Farg‘ona viloyat Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi Axborot xizmati.
401 subscribers
20.2K photos
2.06K videos
8 files
4.37K links
YouTobe https://youtube.com/channel/UCC_ztb-C6u2Y8FI-gOprEeg
Facebook https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
Farg‘ona viloyat FVB Matbuot xizmati rasmiy muhokama gruhiga qo’shiling
https://t.me/+gxIwYD0oICNkZjEy
Download Telegram
Тошкент шаҳрида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўз нутқида икки минтақа мамлакатлари ўртасида тинчлик ва дўстлик, ишонч ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган муҳим ташаббусларни илгари сурди.

В Ташкенте начала свою работу международная конференция «Центральная и Южная Азия: региональная взаимосвязанность. Вызовы и возможности».
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в своем выступлении выдвинул ряд важных инициатив, направленных на укрепление мира и дружбы, доверия и добрососедства, расширение взаимовыгодного сотрудничества между странами обоих регионов.

#Mirziyoyev #nutq #konferensiya #mintaqaviybogliqlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумотга кўра, Фарғона водийси вилоятларининг тоғли ҳудудларида ҳамда Қирғизистон Республикасининг водий билан чегарадош ҳудудларида кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига, 17-19 июль кунларида Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида СЕЛ КЕЛИШИ ХАВФИ БОР.

Тоғ ва тоғ олди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига!

Эҳтиёт чораларини кўришингизни ва нохуш вазиятлар вужудга келганда, ФВВнинг 10-50 қисқа рақамига мурожаат этишингизни илтимос қиламиз.

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
2021 йилнинг 16 июль куни Фарғона шаҳар А.Қодирий мавзесидаги А.Қодирий кўчасидан ўтган газ қуври трубаси ёрилиши натижасида келиб чиқган ёнғин юзасидан Фарғона шаҳар ФВБ 1-ЁҚҚга соат 15:30да хабар келиб тушган. Зудлик билан жанговор экипаж вокеа жойига йетиб бориб Худудгазтаъминот Фарғона шаҳар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда юзага келган ёнғинни бартараф этдилар.

ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB👈
Профилактика тадбирлари - Данғара туманида давом этмоқда!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 207-Ғ-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, Фарғона вилояти ҳудудидаги барча аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари ва тадбиркорлик субъектларида табиий ва суюлтирилган газдан фойдаланишда хавфсизлик қоидалари ва талабларига риоя этилишини ўрганиш ва таъминлаш, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш борасида кўплаб ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Бугун Данғара тумани Фавқулодда вавазиятлар бўлими томонидан туманининг барча ижтимоий соҳа объектларида Жумладан, туман тиббиёт бирлашмаси Марказий шифохонаси, электр таъминоти корхонаси, аҳолига суюултирилган газ тўлдириш шахобчаси ва мактабгача таълим ташкилотларида кенг қамровли профилактик тадбирлар амалга оширилди.

ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB👈
Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Объектларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлими инспектор ходимлари томонидан Наманган Шаҳрида жoйлашга «Қўқон Минтақавий темир йўл узели» УК га қарашли «Наманган темир йўл вагзали» ҳудудида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш юзасида профлактик тадбирлар ўтказилди. Тадбир давомида ишчи хизматчи ходимларга фавқулодда холатлар юз берганда тўғри ҳаракатланиш ва иш фаолияти даврида техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизликларига амал қилишлари юзасидан йўриқнома ва кўрсатмалар берилди.

ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB👈
⚡️Тезкор

18 ЁШДАН КАТТА БЎЛГАН БИР ҚАНЧА АҲОЛИ ҚАТЛАМЛАРИ КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ҚАРШИ ОММАВИЙ ЭМЛАНИШИ ШАРТ

Республика махсус комиссиясининг юртимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлашда кўрилаётган чораларни мувофиқлаштириш масалалари бўйича кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.


Унда мамлакатимиздаги эпидемиологик ҳолат ҳудудлар кесимида таҳлил қилинди. Касалликнинг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида фуқароларни карантин қоидаларига риоя қилиш борасидаги масъулиятини ошириш бўйича вазифалар белгиланди.

