Farg‘ona viloyat Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi Axborot xizmati.
399 subscribers
20.2K photos
2.06K videos
8 files
4.37K links
YouTobe https://youtube.com/channel/UCC_ztb-C6u2Y8FI-gOprEeg
Facebook https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
Farg‘ona viloyat FVB Matbuot xizmati rasmiy muhokama gruhiga qo’shiling
https://t.me/+gxIwYD0oICNkZjEy
Download Telegram
Профилактик тадбирлар давом этмоқда!
Бугунги кунда мамлакатимиз бўйлаб иссиқ об-ҳаво кузатилмоқда. Ҳаво ҳароратининг кескин исиши далалардаги буғдойни ўз вақтида ўримга тайёр холатга келишига хизмат қилмоқда. Айнан Қўштепа туманида "Ғалла-2021" ўрим-йиғим ишлари бошлаб юболрилган. Бугунги кунда Қўштепа туманида 25-отряд ташкилкил этилган бўлиб, барча отрядларга тегишли хизматлардан масъул ходимлар бириктирилиб, йетиштирилган ғаллани тумандаги дон қабул қилиш омборларига тўла тўкис етиб боришини таъминлаш мақсадида хизмат олиб бормоқдалар. Биз гуруҳимиз билан биргаликда ўрим майнонларини айланиб у ерда хизмат қилаётган ходимлар билан сухбатлар ташкил этдик.
Шунингдек, куннинг иккинчи ярмида тумандаги рухсат этилмаган жойларда чўмилаётган болалар ўртасида сувда чўкиш билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни олдини олиш борасида рейд ўтказилди. Олиб борилган рейдларда туман ФВБ ходимлари томанидан рухсат этилмаган жойларда чўмилаётган болаларга огоҳлантиришлар берилди .
————————————
ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB👈
АОКА директори Фарғона вилоятидаги матбуот котиблари билан учрашди

Вилоят ҳокимлиги мажлислар залида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, вилоят ташкилотлари ва идоралари ахборот хизматлари раҳбарларининг Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев билан учрашуви бўлиб ўтди.

Унда вилоятдаги матбуот хизматлари фаолияти таҳлил қилинди, юртимиздаги амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида очиқлик, ошкоралик ва шаффофликни таъминлашда ахборот хизматлари олдида турган вазифалар ҳақида сўз борди.

Танқидий руҳда ўтказилган учрашувда ахборот манбаларида таҳлил, шарҳ, сифатли видеоконтент, инфографикаларни кўпайтириш борасида алоҳида сўз борди. Ахборотни етказиб бериш шаклларини замонавий платформаларга янада мослаштириш, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда обуначалар сонини кўпайтириш долзарб масала экани таъкидланди. Расмий веб-сайтлар фаолиятини янада ривожлантириш лозимлигига эътибор қаратилди.

АОКА директори ахборот хизматлари учун яратилган шароитлар билан ҳам қизиқди. Бу борадаги ўрганишлар якунига етказилиб, ахборот хизматлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича Президент қарори ижроси тўлиқ таъминланиши лозимлиги таъкидланди.

Учрашувда матбуот котибларининг ОАВ ҳамда блогерлар билан янада яқиндан ҳамкорлик қилиши, очиқ ва шаффоф фаолият кўрсатиши зарурлиги қайд этилди.

“2021 йилнинг биринчи ярим йиллик фаолияти бўйича натижалар тез орада эълон қилинади. Шу боис барча матбуот котиби ўз ишини тўғри ва самарали йўлга қўйиши лозим. Акс ҳолда, паст натижа қайд этган матбуот котиблари фаолияти бўйича жиддийроқ хулоса қилишимизга тўғри келади”, - деди Асаджон Ходжаев.
————————————
ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB👈
“Иштихон деҳқон бозори”да ёнғин содир бўлди

Жорий йилнинг 14 июнь куни соат 00:01да Самарқанд вилояти Иштихон тумани “Қорақуйли” МФЙ А.Навоий кўчасида жойлашган “Иштихон деҳқон бозори” МЧЖда озиқ-овқат ва қандолат маҳсулотлари сотиладиган очиқ савдо растасида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушган.
Ҳодисани бартараф қилиш учун воқеа жойига 6 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Ёнғин соат 00:32да ўраб олиниб, 01:35да тўлиқ ўчирилган. Олиб борилган амалий ҳаракатлар натижасида савдо расталарининг 450 кв.м. майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ёнғин оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаблари ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Шу муносабат билан юқоридагига ўхшаш кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишларини сўраб колади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги огоҳлантиради! Тақиқланган жойларда чўмилиш ҳаёт учун хавфли!
- - - - - - - - - - -
МЧС предупреждает! Купаться в запрещённых местах - опасно для жизни!

Boshqa
yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёзги болалар дам олиш оромгоҳида профилактик тадбир амалга ошририлди.

Риштон туманидаги Қўрғонча МФЙ Сомончи кўчасида жойлашган “Автомобилчи” ёзги болалар дам олиш оромгоҳида Риштон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан оромгоҳ ишчи-хизматчилари ҳамда маскандаги болалар билан содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказилиб, ишчи-хизматчилар ва болаларга фавқулодда холатларда тўғри ҳаракатланиш, мавжуд бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан тўғри фойдаланиш бўйича йўриқнома берилди. Ўтказилган йўриқнома жараёнида 106 нафар дам олаётган болалар, 34 нафар ичши-хизматчилар қатнашди. Профилактик сухбатларда болажонлар ўзларини қизиқтирган барча саволларган мутахассислар томонидан кераклича жавоблар олдилар.
————————————
ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB👈
Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Риштон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими масъул ходимлари томонидан чўмилиш билан боғлиқ бахтсиз ходисаларни олдини олишга қаратилган рейд тадбирлари амалга оширилди.

Сувдан эҳтиёт бўлинг!

Сув – бизнинг дўстимиз, фақат оқилона ва эҳтиётлик билан иш тутсак.
Тақиқланади:
Сув ҳавзалари ёнига катталарсиз яқинлашиш;
Нотаниш ва тақиқланган жойларда чўмилиш;
Ўтиб кетаётган қайиқлар яқинига сузиб бориш;
Чеклаш белгиларидан сузиб ўтиш;
Нотаниш жойда калла ташлаш;
Кўприклар, тўғонлар, қайиқлардан сувга сакраш қатъиян ман этилади.

ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB👈