Вилоят ҳокими Сўх туманида бўлди: туманнинг Жавпая массивида 1000 гектар ер майдонини ўзлаштириш ишлари жадаллаштирилади
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари билан Сўх туманининг Жавпая массивида бўлди.
Президентимизнинг фойдаланилмаётган ерларда ирригация ишларини бажариш ва сувни тежовчи технологияларни жорий қилиш, кам сув талаб қиладиган экинлар экиш ҳисобига ўзлаштириш, бу ерларни ёшларга бўлиб бериш орқали уларни иш билан, даромад билан таъминлаш борасида топшириқларидан келиб чиққан ҳолда, вилоят раҳбарининг ташаббуси билан яқинда бу ерда 1000 гектар ерни ўзлаштириш ишлари бошланганди.
Хайрулло Бозоров, бу ерда иссиқхоналар барпо этиш, ҳудудга сув чиқариш ва электр таъминотини йўлга қўйиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди, маҳаллий аҳоли вакиллари ва ёшлар билан мулоқот қилди.
Режага кўра, ўзлаштирилаётган ерлар атрофдаги 4 та қишлоқда яшовчи 1000 та оилага – мактаб битирувчилари, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилалар ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга 1 гектардан бўлиб берилиши, ҳар бир оила учун 10 сотихли иссиқхона-лимонарий ташкил этилиши белгиланган.
Вилоят раҳбарига ҳозирги кунга қадар 850 дан зиёд оила ер олиш учун мурожаат қилгани маълум қилинди. Иссиқхоналар-лимонарийлар учун чуқур кавлаш, унумдор тупроқ келтириш ишлари вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилмоқда, иссиқхоналарни барпо этиш учун маблағга эҳтиёжи бўлганларга 33 миллион сўмгача имтиёзли кредит тақдим этиладиган бўлди.
Иссиқхоналар учун чуқур кавлаш ишларини янада тезлаштириш учун Фарғонадан 50 та қўшимча экскаватор жалб этиш бўйича вилоят ҳокими масъулларга кўрсатмалар берди.
Ҳудудга сув чиқариш масаласида геология ҳамда сув таъминоти соҳалари мутасаддилари билан мулоқот қилган Хайрулло Бозоров, 3 км масофада аниқланган сув манбалари мавжуд эканини, ер ости сув сатҳини ўрганиш бўйича амалга оширилаётган геология-қидирув ишлари билан бир вақтда кучли насослар ва қувурлар орқали Жавпаяга сув келтириш ишларини ҳам олиб бориш зарурлигини таъкидлаб, бу борада аниқ вазифа ва топшириқларни белгилаб берди.
Шунингдек, ҳудудда маҳаллий ташаббускорлар томонидан 500 гектар майдонда каврак плантациясини ташкил этиш лойиҳасини тезлаштириш бўйича ҳам туман масъулларига вазифалар юкланди.
Яқин кунларда ер майдонлари ажратиладиган оилаларнинг рўйхати тўла шакллантирилиб, уларга сертификатлар топшириладиган бўлди.
ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг!
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
YouTube👉https://youtube.com/channel/UCgq8_GbRvldKbOuzls8bqLQ

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фавқулодда вазиятларни олдини олишга қаратилган кўргазмали амалий машғулот ўтказилди.