Фарғона вилояти ҳокимлиги
32.2K subscribers
23K photos
1.18K videos
2 files
5.08K links
Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

fergana.uz
facebook.com/fvhokimligi
instagram.com/fviloyatihokimligi
Мурожаат учун: t.me/fvhmurojaat_bot
e-mail: info@ferghana.uz
Манзил: Фарғона ш. А.Навоий кўча 15-уй
Download Telegram
Бешариқда гулчилик жадал ривожланаётган бизнесга айланмоқда

Тумандаги ўнлаб оилаларда парваришланаётган ранг-баранг гуллар Фарғона водийси, пойтахтимиз ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларига етказиб берилмоқда.

Бешариқ тумани марказидаги «Гулилола дунёси» оилавий корхонасида эса 25 турда Голландия лолалари етиштириляпти.

Ўтган йили Голландиядан лола илдизларини келтирган бу гулчилар оиласи 60 сотихли иссиқхонада уларни парваришлай бошлади. Эътибор, меҳр ва парваришдан барқ урган анвойи лолалар мамлакатимиз шаҳарлари, қўшни республикалар, Жанубий Кореяга экспорт қилинмоқда.

- Ҳар бир лола илдизи 3-3,5 минг сўмдан олиниб, уч ой парвариш қилинади ва битта лола гули ички бозорда ўртача 15-20 минг сўмдан сотилади, экспортга чиқариладигани янада қиммат, - дейди Гулираъно Раҳимжонова. - Шу тариқа оиламиз гулчиликдан йилига 60 миллион сўм соф фойда олади.

Оилавий корхонада 12 та доимий иш ўрни яратилган, мавсумий юмушларга яна 10 нафардан зиёд маҳалладошлар жалб этилади. Боиси томорқадан бир йилда тўрт маротаба ҳосил оладиган оила гулчиликдан ташқари турли кўкатлар етиштириш орқали ҳам қўшимча даромад қилади.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегацияси – Жанубий Кореяда

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегацияси амалий ташриф билан Жанубий Кореяда бўлиб турибди.

Белгиланган ташриф дастури Инчхон шаҳрида “Posco International” корпорацияси раҳбарияти билан учрашувдан бошланди.

Жанубий Кореянинг энг йирик корпорацияларидан бири бўлган “Posco International” металлургия, нефт-газ, автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги, текстиль ва бошқа кўплаб соҳаларда халқаро миқёсда муваффақиятли бизнес юритиб келади. 63 минг нафардан ортиқ ишчи-ходимлар меҳнат қиладиган компаниянинг йиллик соф фойдаси қарийб 6 миллиард долларни ташкил этади.

Музокаралар давомида Корпорациянинг Фарғона шаҳрида 1996 йилдан бери фаолият кўрсатиб келаётган “Posco Textile” корхонасини замонавий талаблар асосида модернизация қилиш, Ёзёвон туманида пахтачилик кластерини ташкил этиш ҳамда пахта етиштиришдан тайёр маҳсулотгача бўлган жараённи қамраб олувчи ишлаб чиқариш занжирини йўлга қўйиш, бунда Корея бозори талабларига мос момиқ сочиқлар ишлаб чиқариш, шунингдек сунъий толали аралаш матолар ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, вилоятимизда ғалладан бўшаган майдонларда экспортбоп такрорий экинлар экиш ҳамда уларни қайта ишлаш, Фарғонада етиштирилган мева-сабзавотларни Корея бозорига экспортини йўлга қўйиш, Фарғона шаҳрида барпо этилаётган Экошаҳар лойиҳасида инвестициялар билан иштирок этиш каби масалалар ҳам учрашув кун тартибидан алоҳида ўрин олди.

Корея томони ушбу тақдим қилинган лойиҳалар доирасида ҳамкорликда ишлашга тайёрлигини маълум қилди. Бу келишувлардан келиб чиқиб, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда “Posco International” ўртасида қиймати 65 миллион доллар бўлган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Вилоят делегацияси куннинг иккинчи ярмида Кореянинг йирик шаҳарларидан бири – Йонгинда бўлиб, шаҳар ҳокими Пэк Кун-ки бошчилигидаги расмийлар билан учрашув ўтказди.

2008 йилда Фарғона вилояти билан биродарлашган шаҳар келишуви имзолаган Йонгин, Кореянинг “ақлли шаҳар” концепциясига уйғун ҳолатда энг тез ривожланаётган шаҳарларидан биридир. Ярим ўтказгичлар ишлаб чиқаришда дунёда таниқли Йонгин шаҳрида, шунингдек Кореядаги энг йирик “Everland” кўнгилочар парки ҳамда “Caribbean Bay” аквапарки, Корея миллий боғи жойлашган.

