Farg‘ona viloyat Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi Axborot xizmati.
401 subscribers
20.2K photos
2.06K videos
8 files
4.37K links
YouTobe https://youtube.com/channel/UCC_ztb-C6u2Y8FI-gOprEeg
Facebook https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
Farg‘ona viloyat FVB Matbuot xizmati rasmiy muhokama gruhiga qo’shiling
https://t.me/+gxIwYD0oICNkZjEy
Download Telegram
Автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаларида-профилактик кўрик.

Риштон тумани ФВБ ҳодимлари томонидан барча ижтимоий соҳа обьектларида “Юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш” бўйича профилактик тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаларида ҳам. Бугун туманда жойлашган “Рошидон-Петрол” Ҳ/Кда ҳам ана шундай профилактика ишлари олиб борилди.

ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB👈
ФВВ Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти “Фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлиги” мутахассислиги бўйича 2021-2022 ўқув йили учун Магистратура босқичига қабул эълон қилади

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти магистратура босқичида кундузги шаклда ўқитиш бўйича қабул қилиш квотаси 10 нафар (2 нафар номзод давлат гранти, 8 нафари тўлов-контракт асосида) этиб белгиланган.

Магистратурага қуйидаги номзодлар ўқишга қабул қилинади:

олий таълим муассасаларининг 5640100 – “Ҳаётий фаолият хавфсизлиги” йўналиши бўйича бакалавриат босқичини тамомлаган олий маълумотли мутахассислар;

Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимига кирувчи вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида беш йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлган ходимлари. Батафсил...

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
“Қамчиқ”да инсон ҳаёти сақлаб қолинди

Бугун, 24 июль куни соат 05:40да “Қамчиқ” махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси навбатчи-диспетчерлик хизматига А-373 “М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали – Ўш” автомобиль йўлининг 234-километрида фуқаронинг пастликка тушиб кетгани тўғрисида хабар берилиб, ёрдам сўралган.
Аниқланишича, “Тошкент-Водий” йўналишида тўхтаб турган “Нексия” русумли автомашина йўловчиси йўлнинг чекка қисмида эхтиётсизлиги сабабли тахминан 50-60 метр пастликка тушиб кетиб, турли даражада тан жароҳатлари олган.
Воқеа жойига зудлик билан қутқарувчилар етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида жабрланган фуқарони пастликдан олиб чиқишди ва тез тиббий ёрдам хизмати ходимларига топширишди. Айни вақтда жабрланувчига Наманган вилояти Поп тумани марказий шифохонаси ходимлари томонидан малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳозирда унинг ахволи ўрта даражада деб баҳоланган.

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
Оҳангарон тумани ҳудудидаги очиқ майдонда ёнғин чиқди

Бугун, 24 июль куни соат 12:28да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Оҳангарон тумани Марказий қўрғон МФЙ ҳудудидаги “Биоэкоҳимоя” хусусий корхонасига қарашли очиқ майдонда ёнғин бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушди.
Ёнғинни бартараф этишга 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси, 32 нафар ҳарбий хизматчи ҳамда кўнгилли фуқаролар жалб этилди. Биринчи бўлинма чақирилган манзилга соат 12:40да етиб бориб, ёнғин 16:30 да қуршаб олинди ва соат 17:20 да тўлиқ бартараф этилди.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин даврида очиқ майдонда қуруқ ўт ва шох-шабба ёнган. Ёнғиннинг тахминий сабаби очиқ оловдан фойдаланишдаги эҳтиётсизлик деб ҳисобланмоқда.
Ҳозирда кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
Айни вақитда Фарғона шаҳар Беклар МФЙ «Қува» кўчаси 254 а аҳоли хонадонида ёнғин юзага келган. ФВБ тезкор бошқарув марказига 15:32 содир бўлган ёнғин бўйича ҳабар келиб тушган. Ёнғин-қутқарув экипажлари 15:42 воқеа жойига етиб бориб 15:48 ёнғин қуршаб олинган. Содир бўлган ёнғин натижасида жабирланганлар мавжуд эмас. Ҳозирда ёнғиннинг сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда

ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона тумани Миндонобот қишлоғи Ўрикзор кўчасида жойлашган «Робергол» МЧЖ резина плитка ишлаб чиқариш цехида ёнғин келиб чиққан. Ҳизирда ёнғин-қутқарувчилар ҳудутни қуршаб олишган содир бўлган ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда. Ёнғин натижасида куйган ва жабирланганлар мавжуд эмас.

ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Токио-2020. Илк олтин медаль муборак!

Токио олимпиадасида таэквандо бўйича Улуғбек Рашитов финалда британиялик рақибини мағлуб этиб Ўзбекистонга илк олтин медални олиб келди

AXBOROT | Расмий Канали👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFiROx19SPTsDUsEQA
Forwarded from Farg’ona | Kun.uz
Табиий офатдан зарар кўрган фуқароларга моддий ёрдам кўрсатилди

Сўх туманида 3 маротаба юзага келган табиий офат — сув тошқини туфайли Ҳушёр маҳалласида сел йўли йўналишида жойлашган баъзи фуқароларнинг экин ер майдонларига, ҳовлидаги биноларга зарар етган эди.

Шу муносабат билан селдан зарар кўрган 136 нафар фуқаро истиқомат қиладиган 20 та хонадонга моддий ёрдам кўрсатилди. Мутасадди идора вакиллари иштирокида зарар кўрган оилаларга бир марталик моддий ёрдам — пул маблағлари етказиб берилди.

➡️ Фарғона хабарлари
Фарғонада кичик ҳажмли кемалар эгалари учун профилактик тадбир ташкил этилди

Куни кеча, Фарғона вилояти Қува туманида жойлашган сув омборида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ҳудудида кичик ҳажмли кемалар эгалари учун профилактик тадбир ташкил этилди. Унда маторли ва эшкаклик кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказилганлиги ва техник холати назоратдан ўтказилди. Батафсил...

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қува тумани ФВБ ҳодимлари томонидан тумандаги АГТШда “Юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш” бўйича обьект ишчи ходимлари ва ҳайдовчиларга профилактик тушунтириш ишлари олиб бориш билан бирга амалий машғулот ўтказилди.

ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB👈
Профилактик ишлар давом этмоқда
Марғилон шаҳар ФВБ ходимлари томонидан шаҳар ҳудудидаги барча МФЙлар ҳамда ижтимоий соҳа объектларида доимий равишда профилактик учрашувлар ўтказилиниб келинмоқда. Жорий йилда шаҳарда жойлашган кўп қаватли уйлар, 37-сонли Кўп тармоқли иҳтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳамда “Ёшлик” сув спорти мактабларининг ишчи ҳодимларига “Юзага келиши мумкин бўлган табиий ҳамда теҳноген тусдаги фавқулодда вазиятларни олдини олиш” бўйича тушунтириш-тарғибот ишлари амалга оширилди.

ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB👈