Farg‘ona viloyat Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi Axborot xizmati.
399 subscribers
20.2K photos
2.06K videos
8 files
4.37K links
YouTobe https://youtube.com/channel/UCC_ztb-C6u2Y8FI-gOprEeg
Facebook https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
Farg‘ona viloyat FVB Matbuot xizmati rasmiy muhokama gruhiga qo’shiling
https://t.me/+gxIwYD0oICNkZjEy
Download Telegram
“Фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар профилактикаси” кунида қандай ишлар амалга оширилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 207-Ғ-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти ҳокимининг 2021 йил 11 май кунидаги 215-Ғ-сонли фармойиши имзоланди. Унинг биринчи иловасига мувофиқ Фарғона вилояти ҳудудидаги аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари ва тадбиркорлик субъектларида табиий ва суюлтирилган газдан фойдаланишда хавфсизлик қоидалари ва талабларига риоя этилишини ўрганиш, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида, жорий йилнинг 16 июнь куни вилоятдаги барча мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда Фарғона шаҳрининг А.Қодирий мавзейсида кенг қамровли профилактик тадбир ўтказилди.
Олиб борилган профилактик тадбирда жуда кўплаб масалалар ўрганиб чиқилди.
————————————
ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB👈
Чоршанба – Фавқулодда вазиятлар профилактикаси куни: Фарғона вилоятида кенг қамровли тадбирлар давом этмоқда

Бугун, 16 июнь чоршанба – Фавқулодда вазиятлар профилактикаси куни муносабати билан Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда аҳоли яшаш хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда тадбиркорлик субъектларида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, табиий, суюлтирилган газдан фойдаланишда хавфсизлик қоидалари талабларига риоя этилишини ўрганиш, шунингдек, бошқа кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида кенг қамровли профилактик тадбир ўтказилди. Батафсил...

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
Бошоқли дон экинларидан бўшаган ер майдонларида сомон қолдиқларини ёқилишини олдини олиш профилактикаси амалга оширилмоқда.

Юртимизнинг барча ҳудудларида ҳам ғалла ўрими йиғим-терим мавсуми бошланган. Шу муносабат билан Фарғона тумани ФВБ томонидан бириктирилган масъул ходимлар ва туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекцияси давлат инспекторлари дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқлари, шу жумладан, ғалладан бўшаган ер майдонларида сомон пояларини ёқиб юбориш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида, жойларда қатор учрашувлар ва тадбирлар ташкил этиб келмоқда.
Жорий йилнинг 17 июнь куни ҳам Фарғона тумани ФВБ томонидан бириктирилган масъул ходимлар ва туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекцияси давлат инспекторлари билан ҳамкорликда туманда жойлашган барча деҳқон фермер хўжаликлар ерларидаги бошоқли дон экинларидан бўшаган ер майдонларида сомон қолдиқларини ёқилишини олдини олишга қаратилган тадбирларни ташкил этиб, фермерларга ғалладан бўшаган сомон пояларни ёқмаслик тўғрисида огоҳлантириш хатлари тарқатилди.
————————————
ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB👈