Farg‘ona viloyat Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi Axborot xizmati.
432 subscribers
20.2K photos
2.06K videos
8 files
4.37K links
YouTobe https://youtube.com/channel/UCC_ztb-C6u2Y8FI-gOprEeg
Facebook https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
Farg‘ona viloyat FVB Matbuot xizmati rasmiy muhokama gruhiga qo’shiling
https://t.me/+gxIwYD0oICNkZjEy
Download Telegram
“Жиноятга жазо муқаррар” қатий талаблар асосида, Бувайда туманида тарғибот тадбирлари олиб борилди.

Жорий йилнинг 20 январь куни Бувайда тумани ФВ бўлими ҳарбий хизматчилари ва хизматчилари ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш, ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқи маданиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, “Жиноятга жазо муқаррар” деган ғоя асосида, тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида, ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликлар ва қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш, ҳарбий хизматчи ва хизматчиларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқи маданиятини ошириш, ички тартиб қоидаларига риоя этишлари, жамоада соғлом муҳитни шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларда шахсий таркиб билан учрашувлар олиб борилмоқда. Жумладан бугун Бувайда тумани ФВ бўлими ҳарбий хизматчилари ва хизматчилари иштирокида “Каррупция тараққиётга тўсиқ” мавзусида ўтган тадбирда дастлаб, вазирлик ҳамда бошқармада соҳага доир қабул қилинган буйруқлари мазмун моҳиятини бўлимлар фаолият олиб бораётган ҳарбий хизматчиларга етказиш мақсадида, бошқарма маъсуллари иштирокида ходимларнинг ўз хизмат вазифаларини виждонан ва самарали бажаришлари, коррупция иллатининг олдини олиш шунингдек, давлат хизматларида суистимолчиларнинг олдини олиш, турли хилдаги таваккалчиликка асосланган букмекрлик ўйинларини ўйнамаслик тўғрисида ҳам атрофлича тушинтириш ва огоҳлантиришлар бериб ўтилди.

Бўлиб ўтган учрашувда бугунги кунда вилоятимизда содир бўлаётган ички тартиб бузилиш, интизом низомиларига амал қилмаслик холатлари бир қатор мисоллар келтирган холда йиғилиш иштирокчиларини яна бир бор хушёрликка ва огоҳ бўлишликка ва албатта коррупцион холатларга йўл қўймасликлари бўйича огоҳлантирилди.

ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг
!
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
YouTube👉https://youtube.com/channel/UCgq8_GbRvldKbOuzls8bqLQ
Аввал хабар берганимиздек, "Фарғона вилояти Божхона бошқармаси бошлиғи Кубоги-2022" мусобақасининг биринчи кунги натижаларига кўра Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг терма жамоаси ярим финалга кўтарилди.

Бугун, Фарғона вилояти Божхона бошқармасида вилоятимизнинг барса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари терма жамоаларининг спортнинг минифудболл тури бўйича "Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг Кубоги-2022"нинг дастлабги ўйинлари бўлиб ўтди. Бугунги ўйин натижаларига кўра Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг терма жамоаси 1 та рақиб жамоаларни мағлуб этиб, навбатдаги ўйинда ярим финалда тўп суриши маълум бўлди. Эртага соат 09:00дан навбатдаги ўйинлар вилоят футбол ассоциацияси спорт залида бошланади. Терма жамоамиз иштирокчиларига бошқарма ва таркибий тузилмаларимиз томонидан омад тилаймиз! Бизни кузатиб боринг.

ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг!
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
YouTube👉https://youtube.com/channel/UCgq8_GbRvldKbOuzls8bqLQ
ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР ДАНҒАРА ВА ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНЛАРИДА

Дангара ҳамда Ўзбекистон туманларида Чегара кушинларига қарашли 9223 сонли ҳарбий қисим ичидаги хонадонларда, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва ишчи хизматчилар билан профилактик тадбирлар олиб борилди. Шунингдек, туман марказларида фаолият юритаётган турли хилдаги савдо дўконлари ва уларнинг омборхоналари ҳам кўздан кечирилиб, йўл қўйилган камчиликлар юзасидан объектнинг раҳбарларига нисбатан тушинтириш ишлари олиб борилиб, аниқланган камчиликларни жойида бартараф этишлари юзасидан бир қатор тадбирлар амалга оширилди.

ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг!
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
YouTube👉https://youtube.com/channel/UCgq8_GbRvldKbOuzls8bqLQ