Farg‘ona viloyat Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi Axborot xizmati.
424 subscribers
20.2K photos
2.06K videos
8 files
4.37K links
YouTobe https://youtube.com/channel/UCC_ztb-C6u2Y8FI-gOprEeg
Facebook https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
Farg‘ona viloyat FVB Matbuot xizmati rasmiy muhokama gruhiga qo’shiling
https://t.me/+gxIwYD0oICNkZjEy
Download Telegram
Бугунги куннинг талабига асосан, Ўзбекистон тумани ФВБ томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Ўзбекистон тумани ФВБ ходимлари томонидан куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш, газ-ҳаво аралашмаси чақнаши, ис газидан ва овқатдан заҳарланиш (ботулизм) касалликларини олдини олиш бўйича туманда кенг қамровли профилактик-тушунтириш ишлари амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан бугун ҳам туман ҳудудидаги ахоли яшаш хонадонлари, ижтимоий соҳа обьектлари ва фуқаролар кўп йиғиладиган масканларда ҳам тарғибот тадбирлари олиб борилди. Хусусан, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, ҳамкор ташкилот ҳодимлари ва коммунал соҳа вакиллари билан биргаликда туманда жойлашган "Шакар обод" МФЙда истиқомат қилувчи аҳоли яшаш хонадонларига уйма-уй кириб, вилоятимиз ва республикамиз ҳудудида содир бўлаётган фавқулодда вазиятлар, ёнғинлар ва ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг асосий келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари бўйича фуқароларимизга зарур тушунчалар берилди.
Тадбир давомида туман ХТБга қарашли 10-сонли мактабда бўлиб, ўқувчи ёшлар ва ишчи хизматчиларна барча турдаги хавфсизлик қоидаларига риоя қилишлари, янги йил байрамини оила даврасида ператехника воситаларисиз ўтказишлари бўйича керакли тавсиялар берилиб, аган бундай холатлар аниқланса тегишли хизматлар тонидан маъмурий жавобганликка тортилиши, керак бўлса жиноий жавобгарликка тортилишлари бўйича, ИИБ профилактика инспектори томонидан огоҳлантирилди. Навбатдаги манзил, туман МТБга қарашли 34-мактабгача таълим ташкилоти бўлди. Соҳа ходимлари у ердаги ишчи хизматчиларга, бугунги кунда содир бўлаётган фавқулодда вазиятлар, ёнғинлар, ис газидан заҳарланиш ва озиқ-овқат маҳсулотларидан оммавий заҳарланиш холатларини олдини олиш бўйича зарурий тавсиялар бериб ўтишди. Профилактик тадбирларимизнинг сўнги манзили, тумани марказида жойлашган "Ишонч" савдо дўкони бўлди. Мутахассислар томонидан, савдо дўконининг ишчи хизматчилари, сотувчилари ва харидорларни жалб қилган холда, вилоятимизда, республикамизда ва хорижда айнан савдо комплексларида содир бўлганг ёнғинлар, чақнашлар ва юқоридагилар каби содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни мисол келтирган холда тушунтирш ишлари амалга оширилди.

Бу каби олиб борилаётган тушунтириш ва тарғибот тадбирларини ўтказишдан асосий кўзланган мақсад, аҳолини хаёти ва соғлиғи, мол-мулкини ва атроф табиий муҳитни содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишдан иборат.

ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг!
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
YouTube👉https://youtube.com/channel/UCgq8_GbRvldKbOuzls8bqLQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qamchiq dovonida Favqulodda vaziyatlar vazirligi rahbarligida yirik qo‘mondon-shtab o‘quv mashg‘ulotlari bo‘lib o‘tdi. Barcha xizmatlar belgilangan vazifalarni muvaffaqiyatli bajardi. Tafsilotlar “O‘zbekiston 24” telekanalining maxsus reportajida.

______________________________________________

При координации МЧС на перевале Камчик состоялись крупные командно-штабные учения. С поставленными задачами все службы справились успешно. Подробности в специальном репортаже, который был показан на ТК "Узбекистан 24".

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram