Farg‘ona viloyat Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi Axborot xizmati.
384 subscribers
20.2K photos
2.06K videos
8 files
4.37K links
YouTobe https://youtube.com/channel/UCC_ztb-C6u2Y8FI-gOprEeg
Facebook https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
Farg‘ona viloyat FVB Matbuot xizmati rasmiy muhokama gruhiga qo’shiling
https://t.me/+gxIwYD0oICNkZjEy
Download Telegram
"Одамлар ва ҳайвонлар ўртасида қутуриш касаллиги тарқалишининг олдини олишда ФВДТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари" мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машғулот якунига етти.

Фарғона вилояти ҳокими - Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2022 йил 13 январь кунидаги 1-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятларда уларни олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизимининг аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича 2022 йил асосий тадбирлар режаси” ижросини таъминлаш мақсадида, 2022 йил 4 февраль куни Қувасой шаҳрида “Одамлар ва ҳайвонлар ўртасида қутуриш касаллиги тарқалишини олдини олишда ФВДқТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида кўргазмалимахсус-тактик ўқув машқи ўтказилди. Ўқув машқининг назарий қисми Қувасой шаҳар “Тиббиёт бирлашмаси анжуманлар зали”да ўтказилди.

Ўқув машқининг амалий босқичида Қувасой шаҳар Тиббиёт бирлашмаси томонидан Кўп тармоқли марказий поликлиникада ҳайвонлар томонидан жароҳатланган фуқароларга антирабик ёрдам кўрсатиш, Ободонлаштириш бошқармаси Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлими шахсий таркиби томонидан дайди ва қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш, йўқ қилиш тадбирлари, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан уй ҳайвонларини рўйхатга олиш, қутуриш касаллигига қарши эмлаш, гувохнома бериш, қутуриш касаллигига гумон қилинган ҳайвондан лаборатория текшируви учун намуналар олиш тадбирлари, Қувасой шаҳар “Хувайдо” махалла фуқаролар йиғини аҳолиси ўртасида қутуриш касаллигини олдини олиш юзасидан тарғибот тадбирларини олиб борилиши кўрсатиб берилди.

Махсус-такти ўқув машқида кузатувчи сифатида вилоят Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш, Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармалари, уларнинг ҳудудий бўлимлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари, Ободонлаштириш бошқармалари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларининг соҳа йўналиши бўйича масъул мутахассислари 154 нафар раҳбар ходимлар, 9 та техника, Қувасой шаҳар Тиббиёт бирлашмасидан 34 нафар ходим, 2 та техника, СЭО ва ЖСБдан 24 нафар ходим, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимидан 38 нафар ходим, 2 та техника ва Ободонлаштириш бошқармасидан 5 нафар ходим, 1 та техника, жами 255 нафар ходимлар ва 14 та техникалар жалб этилди.

Ўтказилган махсус-тактик ўқув машқи якуни бўйича, Қувасой шаҳар ФВДқТ хизматлари одамлар ва ҳайвонлар ўртасида қутуриш касаллигини тарқалиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни бартараф этишга “Чекланган тайёр” деб баҳоланди.

ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг!
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
YouTube👉https://youtube.com/channel/UCgq8_GbRvldKbOuzls8bqLQ