Бугунги учрашув чоғида икки ҳудуд ўртасида алоқаларни амалий ҳамкорликка айлантириш, Савдо-саноат палаталари ўртасида делегациялар алмашинувини йўлга қўйиш орқали ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларнинг амалга оширилишига замин яратиш, Фарғонада ярим ўтказгичлар, электроника ва уй хўжалиги моллари ишлаб чиқаришга инвестициялар жалб қилиш, Фарғона ва Йонгин шаҳри олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро алоқалар ўрнатиш, шаҳарсозлик инфратузилмаси ҳамда туризм объектларини барпо этиш ва оммалаштириш йўналишларида тажриба алмашиниш каби масалалар муҳокама қилинди.

Икки томонлама манфаатли ҳамкорликни амалга ошириш учун “йўл харитаси” ишлаб чиқиш ҳамда уни яқин муддатда онлайн форматда имзолаш бўйича келишиб олинди.

Вилоят делегацияси вакиллари, йилига 7 миллионга яқин киши ташриф буюрадиган, дунёнинг энг йирик тематик паркларидан бири бўлган ҳамда табиий экотизимга мослаб барпо этилган “Everland”да бўлиб, ушбу кўнгилочар парк концепцияси, туристлар учун яратилган шароитлар, хизмат кўрсатишда замонавий технологиялардан фойдаланиш бўйича тажрибаси билан танишдилар.
Фарғона шаҳар прокуратураси ташаббуси билан “Ақллар жанги” мусобақаси ўтказилди

Ўсиб келаётган ёш авлодни интеллектуал салоҳиятини ошириш, илм олишга жалб этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида “Ментал арифметика” бўйича вилоятлараро мусобақа ташкил этилди.

Мусобақада Бухоро, Андижон, Наманган ҳамда Фарғона вилоятларидан 300 нафарга яқин 5 ёшдан 13 ёшгача бўлган болалар иштирок этди.

Иштирокчилар ёшига қараб сараланиб, 4 та йўналишда (5-6 ёш, 7-8 ёш, 9-10 ёш, 11-13 ёш) беллашдилар. Мусабақада кўнгилочар дастур ҳамда шерхонлик беллашуви ҳам ташкил этилиб, унда фаол иштирок этган 100 нафар ёшларга китоблар совға қилинди.

Тадбирда Фарғона шаҳар прокурори Дилмурод Қобулов томонидан барча қатнашчиларга совғалар ҳамда 12 нафар олий ўринни эгаллаган иштирокчиларга фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар берилди.
Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Тошлоқ тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари – туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Кавланова Камила Анваровна Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.

Камила Кавланова 1962 йилда Марғилон шаҳрида туғилган. 1983 йилда Тошкент давлат маданият институтини тамомлаган.

Камила Кавланова 1983-1996 йилларда Тошлоқ тумани маданият бўлимида турли лавозимларда меҳнат қилган. 1996-2010 йилларда туман ҳокимлигининг хотин-қизлар масалалари бўйича, оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича бош мутахассиси бўлиб фаолият олиб борган.

2010-2020 йилларда эса Тошлоқ туман ҳокимининг ўринбосари-хотин-қизлар қўмитаси раиси, 2019-2020 йилларда “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Фарғона вилояти бошқармаси раҳбари, 2020 йилда Фарғона вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2020-2022 йилларда Тошлоқ тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари, туман ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси бўлган.

Тайинловга қадар Тошлоқ тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари – туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият олиб бораётган эди.
Баҳодир Холиқов Фарғона вилояти маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди

Фарғона вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Ҳолиқов Баҳодир Раҳматуллаевич Фарғона вилояти маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Баҳодир Холиқов 1972 йил 26 январда Риштон туманида туғилган. Маълумоти олий. 1994 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Узоқ йиллар давомида Солиқ тизимида турли масъул лавозимларда ишлаган, Марғилон, Қувасой ва Фарғона шаҳарлари Давлат солиқ инспекциялари бошлиғи бўлган.

2019-2020 йилларда Қувасой шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи, 2020-2021 йилларда вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи бўлиб фаолият олиб борган.

Баҳодир Холиқов 2021 йилдан тайинловга қадар Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Зокиржон Раҳмонов вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг нуронийлар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди

Вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг Кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келган Зокиржон Раҳмонов вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг нуронийлар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Зокиржон Раҳмонов 1957 йилда Данғара туманида туғилган. Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини иқтисодчи мутахассислиги билан тамомлаган.

1990 йилдан 2018 йилга қадар бўлган узоқ йиллик самарали меҳнат фаолияти давомида вилоятнинг Данғара тумани ижроия қўмитаси раиси ўринбосари ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари, Фурқат, Учкўприк ва Қува туманлари ҳокими, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида масъул лавозимларда фаолият олиб борган.