Танлов низомига кўра Мафтуна диплом, “Олтин қалам” кўкрак нишони, статуэткаси ва пул мукофоти билан тақдирланди.

5-11 май кунлари вилоятимиз шаҳар ва туманларида оммавий сайёр қабуллар ўтказилади
Фуқаролар муаммолари билан самарали ишлаш, ечимини кутаётган масалаларни “маҳаллабай” ўрганган ҳолда жойида ва тезкор ҳал этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот тизимини янада такомиллаштириш мақсадида, 5-11 май кунлари вилоятимиз шаҳар ва туманларида Президент маслаҳатчиси раҳбарлигида 20 дан ортиқ вазирлик ва Республика идоралари раҳбарлари, вилоят секторлари ҳамда вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари иштирокида оммавий сайёр қабуллар ўтказилади.
Оммавий қабуллар ўтказиладиган манзил ва саналар билан юқоридаги жадвал орқали танишиш мумкин.

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида шошилинч ва тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ҳамда уни аҳолига янада яқинлаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
—
Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам улучшения качества экстренной и скорой медицинской помощи, дальнейшему расширению доступа населения к ней.
Facebook|Instagram|Twitter
—
Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам улучшения качества экстренной и скорой медицинской помощи, дальнейшему расширению доступа населения к ней.
Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент раислигида тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.
“Тиббиёт тизимидаги ислоҳотларимизни одамлар, биринчи навбатда, тез тиббий ва шошилинч ёрдамда бўлган ўзгаришларни кўргандагина ҳис қилади.
Инсон соғлиғи ва унинг ҳаётини сақлаб қолишда “олтин соат” оралиғида биринчи ёрдам кўрсатувчи бўғин, албатта, тез тиббий ва шошилинч ёрдам ҳисобланади.
Айтиш жоизки, ушбу соҳа умуман эътибордан четда қолиб кетган эди.
Мана, сўнгги беш йилда ушбу ҳаётий муҳим соҳаларнинг моддий-техник базасини яхшилаш, кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича катта ишларни бошладик”, деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.
Жумладан, бу даврда:
- 2 224 та янги тез ёрдам машиналари олиб берилди ёки транспорт паркининг 80 фоизи янгиланди;
- замонавий реанимация машиналари сони 24 тадан 435 тага кўпайтирилди;
- битта чақириққа дори-дармон учун ажратилаётган маблағлар миқдори 16 бараварга, дори-дармон турлари 20 тадан 45 тагача оширилди.

Шунингдек, тез ёрдам подстанциялари сони 800 тадан 1 666 тага, тиббий ёрдам бригадалари эса 1 890 тадан 2 695 тага етказилди. Натижада тез ёрдамнинг кечикишлари шаҳарларда 10 бараварга қисқарди.
Ҳудудларда 21 та туманлараро қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилди (йил якунига қадар марказлар сони 35 тага етказилади).
Мисол учун, “Қамчиқ” довонидаги автоҳалокатларда оғир тан жароҳати олган беморлар олдинлари 100 километр масофани босиб, Тошкент ва Наманган шаҳридаги шошилинч марказларга олиб борилган.
Ангрен шаҳри ва Поп туманида очилган марказлар ҳисобига ўтган 3 ойнинг ўзида бош мияда 80 га яқин шошилинч мураккаб операциялар ўтказилди.
Ёки, Қўрғонтепа туманида ташкил этилган марказда ўткир юрак қон-томир касалликлари бўйича 68 нафар беморга шошилинч операциялар ўтказилиб, уларнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Олдинлари бу операциялар фақат Андижон шаҳрида бўлган.
Лекин Шаҳрисабз, Касби, Сирдарё туманларида бундай марказларни ташкил этиш ишлари суст кечмоқда.

Вилоят шошилинч марказларида 40 дан зиёд юқори технологик операциялар йўлга қўйилганини қайд этиб, давлатимиз раҳбари тиббиёт соҳаси вакиллар билан очиқ мулоқотда тез ёрдам хизматини такомиллаштириш бўйича кўплаб масалалар кўтарилганини кўрсатиб ўтди.
“Мисол учун, тез тиббий ёрдам бригадаси кечикиб келиши бўйича 2021 йилнинг ўзида вилоятлардан 50 мингдан зиёд шикоят келиб тушган.
Сабаби, соҳада ягона бошқарув тизими йўлга қўйилмаган, яъни тез тиббий хизматнинг 3 та “хўжайини” бор.
Жумладан, тиббиёт ходимини “райздрав” тайинлайди, диспетчерларни ишга қабул қилиш ва дори-дармон таъминоти вилоят шошилинч ёрдам марказида, транспорт парки, ёқилғи таъминоти ва ҳайдовчилар эса “облздрав”га бўйсунади”, деди Президент.
Бундай бошқарув тизимида чалкашликлар кўплиги, бунинг оқибатида тез тиббий ёрдам хизмати кўрсатиш туман ҳудуди билан чекланиб қолгани, тез ёрдам станцияси қўшни туман билан чегарадош бўлса ҳам, бошқа ҳудуд деган важ билан чақирувни қабул қилмаслиги танқид қилинди.