Йиғилишда айтилганидек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда халқаро экспертлар коронавирусга қарши курашиш ва унинг янги тўлқинларини олдини олиш оммавий вакцинация орқали муваффақиятли ташкил этилиши мумкинлигини таъкидламоқда. Шу муносабат билан сўнгги вақтда дунё миқёсида коронавирусга қарши мажбурий вакцинация амалиёти кенг жорий этилмоқда.

Юртимиз қонунчилигида ҳам “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи атрофдагилар учун хавф туғдирувчи юқумли ва паразитар касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши хавфи бўлган тақдирда тегишли санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирлар ўтказиш тўғрисида қарорлар чиқариш ваколатига эгалиги кўзда тутилган.

Ушбу қонуннинг 30-моддасида санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар мажмуига профилактик эмлашлар ўтказиш ҳам киритилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиевнинг “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетишини олдини олиш бўйича чора-тадбирларни янада кучайтириш тўғрисида” қарори қабул қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан 2015 йил 15 мартда тасдиқланган 0239-07-сонли “Юқумли касалликлар иммунопрофилактикаси” санитария қоидалари ва нормаларидаги эпидемиологик кўрсатма асосида эмлаш жадвалига коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тартиби юзасидан қўшимча киритилди.

❗️Унга асосан:
📌 2021 йил 1 сентябргача 18 ёшдан катта бўлган қуйидаги тоифа ёки гуруҳдаги аҳоли қатлами коронавирус инфекциясига қарши 1-доза вакциналари;

📌1 октябргача 2-доза вакциналари;

📌1 ноябргача 3-доза вакциналари билан оммавий эмланиши (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ҳоллар бундан мустасно) шартлиги белгиланди.

Улар қуйидагилар:

▶️ аҳоли билан мулоқотга кирувчи барча турдаги хизмат кўрсатиш объектларининг (давлат хизматлари марказлари, почта бўлинмалари, банклар, лизинг ташкилотлари, нотариуслар, суғурта компаниялари, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар ва бошқаларнинг) ходимлари;

▶️ барча турдаги савдо объектларининг (озиқ-овқат, хўжалик моллари, кийим-кечак дўконларининг, дорихоналарнинг ва бошқаларнинг) ходимлари;

▶️ спорт мактабларининг ҳамда спорт иншоотларининг ходимлари;

▶️ маданий ҳамда кўнгилочар объектларнинг ва дам олиш масканларининг ходимлари;

▶️ меҳмонхоналарнинг, уй меҳмонхоналарининг, хостелларнинг, отелларнинг, ётоқхоналарнинг ва кемпингларнинг ишчи-ходимлари;

▶️ йўловчи ташиш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ходимлари;

▶️ давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг ходимлари;

▶️ ҳарбий хизматчилар;

▶️ умумий овқатланиш корхоналарининг, хусусан, жамоат жойларида жойлашган тезкор овқатланиш шохобчаларининг, чойхоналар, тўйхоналар, кафелар ва ресторанларнинг ходимлари, шу жумладан, маҳсулотларни етказиб бериш билан шуғулланувчилар;

▶️ барча турдаги давлат ва нодавлат тиббиёт ва тиббий-ижтимоий объектларнинг ходимлари;

▶️ коммунал хизмат соҳаси ходимлари;

▶️ алоқа ва телекоммуникация объектларининг ходимлари;

▶️ давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ходимлари;

▶️ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ходимлари.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги барчани Қурбон ҳайити билан муборакбод этади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таҳлилларга кўра, ёнғинларнинг ҳар учтадан биттаси электр ускуналари сабабли содир бўлмоқда.
Эътиборсиз бўлманг, биргина эҳтиётсизлик фожиага сабаб бўлиши мумкин.

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 21-23 июль кунлари республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига, СЕЛ КЕЛИШ ХАВФИ МАВЖУД.

Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига!

Эҳтиёт чораларини кўришингизни ва нохуш вазиятлар вужудга келганда, ФВВнинг "10-50" қисқа рақамига мурожаат этишингизни сўраймиз.