Farg‘ona viloyat Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi Axborot xizmati.
399 subscribers
20.2K photos
2.06K videos
8 files
4.37K links
YouTobe https://youtube.com/channel/UCC_ztb-C6u2Y8FI-gOprEeg
Facebook https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
Farg‘ona viloyat FVB Matbuot xizmati rasmiy muhokama gruhiga qo’shiling
https://t.me/+gxIwYD0oICNkZjEy
Download Telegram
“Фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар профилактикаси” кунида қандай ишлар амалга оширилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 207-Ғ-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти ҳокимининг 2021 йил 11 май кунидаги 215-Ғ-сонли фармойиши имзоланди. Унинг биринчи иловасига мувофиқ Фарғона вилояти ҳудудидаги аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари ва тадбиркорлик субъектларида табиий ва суюлтирилган газдан фойдаланишда хавфсизлик қоидалари ва талабларига риоя этилишини ўрганиш, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида, жорий йилнинг 16 июнь куни вилоятдаги барча мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда Фарғона шаҳрининг А.Қодирий мавзейсида кенг қамровли профилактик тадбир ўтказилди.
Олиб борилган профилактик тадбирда жуда кўплаб масалалар ўрганиб чиқилди.
————————————
ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB👈
Чоршанба – Фавқулодда вазиятлар профилактикаси куни: Фарғона вилоятида кенг қамровли тадбирлар давом этмоқда

Бугун, 16 июнь чоршанба – Фавқулодда вазиятлар профилактикаси куни муносабати билан Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда аҳоли яшаш хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда тадбиркорлик субъектларида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, табиий, суюлтирилган газдан фойдаланишда хавфсизлик қоидалари талабларига риоя этилишини ўрганиш, шунингдек, бошқа кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида кенг қамровли профилактик тадбир ўтказилди. Батафсил...

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
Бошоқли дон экинларидан бўшаган ер майдонларида сомон қолдиқларини ёқилишини олдини олиш профилактикаси амалга оширилмоқда.

Юртимизнинг барча ҳудудларида ҳам ғалла ўрими йиғим-терим мавсуми бошланган. Шу муносабат билан Фарғона тумани ФВБ томонидан бириктирилган масъул ходимлар ва туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекцияси давлат инспекторлари дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқлари, шу жумладан, ғалладан бўшаган ер майдонларида сомон пояларини ёқиб юбориш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида, жойларда қатор учрашувлар ва тадбирлар ташкил этиб келмоқда.
Жорий йилнинг 17 июнь куни ҳам Фарғона тумани ФВБ томонидан бириктирилган масъул ходимлар ва туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекцияси давлат инспекторлари билан ҳамкорликда туманда жойлашган барча деҳқон фермер хўжаликлар ерларидаги бошоқли дон экинларидан бўшаган ер майдонларида сомон қолдиқларини ёқилишини олдини олишга қаратилган тадбирларни ташкил этиб, фермерларга ғалладан бўшаган сомон пояларни ёқмаслик тўғрисида огоҳлантириш хатлари тарқатилди.
————————————
ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB👈
Тизимли профилактика ишлари давом этмоқда.

Фарғона шаҳарда ўтказилган профилактика куни тадбирларига Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосарлари ҳамда Фарғона шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими шахсий таркиби, хамкорликдаги ташкилотлар, А.Кодирий мавзесидаги Маҳалла фуқаролар йиғинлари райислари ва уларнинг аъзолари иштирок этдилар. Тадбирга жами 300 дан ортиқ шахсий таркиб ҳамда 15 та махсус техникалар жалб қилинди. Фарғона шаҳар А.Жомий мавзесидаги худудидаги кўп қаватли уйларнинг истиқомат қилувчи фуқаролар билан профилактик сухбатлар ўтказилиб, ушбу ҳонадонларда ўрганишлар жараёнида аниқланган камчиликларни жойида бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда амалга оширилаётган тадбирларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси курсантлари ҳам фаол иштирок этиб, назарий олган билимларини амалиёт билан боғламоқдалар.
————————————
ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB👈
6 нафар фуқароларнинг хаёти сақлаб қолинди.

Жорий йилнинг 7 июнь куни соат 10:05да Фарғона шаҳар, «Бобур» МФЙ, А.Қодирий кўчаси кўп қаватли 28-уйнинг 62-хонадонда яшовчи 1964 йилда туғилган Д.Вагатова уйининг балконини 8  кв.метр майдонда уй жихозлари ёнган. Ёнғин тарқалиш натижасида юқоридаги 66-хонадонда яшовчи 1990 йилда туғилган М.Юлдашеванинг уйи балконини 6 кв.метр майдонда уй жихозлари ҳамда қўшниси 70-хонадонда яшовчи 1955 йилда туғилган Х.Сўпиевнинг уйи балконини 6 кв.метр майдонда уй жихозлари ёнган. Ёнғиндан 6 нафар фуқаролар Ёнғин-қутқарувчилари томонидан қутқарилган ва тез тиббий ёрдам автомобилига етқазилган (фуқоролар куйиш тан жарохати олмаган хозирда холати яхши). Ёнғинга 10:15да етиб бориб, 10:17да ўраб олиниб, 10:30да ўчирилган. Ёнғиндан уйларнинг 120 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ёнғин ўчириш қисмидан ёнғин содир бўлган манзилгача масофа таҳминан 12 километрни ташкил этади.


ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB👈
Ёз мавсуми билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш бўйича ҳудудларда профилактик-тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда.

Риштон ва Қува туманлари ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бўлимларининг ходимлари томонидан фуқаролар билан Ёз мавсуми билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларни (газ-ҳаво аралашмаси чақнашлар, ёнғинлар ва табиий-техноген авариялар) олдини олиш бўйича ҳар куни профилактик-тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.
————————————
ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB👈