Farg‘ona viloyat Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi Axborot xizmati.
425 subscribers
20.2K photos
2.06K videos
8 files
4.37K links
YouTobe https://youtube.com/channel/UCC_ztb-C6u2Y8FI-gOprEeg
Facebook https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
Farg‘ona viloyat FVB Matbuot xizmati rasmiy muhokama gruhiga qo’shiling
https://t.me/+gxIwYD0oICNkZjEy
Download Telegram
"Ватанпарварлик ойлиги" доирасида Фарғона шаҳридаги 25 мактабда Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодимлари томонидан "Очиқ эшиклар куни" ҳамда “Маҳсус техникалар намойиши” ўтказилди.

Давлатимиз раҳбарининг Ёшларга оид беш ташаббусига биноан, ёшларни ватанпарварлик, фуқаролик туйғуси, бағрикенглик, қонунларга, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, зарарли таъсирларга қарши тура олишини мустаҳкамлаш, маънавий, аҳлоқий ва маданий камол топтиришга кўмаклашиш, ёш улғайиб бораётган ёшларни касбга йўналтириш, ватанга садоқатли, фидоий ёшлар этиб тарбиялаш, келгусида ўйлаган юксак марраларига эришишлари учун керакли тавсиялар бериш, ёшларни ўзлари қизиқтирган саволларига жавоб олишлари учун жорий йилнинг 24 декабрь куни Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодимлари томонидан Фарғона шаҳар ХТБга қарашли
25-умумтаълим мактабида "Ватанпарварлик ойлиги" доирасида "Очиқ эшиклар куни" ҳамда “Маҳсус техникалар намойиши” ўтказилди.

Тадбир давомида, ўқувчиларга бошқарма маъсул ҳодимлари ва мутахассислар томонидан, тизимнинг фаолиятида бажариладиган турли хилдаги вазифалар, жабрланганларни баланд қаватли бинолардан махсус асбоб-ускуналар ёрдамида қутқариш, ёнғин ўчириш техникаларининг тактик-техник имкониятлари, аҳоли яшаш уйлари ва масканларда содир бўлган ёнғинларни бартараф этишда ёнғин ўчирувчилар томонидан нафас олишга яроқсиз муҳитда фойдаланиладиган ускуналарнинг тактик-техник хусусиятлари бўйича кўрсатилган ёнғин ўчириш техникаларининг имкониятлари, бўйича етарлича тушунчалар бериб ўтишди. Бундан ташқари ўқувчи-ёшларга яшаш ҳонадонларида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, ёнғинлар, газ ва ҳаво аралашмаси чақнаши ва ис газидан заҳарланишини олдини олиш, озиқ-овқат махсулотлари ҳамда уй шароитида тайёрланган консерва тузлама маҳсулотларидан заҳарланиш (ботулизм) билан боғлиқ кўнгилсиз ходисаларни барвақт олдини олиш бўйича ҳам профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди. Ўқувчилар ўзларининг қизиқтирган барча саволларига мутаҳассислар томонидан етарлича жавоблар олишди. Тадбирга жами 300 дан ортиқ ўқувчи ва ёшлар қатнашишди.

Тадбирлар давомида мактабда таълим олаётган ўқувчилар томонидан тадбир мехмонларига ўзларини тайёрлаган чиқишларини намоиш этишди. Шундан сўнг, манаўу мактабда талим олиб ватанимиз сархадларини ҳимоя қилиш чоғида мардларча халок бўлган "Дилшоджон Асанов" хотирасига бағишланган ёдгорлик пойига гул қўйиш тадбирлари амалга оширилди.

Тадбир сўнгида, ёш ўқувчилардан ташкил топган жамоанинг, "Бизлар кичик аскарлар" номли саҳна кўринишини йиғилиш мехмонларига намоиш этдилар.

ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг!
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
YouTube👉https://youtube.com/channel/UCgq8_GbRvldKbOuzls8bqLQ
Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармасининг матбуот анжумани бўлиб ўтди!

Бугун, Фарғона вилояти Миллий гвардияси Қўриқлаш бошқармаси томонидан, "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳа ривожи йўлида қонунчиликда киритилаётган ўзгартиришлар"га бағишланган матбуот анжумани ўтказилди . Фарғона вилояти АОКАда ўтказилган матбуот анжумани вилоятимизда фаолият олиб бораётган ОАВ вакиллари, журналистлар, блогерлар ва ахборот хизматлари раҳбарлари иштирок этди.

ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг!
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
YouTube👉https://youtube.com/channel/UCgq8_GbRvldKbOuzls8bqLQ
Пиротехника воситаларидан сақланинг !
 
Мамлакатимизда янги йил яқинлашиб келиши билан пиротехника воситаларига талаб ортиши натижасида уни ноқонуний олиб киришга бўлган уриниш ҳолатлари кузатилади. Табиийки, бундай вазиятларда тезкор тадбирлар ўтказиш орқали пиротехника воситаларининг ноқонуний олиб кирилишига қарши кураш олиб борилади.

Ҳуқуқбузарликларга қарши кураш билан бир қаторда уни олдини олиш ва пиротехника воситаларидан фойдаланишнинг аянчли оқибатларини ўз вақтида ёш авлодга тушунтириб бориш зарур. Шу муносабат билан Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тизимли равишда таълим муассасаларида пиротехника воситаларининг инсон саломатлигига салбий таъсири, унинг аянчли оқибатлари тушунтириб келинмоқда.

Навбатдаги манзил ҳам айнан Фарғона шаҳридаги 1-сонли  умумтаълим мактаби бўлди. Бу ерда ўқувчилар билан учрашиб пиротехника воситаларидан фойдаланиш, сотиш ва сақлаш учун жавобгарлик масалалари, сифати кафолатланмаган пиротехника воситаларидан фойдаланиш натижасида техноген тусдаги фавқулодда ҳолатларнинг келиб чиқиши ва унинг инсон саломатлигига салбий таъсири ҳақида суҳбатлашилди.

Суҳбат сўнгида ўқувчилар божхоначи ва фавқулодда вазиятларда хизмат олиб борувчи ходимлар хизмат фаолиятига доир ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг!
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
YouTube👉https://youtube.com/channel/UCgq8_GbRvldKbOuzls8bqLQ
Ёнғин хавфсизлиги ходими сифатида ноқонуний пул ундираётган фирибгарлардан огоҳ бўлинг

⚠️ Сўнгги йилларда, асосан куз-қиш мавсуми бошланишида аҳоли орасида, айниқса туманларда махсус-формали кийим-бош кийиб юрган ёки шу кийимга жуда ўхшаш кийимдаги шахслар ўзларини “давлат ёнғин назорати органи ходими” сифатида таништириб фуқаролардан йиллик 20 000-40 000 сўм атрофида мажбурий тарзда солиқ ёки коммунал тўлов сифатида ноқонуний йиғиш ҳолатлари кузатилмоқда.

☑️ Юқоридаги масалалар бўйича келиб тушган мурожаатлар ўрганилганда, ушбу ҳаракатлар турли хил шаклда ташкил этилган, асосан номида “ёнғин”, “олов”, “қарши кураш”, “хавфсизлик”, “ҳимоя” каби сўзлардан иборат бўлган ва ёнғиннинг олдини олиш акс этган турли хил рамзлар туширилган муҳр-штамплардан фойдаланиб келаётган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириб келинаётганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат бўйича Адлия вазирлиги айрим шахслар томонидан ўзларини “давлат ёнғин назорати органлари ходими” сифатида таништирган ҳолда ёлғон маълумотлар асосида фуқаролардан мажбурий тўлов тўланишини талаб этиши ноқонунийлигини маълум қилади.

🔰 Эслатиб ўтиш жоизки, фуқаролар мажбурий тарзда қуйидаги коммунал хизматлар учун тўловларни белгиланган тартибда тўлаб бориши лозим:

👉 Совуқ сув таъминоти;
👉 Иситиш ва иссиқ сув таъминоти (кўп қаватли уйларда);
👉 Электр таъминоти;
👉 Газ таъминоти;
👉 Канализация (истеъмолчи уланган бўлса);

❗️Шу ўринда такроран маълум қилинадики, ёнғин ва унинг олдини олиш билан боғлиқ бирон бир тўлаб борилиши шарт бўлган коммунал тўлов ёки солиқ қонунчиликда мавжуд эмас.

📋 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 209¹-моддасига кўра формали кийим-бош кийиб юриши назарда тутилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги ҳарбий, идоравий ва махсус формали кийим-бошини бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахслар томонидан кийиб юриш учун жавобгарлик белгиланганлигини эслатамиз.

ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг!
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
YouTube👉https://youtube.com/channel/UCgq8_GbRvldKbOuzls8bqLQ