Farg‘ona viloyat Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi Axborot xizmati.
400 subscribers
20.2K photos
2.06K videos
8 files
4.37K links
YouTobe https://youtube.com/channel/UCC_ztb-C6u2Y8FI-gOprEeg
Facebook https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
Farg‘ona viloyat FVB Matbuot xizmati rasmiy muhokama gruhiga qo’shiling
https://t.me/+gxIwYD0oICNkZjEy
Download Telegram
Мактабгача таълим ташкилотида “Фуқаро муҳофазаси куни” ўтказилди.

Фарғона вилояти ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг
2021 йил 27 январь кунидаги 1-сонли, Учкўприк тумани ҳокимининг
30 январь кунидаги “Учкўприк тумани аҳолиси ва ҳудудларини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича 2020 йилда бажарилган тадбирлар якуни ва 2021 йилдаги асосий вазифалар тўғрисида” 1-сонли ҳамда шу мазмундаги Мактабгача таълим бўлими бошлиғининг 2021 йил 5 февраль кунидаги 12а-сонли буйруқларига асосан, шунингдек ташкилот ишчи-ҳодимлари ҳамда тарбияланувчиларни фавқулодда вазиятларда тўғри харакат қилишга ва амалий кўникмаларини ошириш мақсадида, Учкўприк тумани 9-сонли МТТда кўргазмали “Фуқаро муҳофазаси куни” ўтказилди.

Ўқув машғулотидан асосий кўзланган мақсад: ишчи-ҳодимларни фавқулодда вазиятларда харакат қилишга доир олган назарий билимларини амалга тадбиқ этиш;

Тарбияланувчиларни фавқулодда вазиятларга психологик тайёрлаш ҳамда тўғри харакат қилишга амалий кўникма яратиш;
Фавқулодда вазият содир бўлганда кўламини камайтириш, жабирланувчилар сонини ҳамда талофатни камайтириш, шунингдек, ўз вақтида фуқаро муҳофазаси тузилмалари шахсий таркибини билим савиясини ошириш ва хамкор ташкилотлар билан хамкорликни кучайтиришдир.

Ўқув машғулотида жами: туман ФВБдан 12 нафар ҳодим, 1 та техника, туман Тиббиёт бирлашмасидан 3 нафар ҳодим, 1 та техника, тумандаги барча 39 та МТТ директорлари ҳамда муассасадан 50 нафар тарбиячи ва ишчи – ҳодимлар ва 65 нафар тарбияланувчи иштирок этди.

Тадбир якунида барча МТТ директорларига ушбу тадбирларни ўз муассасаларида ўтказишлари бўйича Мактабгача таълим бўлими бошлиғи томонидан кўрсатма берилди.

ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёзёвон тумани Андижон кўчасида жойлашган «Гулшан 2» номли ёзги болалар дам олиш оромгоҳи бўйича тайёрланган видео рўлик

ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФВВ Академиясида битирувчиларга тантанали диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. Барча тафсилотлар махсус репортажда
——————
В Академии МЧС состоялась торжественная церемония вручения дипломов выпускникам. Все подробности в специальном репортаже

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
ФВВ қутқарувчилари Зангиота туманида содир бўлган
ёнғинни бартараф этдилар

Бугун, 24 июнь куни соат 16:45да Тошкент вилояти Зангиота тумани “Эшонгузар” МФЙ “Шарқ Юлдузи” кўчаси 15-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида вилоят ФВБ навбатчи диспетчерлик хизматига хабар келиб тушган.

Мазкур хабарга асосан воқеа жойига 6 та ёнғин-ўчириш экипажи соат 16:51да етиб бориб, ёнғин соат 17:06да ўраб олинган ва соат 17:41да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида уйнинг тахминан 200 кв.м майдонида том ва шифт қисми ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Юқоридаги каби кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишни сўраб колади.

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
Тўрақўрғон туманидаги уйларнинг бирида келиб чиққан ёнғин бўйича расмий маълумот

2021 йил 23 июнь куни соат 17:10да Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани “Соҳилобод” МФЙ, Ниязбоев кўчасида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Воқеа жойига бошқарманинг 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 17:36да етиб борган. Ёнғин соат 17:38да ўраб олинган ва соат 17:54да тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса натижасида уйнинг 30 кв.м. майдонида шифт, том ва уй-жиҳозлари ёниб зарарланган. Шунингдек, ёнғин оқибатида уй эгасининг ўғли ҳалок бўлган.

Бирламчи маълумотга кўра ёнғин келиб чиқишига маиший пропан газ баллонидан фойдаланиш қоидаларини бузилиши сабаб бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Юқоридаги каби кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишни сўраб қолади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Ўзбекистон туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида расмий маълумот.

25 июнь куни соат 14:17да Ўзбекистон тумани, Қирқкетмон МФЙ, Қирқкетмон қишлоғи ҳудудида йўл бўйида жойлашган камер ямаш устахонаси орқа томонида 45 кв.м. майдонда фойдаланишга яроқсиз йиғиб қўйилган эски балонлар ёнган. Ёнғинга жанговар экипаж 14:29да етиб бориб, 14:32да ўраб олиниб, 15:03да ўчирилган. Ёнғиндан устахонанинг 180 кв.м. майдони сақлаб қолинган. Содир бўлган ёнғин оқибатида жабрланганлар мавжуд эмас. Ҳозирда ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда.        
 

ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB👈