Farg‘ona viloyat Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi Axborot xizmati.
420 subscribers
20.2K photos
2.06K videos
8 files
4.37K links
YouTobe https://youtube.com/channel/UCC_ztb-C6u2Y8FI-gOprEeg
Facebook https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
Farg‘ona viloyat FVB Matbuot xizmati rasmiy muhokama gruhiga qo’shiling
https://t.me/+gxIwYD0oICNkZjEy
Download Telegram
"Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" доирасида Фурқат ва Бешариқ туманларидаги олиб борилган профилактик тадбирлар бўйича

Бугунги кунда вилояти ФВБ ходимлари томонидан "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" доирасида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида туну-кун профилактик тадбирлар ва маҳсус тактик ўқув машқлари ҳамда давра суҳбатлари доимий равишда ўтказилиб келинмоқда.

Бугунг, Фурқат ва Бешариқ туманиларида ана шундай тадбирлар ташкил этилди.

Жумладан, Фурқат тумани ФВБ ходимлари томонидан Аҳоли истиқомат қилувчи хонадонларда уйма-уй йуриш йўли билан, фуқароларга тушунтириш тадбирлари амалга оширилди. Профилактик жараёнларда хонадонларда дудбўрони тўлганлари аниқланиб фуқароларнинг розилиги билан ёнғинга қарши қурашиш жамиятлари ходимлари томонидан мўриконларини тозалаш ишлари амалга оширилди. Кун давомида ходимларнинг навбатдаги манзили маҳаллада жойлашган қишлоқ врачлик пункитида бўлиб, бўлим ходимлари томонидан у ерда фаолият олиб бораётган 20 нафардан ортиқ ишчи хизматчиларга, содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар, фавқулодда вазиятлар ва ис газидан заҳарланиш холатларини олдини олиш бўйича йўриқномалар бериб ўтилди. Куннинг иккинчи ярмида Ёнғин-қутқарувчилар томонидан туманда жойлашган 26 та ер ости сув олгичларини (гидрантларни) қишги мавсумга шай холатда эканлиги назоратдан ўтказилди.

Айнан юқоридаги каби профилактика ишлари Бешариқ тумани ФВБ ходимлари томонидан ҳам жадал суръатларда амалга оширилди. "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" доирасида туман марказида жойлашган "Ишонч" савдо комплексида бўлиб у ерда фаолият олиб бораётган ишчи хизматчилар, сотувчилар ва барча соҳа вакиллари иштирокида давра сухбати ташкил этилиб, ҳозирги кунда Денов туманида содир бўлган портлаш билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар тўғриса бир қатор мисоллар билан огоҳликка чақириш тадбирлари ташкил этилди. Шунингдек, туман МТТ га қарашли 5-сонли МТТ бўлиб, у ерда фаолият олиб бораётган 15 нафардан ортиқ ишчи хизматчиларга, содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар, фавқулодда вазиятлар ва ис газидан заҳарланиш холатларини олдини олиш бўйича тавсия ва йўриқномалар берилди. Куннинг иккинчи ярмида Ёнғин-қутқарувчилар томонидан туманда жойлашган 46 та ер ости сув олгичларини (гидрантларни) қишги мавсумга шай холатда эканлиги назоратдан ўтказилди.

ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг!
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
YouTube👉https://youtube.com/channel/UCgq8_GbRvldKbOuzls8bqLQ