Farg‘ona viloyat Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi Axborot xizmati.
425 subscribers
20.2K photos
2.06K videos
8 files
4.37K links
YouTobe https://youtube.com/channel/UCC_ztb-C6u2Y8FI-gOprEeg
Facebook https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
Farg‘ona viloyat FVB Matbuot xizmati rasmiy muhokama gruhiga qo’shiling
https://t.me/+gxIwYD0oICNkZjEy
Download Telegram
Профилактик тадбирлар- Марғилон шаҳрида!

Куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларни олдини олиш мақсадида, Марғилон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан шаҳар ҳудудида жойлашган аҳоли яшаш хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларида кенг қамровли профилактик тадбирлар амалга оширилди.
Жумладан, Эркин Воҳидов номидаги “Ижодкорлар боғи” ҳудудида ўрнатилган “Янги йил арчаси” нинг мустахкамлиги, хавфсизлиги ва электр таъминоти фавқулодда вазиятлар талаблари асосида ўрнатилганлиги ҳамда байрам тадбирлари давомида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларни олдини олиш бўйича ҳамкорликдаги ташкиилот билан биргаликда фуқароларга ва боғ ишчи ходимларига зарур тавсиялар берилди. Шундан сўнг, шаҳар ҳудудидаги ер ости сув олгич (гидрант)ларнинг мавжуд ҳолати ўрганилди ва носозлиги аниқланган ер ости сув олгичларга тегишли ташкилотларга тақдимнома ва ахборотномалар юборилди. Кейинги манзил “Ипакчи” ва “Гулистон” МФЙлари бўлиб, маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги кўп квартирали аҳоли яшаш хонадонлари га уйма-уй кирилиб хонадон эгаларига куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларни олдини олиш, газ ва ҳаво аралашмаси чақнаши ва ис газидан заҳарланишини олдини олиш, озиқ-овқат махсулотлари ҳамда уй шароитида тайёрланган консерва тузлама маҳсулотларидан заҳарланиш (ботулизм) билан боғлиқ кўнгилсиз ходисаларни барвақт олдини олиш бўйича зарур тавсия ва тушунчалар берилди. Профилактик тадбирлар давомида МФЙлар ҳудудидаги жами 350та хонадон кўрилиб, у ерда яшовчи 800дан ортиқ фуқароларга керакли тушунчалар бериб ўтилди. Кунниг иккинчи ярмида мутахассислар шаҳар ҳудудида қурилиш соҳасида фаолият олиб бораётган “DILBAR HAUS MCHJ” га қарашли қурилиш объектида ишловчи ишчи ходимлар билан суҳбат ўтказилиб, уларга объек ҳудудида техника хавфсизлигига қатий амал қилишлари шунингдек, яшаш уйларида табиий ва суюлтирилган газдан фойдаланишда хавфсизлик қоидалари ва талабларига риоя этилмаслик, эътиборсизлик оқибатида газдан заҳарланиш фожиали оқибатларга олиб келиши, газ иситиш асбобларидан нотўғри фойдаланиш туфайли чиққан ёнғин эса инсонлар ўлими ҳамда жамиятга моддий зарар етказиши мумкинлиги маъсулларга тушунтирилиб ўтилди. Тадбирлар сўнгида шаҳар ҳудудида жойлашган “makro” супермарекетида маҳсус тактик ўқув машқи ва давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида супермарекет ишчи ходимлари иштирок этишди ва уларга вилоятимизда, республикамизда ва хорижда айнан савдо комплексларида содир бўлган ёнғинлар, чақнашлар ва юқоридагилар каби содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни мисол келтирган холда тушунтириш ишлари амалга оширилди.
Бу каби олиб борилаётган тушунтириш ва тарғибот тадбирларини ўтказишдан асосий кўзланган мақсад, аҳолини хаёти ва соғлиғи, мол-мулкини ва атроф табиий муҳитни содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишдан иборат.

ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг!
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
YouTube👉https://youtube.com/channel/UCgq8_GbRvldKbOuzls8bqLQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qor, shamol, tuman: joriy yilning 26-27-dekabr kunlari "Qamchiq" dovonida ob-havoning yomonlashishi kutilmoqda. Favqulodda vaziyatlar vazirligi Matbuot xizmati rahbari Murod Sodiqov tomonidan mutaxassislarning tavsiyalari berildi.
—————-
Снег, ветер, туман: 26 - 27 декабря на перевале Камчик ожидается ухудшение погоды. Рекомендации специалистов озвучил руководитель пресс-службы МЧС Мурад Садыков.

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram