Farg‘ona viloyat Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi Axborot xizmati.
421 subscribers
20.2K photos
2.06K videos
8 files
4.37K links
YouTobe https://youtube.com/channel/UCC_ztb-C6u2Y8FI-gOprEeg
Facebook https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
Farg‘ona viloyat FVB Matbuot xizmati rasmiy muhokama gruhiga qo’shiling
https://t.me/+gxIwYD0oICNkZjEy
Download Telegram
“Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”- Фарғонаазот” АЖда

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг 2021 йил 10 ноябрдаги “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси йиғилишининг 2021 йил 2 ноябрдаги 23-сон баёни ижросини вазирлик тизимида ташкил этиш тўғрисида”ги 328-сонли буйруги ижросини таъминлаш мақсадида, республикамиз ҳудудида 15-ноябрдан 15-декабрга қадар “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” ўтказилмоқда. Ушбу ойлик доирасида шунингдек, куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларни олдини олиш бўйича вилоятимизнинг Фарғона “Азот” АЖда маҳсус техникалар намойиши ва профилактик тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирда завод ишчи хизматчиларига объект ҳудудида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, ёнғинлар, газ ва ҳаво аралашмаси чақнаши ва ис газидан заҳарланишини олдини олиш, озиқ-овқат махсулотлари ҳамда уй шароитида тайёрланган консерва тузлама маҳсулотларидан заҳарланиш (ботулизм) билан боғлиқ кўнгилсиз ходисаларни барвақт олдини олиш бўйича профилактик суҳбатлар ўтказилди шунингдек, ёнғин ўчириш маҳсус автомобилларининг имкониятлари билан соҳа мутаҳассислари томонидан тушунтириб ўтилди. Тадбирга жами 60дан ортиқ ишчи ходимлар қатнашиб, ўзларининг қизиқтирган барча саволларига мутаҳассилар томонидан етарлича жавоблар олишди.


ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг!
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
YouTube👉https://youtube.com/channel/UCgq8_GbRvldKbOuzls8bqLQ
Экошаҳар ҳудудида ташкил этилаётган 70 гектарлик “Янги Ўзбекистон” боғининг яна 29 гектарига дарахт экилди

Фарғонада эзгу ташаббуслар кенг қулоч ёзмоқда. 300 гектарлик майдонда бунёд этилаётган Экошаҳарда эндиликда осмонўпар биноларга янада кўрк берадиган “Янги Ўзбекистон” боғи ташкил этилмоқда. 70 гектардан иборат ушбу боғнинг дастлабки 10 гектарида ноябрь ойининг сўнгги ўн кунлигида дарахт экиш тадбири амалга оширилган бўлса, кеяа “Яшил макон” умумиллий лойиҳаси доирасида яна 29 гектар майдонга каштан, дуб, чинор, лола дарахти, катальпа каби 16 турдан зиёд турли манзарали дарахт кўчатлари қадалди.

Тадбир аввалида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров 40 мингдан зиёд аҳоли учун мўлжалланган Экошаҳарда амалга оширилаётган ишлар, вилоятдаги дарахт экиш жараёнлари ҳақида тўхталиб ўтди.

- “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Республикамиз бўйича 200 миллион дона ва бизнинг вилоятимизда 15 миллион дона манзарали ва мевали кўчатларни экиш бўйича вазифа, топшириқ берилган. Куз ва баҳорги мавсумларга бўлиб олган ҳолда бутун вилоятимиз бўйича шаҳар ва туманларимизда жадаллик билан кўчат экиш давом этяпти. Об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб 1 мартгача бизга белгилаб берилган 15 миллиондан кўпроқ дарахт экиб, энг аввало Президентимиз бошлаган эзгу ғояни вилоятимизда энг намунали қилиб бажаришга, қолаверса, юртимизни экологик тозалигига, умуман яшиллигига ўзимизни ҳиссамизни қўшишни олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз”,-деди вилоят раҳбари.

Вилоят ҳокимлиги, вилоятдаги ҳуқуқ-тартибот ва мудофаа идоралари ва ташкилотларининг ҳар бирининг “Янги Ўзбекистон” боғи ҳудудида алоҳида боғи бўлади.
Шундан сўнг вилоят ҳокимлиги, вилоятдаги ҳуқуқ-тартибот ва мудофаа идоралари ва ташкилотлари вакиллари “Янги Ўзбекистон” боғи ҳудудида ўзларига ажратиб берилган қисмга юқори кайфиятда кўчат экишни бошладилар. 29 гектар майдонда ҳар бир идоранинг яшил боғи барпо бўлади. Қачонлардир дашт бўлган ва фойдаланилмай ётган ерларда “Янги Ўзбекистон” боғини яратиш иштиёқи фарғоналикларни бир мақсад йўлида бирлаштирди. Нуроний отахонлар дуога қўл очиб, эзгу ишга қут-барака, янги боғнинг бунёдкорларига куч-қувват тиладилар.

ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг!
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
YouTube👉https://youtube.com/channel/UCgq8_GbRvldKbOuzls8bqLQ