Farg‘ona viloyat Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi Axborot xizmati.
421 subscribers
20.2K photos
2.06K videos
8 files
4.37K links
YouTobe https://youtube.com/channel/UCC_ztb-C6u2Y8FI-gOprEeg
Facebook https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
Farg‘ona viloyat FVB Matbuot xizmati rasmiy muhokama gruhiga qo’shiling
https://t.me/+gxIwYD0oICNkZjEy
Download Telegram
“Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”- давом этмоқда!

Республикамиз ҳудудида 15-ноябрдан 15-декабрга қадар “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” ўтказилмоқда. Ушбу ойлик доирасида шунингдек, куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларни олдини олиш юзасидан вилоятимизнинг Тошлоқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан мазкур туманда профилактик тадбирлар амалга оширилди. Профилактик тадбирлар дастлаб туман 1-сонли Касб ҳунар мактабида таҳсил олиб келаётган ўқувчиларга теҳникалар намойиши ҳамда табиий ва суюлтирилган газдан фойдаланишда хавфсизлик қоидалари ва талабларига риоя этилмаслик, эътиборсизлик оқибатида газдан заҳарланиш фожиали оқибатларга олиб келиши, газ иситиш асбобларидан нотўғри фойдаланиш туфайли чиққан ёнғин эса инсонлар ўлими ҳамда жамиятга моддий зарар етказиши мумкинлиги талабаларга тушунтириб ўтилди. Шунингдек, овқатдатдан заҳарланиш ботулизм касаллигини олдини олиш бўйича ўқувчиларга амалий семинар ўтказилди. Бунда ботулизм касаллигини келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари ҳақида соҳа мутаҳассислари томонидан етарлича тушунча ва тавсиялар бериб ўтилди. Шундан сўнг мутаҳассислар Тошлоқ тумани Мактабгача таълим тасарруфидаги 11-сони Мактабгача таълим ташкилотида ҳам бўлиб у ерда ишовчи тарбиячи ва тарбиялаланаётган ёшларимизга таълим ташкилоти ҳудудида ва яшаш уйларида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдиги олиш ва бундай вазият рўй берганда қандай тўғри ҳаракат қилишлари бўйича ўзларининг тавсияларини бериб ўтишди ҳамда ташкилот ҳудудида шартли равишда содир бўлган ёнғинни ўчириш бўйича амалий тадбирларни кўрсатиб ўтишди. Куннинг иккинчи ярмида “Қумариқ” МФЙ худудидаги аҳоли яшаш ҳонадонларида куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларни олдини олиш, газ ва ҳаво аралашмаси чақнаши ва ис газидан заҳарланишини олдини олиш, озиқ-овқат махсулотлари ҳамда уй шароитида тайёрланган консерва тузлама маҳсулотларидан заҳарланиш (ботулизм) билан боғлиқ кўнгилсиз ходисаларни барвақт олдини олиш бўйича зарур тавсия ва тушунчалар берилди. Профилактик тадбирлар давомида МФЙ ҳудудидаги 450та хонадон кўрилиб, у ерда яшовчи 750 ортиқ фуқароларга керакли тушунчалар бериб ўтилди.

ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг!
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
YouTube👉https://youtube.com/channel/UCgq8_GbRvldKbOuzls8bqLQ
10 декакбрь, Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияти қабул қилинган кун!

ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг!
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
YouTube👉https://youtube.com/channel/UCgq8_GbRvldKbOuzls8bqLQ
Ҳурматли фуқаролар❗️
Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Огоҳлантиради
❗️

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2021 йил 9 декабрь кунидаги 2/5/33-1631-сонли талабномаси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг 2021 йил 9 декабрь кунидаги 380-01/457-сонли Шошилинч ахборот хабарномасига асосан, жорий йилнинг 12-15 декабрь кунлари Каспий денгизлари ҳудудларидан нам ҳаво ва Урал ҳудудларида хосил бўлган совуқ ҳаво массалари республика ҳудудига келиши кутилмоқда:

12-14 декабрь кунлари республикада вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қорга айланади, қалин туман тушади).

12- 13 декабрь кунлари тоғ ва тоғ олди ҳудудларида ёғингарчилик кузатилади (ёмғир, қорга айланади, қалин туман тушади), айрим жойларда кучли ёғингарчилик кутилмоқда.

Шунингдек, баъзи жойларда шамол тезлиги
15-20 м/с (54-72 км/соат)гача, кучайиши мумкин.
Ушбу совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида, ҳаво ҳароратининг 8-10 °С гача пасайиши кутилмоқда.

13- 15 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 3-8°Сгача совуқ, кундузи 0-5°Сгача илиқ бўлиши кутилмокда.

Кутилаётган кучли шамол, совуқ ва нам ҳаво харорат чорва молларини яйловларда боқиш ва сақлашда, автотранспорт воситаларининг ҳаракати, алоқа тармоқлари, коммунал ва энергетика хизматлари фаолиятини мураккаблаштиришига олиб келиши мумкин.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, аҳоли томонидан иситиш мосламаларидан тўғри фойдаланиш, Хонадон ва иш жойингиздаги иситиш мосламаларини қаровсиз қолдирмасликлари, Ёш болаларни уйда назоратсиз, ёлғиз қолдирмасликларини, Иситиш печларининг мўри (дудбўрон)ларини тўғри ва мустаҳкам ўрнатилганлигига аҳамият беришларини, Хонада газ ҳидини сезилса чироқни ёқмасликлари, агарда ёниқ бўлса ўчирмасликлари, газ тўлган хонани зудлик билан шамоллатишларини сўраб қоламиз.

2021-2021 йил куз-қиш мавсумда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, ёнғинлар, газ-ҳаво аралашмаси чақнаш, ва ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг ёнғин ва табиий офатлар содир бўлганда 101 ҳамда 1050 қисқа рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг!
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
YouTube👉https://youtube.com/channel/UCgq8_GbRvldKbOuzls8bqLQ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли фуқаролар❗️
Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Огоҳлантиради
❗️

ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг!
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
YouTube👉https://youtube.com/channel/UCgq8_GbRvldKbOuzls8bqLQ