Farg‘ona viloyat Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi Axborot xizmati.
427 subscribers
20.2K photos
2.06K videos
8 files
4.37K links
YouTobe https://youtube.com/channel/UCC_ztb-C6u2Y8FI-gOprEeg
Facebook https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
Farg‘ona viloyat FVB Matbuot xizmati rasmiy muhokama gruhiga qo’shiling
https://t.me/+gxIwYD0oICNkZjEy
Download Telegram
ФУҚАРОЛАРИМИЗ ХАВФСИЗЛИКЛАРИ УЧУН!
Қувасой шаҳрида олиб профилактик тадбирлар юзасидан

Таҳлилларга кўра, содир бўлаётган фавқулодда вазиятлар, ёнғинлар, газ-ҳаво аралашманинг чақнаши билан боғлиқ холатлар, аксарият ҳолатларда носоз ва қўлбола газ ускуналари ҳамда электр ускуналари, газ тармоғига уланишда пластмасса қувурлардан фойдаланиш ёки автотранспорт воситаларидан олиб ташланган, яроқлилик муддати ўтган, синовдан ўтмаган газ баллонларини ишлатиш натижасида юқоридаги каби ҳодисалар содир бўлаётгани барчамизга сир эмас.
Юқоридаги келтириб ўтилган кўнгилсиз ходисаларни олдини олиш мақсадида, Қувасой шаҳар ФВБ ходимлари ҳамда тегишли соҳа мутахассислари иштрокида жойларда кенг кўламли профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳусусан, бугун Қувасой шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида барча ҳамкор ташкилотлар ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Ўтказилилган йиғилишдан сўнг, секторлар кесимида ишчи гуруҳларга бўлиниб, ўзларининг бириктирилган ҳудудларига чиқиб кетишди. Кун давомида, Дўстлик, Гулустон, Чўлпон, Навоий, А.Темур, Мўян, Исфайрамсой, Намуна, Кокилон маҳалла фуқаролари йиғинларида ташкил етилган ишчи гуруҳлар томонидан ўрганишлар олиб борилди. Дўстлик МФЙ да жами 36 та кўп қаватли уй ва 9 та икки қаватли катежлар жойлашган бўлиб, уларнинг иситиш тизмлари табиий газ ёрдамида иситилади, бу эса ўз-ўзидан содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, ҳусусан, ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши каби кўнгилсиз холатларни келтириб чиқариши мумкин. Шундан келиб чиқиб, фуқароларга аҳоли ва кўп квартирали хонадонларида, ижтимоий соҳа объектларида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, ёнғинлар, газ ва ҳаво аралашмаси чақнаши ва ис газидан заҳарланишини олдини олиш, озиқ-овқат махсулотлари ҳамда уй шароитида тайёрланган консерва тузлама маҳсулотларидан заҳарланиш (ботулизм) билан боғлиқ кўнгилсиз ходисаларни барвақт олдини олиш бўйича профилактик суҳбатлар амалга оширилди. Олиб борилган профилактик тадбирлар давомида 4 та хонадонда дудбўронлари тўлганлиги аниқланиб, Қувасой шаҳар ёнғинга қарши курашиш жамияти томонидан махсус ускуналари ёрдамида тозалаб берилди. Ташкил етилган ишчи гуруҳ куннинг иккинчи ярмида Навоий МФЙ ҳудудида жойлашган 1-МТТ бўлиб, боғчанинг қозонхоналари, ошхоналари кўздан кечирилди, ҳамда ўрганишлар давомида камчиликлар аниқланиб, маъсулларга камчиликларни бартараф этишлари бўйича топшириқлар берилди.


ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг!
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
YouTube👉https://youtube.com/channel/UCgq8_GbRvldKbOuzls8bqLQ