Farg‘ona viloyat Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi Axborot xizmati.
401 subscribers
20.2K photos
2.06K videos
8 files
4.37K links
YouTobe https://youtube.com/channel/UCC_ztb-C6u2Y8FI-gOprEeg
Facebook https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
Farg‘ona viloyat FVB Matbuot xizmati rasmiy muhokama gruhiga qo’shiling
https://t.me/+gxIwYD0oICNkZjEy
Download Telegram
Профилактик тадбирлар кучайтирилмоқда.

Фарғона шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан 2021 йил 14 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майдаги ПҚ 2992-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 207Ф сон фармойишига асосан, хафтанинг ҳар чоршанба кунлари ўтказиладиган “Фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар профилактикаси куни” муносабати билан бўлим ПНБ мутахассиси сержант С.Охунов томонидан Фарғона шаҳар Оқариқ кўчасида жойлашган “Ҳумо” номли болалар соғломлаштириш оромгоҳида профилактик тадбир ўтказилди. Тадбир давомида оромгоҳда дам олаётган 350 нафардан зиёд болаларга,юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларни олдини олиш бўйича тушунчалар берилди. Бундан ташқари оромгоҳда дам олаётган болалар томонидан фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар вақтида тўғри ҳаракатланиш тартиби мусобақа тарзида ўтказилди, ушбу мусобақа жараёнида 3 та гуруҳдан иборат болалар ўртасида беллашув ўтказилиб, ўзларининг ушбу соҳага бўлган қизиқишларини намоён этди, мусобақа шартларидан ёнғин содир бўлган жойга тўсиқлар ошиб етиб бориш, бинонинг хавфли ҳудудида хушсиз ётган фуқарони хавфсиз жойга эвакуация қилиш, ушбу фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатииш, содир бўлаган ёнғинни бирламчи ўт ўчириш воситаси орқали бартараф этиш ҳамда, тутуннинг ис газидан ҳимоялаш учун газ ниқобларини тақиш шартларини бажариш белгиланиб, мусобақада қатнашишди. Шунингдек, фавқулодда вазиятлар ва ёнғин содир бўлганда белгиланган вазифаларни бажариш юзасидан ўзларининг қизиқтирган саволларига шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан тўлиқ жавоблар олишди ва билим савияларини оширишди.
Шунингдек,Фарғона шаҳар ФВБ НТБ бошлиғи лейтенант Б.Комилов томонидан Фарғона шаҳар Тарона кўчасида “Аффалина Файз Барака” хусусий корхонаси томонидан янги қурилаётган кўп қаватли аҳоли турар-жой биносининг қурилишида қурилиш ишларини олиб бораётган 20 нафар қурувчилар билан биргаликда қурилиш жараёнида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларни олдини олиш мақсадида учрашув ўтказилди. Ушбу профилактик тадбирлар давомида қурувчилар томонидан фойдаланиб келинаётган теҳникалар ва қурилиш жиҳозларни ўрнатиш вақтида хавфсизлик қоида талабларига риоя қилиш ва электр пайвандлаш ишлари жараёнида хавфсизлик чораларини кўришлари юзасидан тегишли йўриқнома ва кўрсатмалар берилди. Қурувчилар ва ишчи ходимларнинг ўзларини қизиқтирган саволларига етарлича жавоб берилди.

ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона шаҳар ҳудудидаги ер ости сув олгичлар ҳолати ўрганилди.

Фарғона шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан шаҳримизнинг “Саккокий” ва “Ал-Фарғоний”кўчалари, “Совурбулоқ” махалласи ҳамда Қиргули мавзесининг “Сўлим” ва “Фарғона” кўчаларида жойлашган ёнғин ўчириш гидрантларининг ҳолати ўрганилди. Шаҳар ҳудудида жами 478та ёнғин ўчириш гидрантлари мавжуд бўлиб, улардан 287таси автомобил йўл четларида жойлашган, 191 таси ижтимоий соҳа объектари ҳудудида жойлашган.

ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФВВ Эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш диспетчерлик хизмати фаолиятидан лавҳа

Boshqa
yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
Ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлиги синовдан ўтказилди.

Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳарбий хизматчилари ўртасида спорт тадбири ташкил этилди. Мазкур тадбирда ҳарбий хизматчиларнинг тўсинда (турникда) тортиниш, 100 метрга ҳамда 3000 метрга югуриш шартлари бўйича жисмоний тайёргарлиги синовдан ўтказилди.

ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона шаҳар ҳудудидаги ер ости сув олгичлар ҳолати ўрганилди.

Фарғона шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан шаҳримизнинг “Саккокий” ва “Ал-Фарғоний”кўчалари, “Совурбулоқ” махалласи ҳамда Қиргули мавзесининг “Сўлим” ва “Фарғона” кўчаларида жойлашган ёнғин ўчириш гидрантларининг ҳолати ўрганилди. Шаҳар ҳудудида жами 478та ёнғин ўчириш гидрантлари мавжуд бўлиб, улардан 287таси автомобил йўл четларида жойлашган, 191 таси ижтимоий соҳа объектари ҳудудида жойлашган.

ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB👈
Назоратсиз қолдирилган фарзанд.

Фарғона шаҳарда жойлашган 2-Ёнғин қутқарув қисмига Янги аср кўчаси Баркамол МФЙ 110 уй 46 хонадонда яшовчи фуқаро Олимова Холисхоннинг фарзанди 2019 йил туғилган Набижонова Мадинабону назоратсиз қолдирилганлиги оқибатида уйнинг балконига чиқиб қолганлиги мурожаати билан хабар келиб тушган. Шундан сўнг қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга боришиб, қизчани онасининг бағрига соғ-омон қутқариб топширишган.
Азиз ота-оналар жондан азиз фарзандларингизги ҳеч қачон назоратсиз қолдирманг!!!

ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро журналистлар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси институтида меҳмон бўлишди

Тошкентда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция ўз ишини бошлади. Бўш вақтларида меҳмонлар Тошкентнинг диққатга сазовор жойлари билан танишдилар. "Казинформ" Халқаро ахборот агентлиги ходимлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси институтида бўлишди. Меҳмонларга институт ихтиёрида бўлган сўнгги технологиялар намойиш этилди.
__________________________________________
Международные журналисты посетили Институт гражданской защиты МЧС

В Ташкенте начала свою работу Международная конференция "Центральная и Южная Азия: региональная взаимосвязанность. Вызовы и возможности". В свободное время гости ознакомились с достопримечательностями Ташкента. Сотрудницы МИА "Казинформ" стали гостями Института гражданской защиты МЧС, где им были продемонстрированы новейшие технологии, которыми сегодня располагает ИГЗ.
Тошкент шаҳрида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўз нутқида икки минтақа мамлакатлари ўртасида тинчлик ва дўстлик, ишонч ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган муҳим ташаббусларни илгари сурди.

В Ташкенте начала свою работу международная конференция «Центральная и Южная Азия: региональная взаимосвязанность. Вызовы и возможности».
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в своем выступлении выдвинул ряд важных инициатив, направленных на укрепление мира и дружбы, доверия и добрососедства, расширение взаимовыгодного сотрудничества между странами обоих регионов.

#Mirziyoyev #nutq #konferensiya #mintaqaviybogliqlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумотга кўра, Фарғона водийси вилоятларининг тоғли ҳудудларида ҳамда Қирғизистон Республикасининг водий билан чегарадош ҳудудларида кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига, 17-19 июль кунларида Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида СЕЛ КЕЛИШИ ХАВФИ БОР.

Тоғ ва тоғ олди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига!

Эҳтиёт чораларини кўришингизни ва нохуш вазиятлар вужудга келганда, ФВВнинг 10-50 қисқа рақамига мурожаат этишингизни илтимос қиламиз.

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram