Farg‘ona viloyat Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi Axborot xizmati.
424 subscribers
20.2K photos
2.06K videos
8 files
4.37K links
YouTobe https://youtube.com/channel/UCC_ztb-C6u2Y8FI-gOprEeg
Facebook https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
Farg‘ona viloyat FVB Matbuot xizmati rasmiy muhokama gruhiga qo’shiling
https://t.me/+gxIwYD0oICNkZjEy
Download Telegram
“Маҳсус техникалар намойиши” ўтказилди.

Давлатимиз раҳбарининг Ёшларга оид беш ташаббусига биноан, ёшларни ватанпарварлик, фуқаролик туйғуси, бағрикенглик, қонунларга, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, зарарли таъсирларга қарши тура олишини мустаҳкамлаш, маънавий, аҳлоқий ва маданий камол топтиришга кўмаклашиш, ёш улғайиб бораётган ёшларни касбга йўналтириш, ватанга садоқатли, фидоий ёшлар этиб тарбиялаш, келгусида ўйлаган юксак марраларига эришишлари учун керакли тавсиялар бериш, ёшларни ўзлари қизиқтирган саволларига жавоб олишлари учун жорий йилнинг 20 декабрь куни Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодимлари томонидан Фарғона тумани ХТБга қарашли 62-умумтаълим мактабида “Маҳсус техникалар намойиши” ўтказилди. Тадбир давомида, талабаларга бошқарма маъсул ҳодимлари ва мутахассислар томонидан, тизимнинг фаолиятида бажариладиган турли хилдаги вазифалар, жабрланганларни баланд қаватли бинолардан махсус асбоб-ускуналар ёрдамида қутқариш, ёнғин ўчириш техникаларининг тактик-техник имкониятлари, аҳоли яшаш уйлари ва масканларда содир бўлган ёнғинларни бартараф этишда ёнғин ўчирувчилар томонидан нафас олишга яроқсиз муҳитда фойдаланиладиган ускуналарнинг тактик-техник хусусиятлари бўйича кўрсатилган ёнғин ўчириш техникаларининг имкониятлари, аҳоли яшаш уйлари ва масканларда содир бўлган ёнғинларни бартараф этишда ёнғин ўчирувчилар томонидан нафас олишга яроқсиз муҳитда фойдаланиладиган асбоб-анжомларнинг хусусиятлари бўйича етарлича тушунчалар бериб ўтишди. Бундан ташқари талаба ёшларга яшаш ҳонадонлари ва талабалар турар жойларида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, ёнғинлар, газ ва ҳаво аралашмаси чақнаши ва ис газидан заҳарланишини олдини олиш, озиқ-овқат махсулотлари ҳамда уй шароитида тайёрланган консерва тузлама маҳсулотларидан заҳарланиш (ботулизм) билан боғлиқ кўнгилсиз ходисаларни барвақт олдини олиш бўйича ҳам профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди. Ўқувчилар ўзларининг қизиқтирган барча саволларига мутаҳассислар томонидан етарлича жавоблар олишди. Тадбирга жами 100 дан ортиқ ўқувчи ва ёшлар қатнашишди.


ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг!
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
YouTube👉https://youtube.com/channel/UCgq8_GbRvldKbOuzls8bqL
Тошлоқ туманидаги таълим муассасаларида олиб борилган профилактик тадбирлар бўйича!

Тошлоқ тумани ФВБ ходимлари томонидан 39-умумий ўрта таълим мактабида профилактик тадбир ўтказилди. Тадбирни мактаб директори М.Ахунова очиб берди. Шундан сўнг, Тошлоқ тумани ФВБ бошлиғи ўринбосари подполковник Б. Мамажонов сўзга чиқди ва юзага келиши мумкун бўлган фавқулодда вазиятлар, ис газидан заҳарланиш, чақнаш, ёнғинларни олдини олиш бўйича керакли тавсия ва тушунчалар бериб ўтди. Шундан сўнг, тадбир қатнашчиларига ёнғин ўчириш воситалари бўйича тушунчалар берилди. Ўқувчиларга ёнғин пайтида тўғри ҳаракатланиш бўйича амалий тарзда кўрсатилди.Ўқувчиларни ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб берилди. Тадбирга 150 дан ортиқ ўқувчи ва ўқитувчилар, битта ёнғин-қутқарув автомабили жалб қилинди.Тадбир сўнгида учрашув қатнашчиларига қиш мавсумини талофатларсиз ўтказиш бўйича бир қатор тавсиялар берилди.

ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг!
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
YouTube👉https://youtube.com/channel/UCgq8_GbRvldKbOuzls8bqLQ