Farg‘ona viloyat Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi Axborot xizmati.
424 subscribers
20.2K photos
2.06K videos
8 files
4.37K links
YouTobe https://youtube.com/channel/UCC_ztb-C6u2Y8FI-gOprEeg
Facebook https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
Farg‘ona viloyat FVB Matbuot xizmati rasmiy muhokama gruhiga qo’shiling
https://t.me/+gxIwYD0oICNkZjEy
Download Telegram
Профилактик тадбирлар-Бувайда туманида!

Куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларни олдини олиш мақсадида, Бувайда тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан туманда жойлашган аҳоли яшаш хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларида кенг қамровли профилактик тадбирлар амалга оширилди. Профилактик тадбирлар дастлаб туман Халқ таълим бўлимида тумандаги мавжуд мактабларнинг маъсул ходимлари билан иситиш мавсумида табиий ва суюлтирилган газдан фойдаланишда хавфсизлик қоидалари ва талабларига риоя этилмаслик, эътиборсизлик оқибатида газдан заҳарланиш фожиали оқибатларга олиб келиши, газ иситиш асбобларидан нотўғри фойдаланиш туфайли чиққан ёнғин эса инсонлар ўлими ҳамда жамиятга моддий зарар етказиши мумкинлиги маъсулларга тушунтириб ўтилди. Шундан сўнг мутаҳассисллартуман Халқ таълим бўлимига қарашли 41 мактабда тасил олиб келаётган ўқувчи ёшлар иштирокида “Маҳсус техникалар намойиши” ташкил этилди. Маҳсус техникалар намойишида, туман ФВБ маъсул ҳодимлари ва мутахассислар томонидан, тизимнинг фаолиятида бажариладиган турли хилдаги вазифалар, жабрланганларни баланд қаватли бинолардан махсус асбоб-ускуналар ёрдамида қутқариш, ёнғин ўчириш техникаларининг тактик-техник имкониятлари, аҳоли яшаш уйлари ва масканларда содир бўлган ёнғинларни бартараф этишда ёнғин ўчирувчилар томонидан нафас олишга яроқсиз муҳитда фойдаланиладиган ускуналарнинг тактик-техник хусусиятлари бўйича кўрсатилган ёнғин ўчириш техникаларининг имкониятлари, аҳоли яшаш уйлари ва масканларда содир бўлган ёнғинларни бартараф этишда ёнғин ўчирувчилар томонидан нафас олишга яроқсиз муҳитда фойдаланиладиган асбоб-анжомларнинг хусусиятлари бўйича етарлича тушунчалар бериб ўтишди. Бундан ташқари талаба ёшларга яшаш ҳонадонлари ва талабалар турар жойларида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, ёнғинлар, газ ва ҳаво аралашмаси чақнаши ва ис газидан заҳарланишини олдини олиш, озиқ-овқат махсулотлари ҳамда уй шароитида тайёрланган консерва тузлама маҳсулотларидан заҳарланиш (ботулизм) билан боғлиқ кўнгилсиз ходисаларни барвақт олдини олиш бўйича ҳам профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди. Ўқувчилар ўзларининг қизиқтирган барча саволларига мутаҳассислар томонидан етарлича жавоблар олишди. Тадбирларга жами 150 дан ортиқ ўқувчи ва ёшлар қатнашишди. Куннинг иккинчи ярмида туман МТБга қарашли 34 ДМТТ, “PROF TEKST PLYUS” МЧЖ ҳамда туман Тиббиёт бирлашмасида бўлиб у ерда ишаётган ишчи ва хизматчиларга куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ёнғинлар, табиий ҳамда ис газидан заҳарланиш, газ ва ҳаво аралашмаси чақнаш, қутуриш ва ботулизм касаллигларини олдини олиш бўйича зарар тавсия ва кўникмалар бериб ўтилди.

ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг!
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
YouTube👉https://youtube.com/channel/UCgq8_GbRvldKbOuzls8bqL