Farg‘ona viloyat Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi Axborot xizmati.
384 subscribers
20.2K photos
2.06K videos
8 files
4.37K links
YouTobe https://youtube.com/channel/UCC_ztb-C6u2Y8FI-gOprEeg
Facebook https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
Farg‘ona viloyat FVB Matbuot xizmati rasmiy muhokama gruhiga qo’shiling
https://t.me/+gxIwYD0oICNkZjEy
Download Telegram
Марғилон шаҳридаги 1-сонли Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида олиб борилган профилактик ишлар бўйича

Марғилон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан шаҳар ҳудудида жойлашган 1-сонли Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти ишчи ва раҳбар ходимларига хозирги кунда республикамиз ҳамда шаҳримизда давом этаётган “Одамлар ва хайвонлар қутириш касаллиги профилактикаси ойлиги” давомида амалга оширилаётган профилактик тадбирлар, бу касалликнинг келиб чиқиши, инсонларга қанчалик хавфлилиги, бундай холатларда қандай профилактик тадбирларни амалга оширишлари, муассасада тарбияланувчилар ҳамда ишчи ходимлар ўртасида сифатсиз тайёрланган озиқ-овқат махсулотларидан, табиий ва из газидан заҳарланишларини олдини олиш юзасидан, ҳаво ва газ аралашмасининг чақнаши каби нохуш холатларни олдини олиш юзасидан тушнтириш ва профилактика тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган йиғилишда 1-сонли КИМТТнинг 32 нафар ишчи ходимлари иштирок этдилар.

ФВБ Матбуот хизмати.
Ижтимоий тармоқларда кузатинг.
TELEGRAM |FACEBOOK |YOUTUBE
“Барака” савдо комплекси АЖ ҳудудида Махсус техникаларнинг ҳаракатланиши ва мавжуд ёнғинга қарши сув таъминоти ўрганилди.

Марғилон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳарбий хизматчилари ва қутқарувчилари билан, Марғилон шаҳар Б.Марғилоний кўчаси 32-уйда жойлашган “Барака” савдо комплекси АЖ ҳудудида содир бўлиши мумкин бўлан фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларни олидини олиш ўз вақтида бартараф этиш, юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан: Бозор ҳудудида ёнғин ўчириш техникаларининг эркин ҳаракатланиши учун тадбиркорлар томонидан ёнғин хавфсизлиги талабларига зид равишда ўрнатиб олинган савдо расталари йўллардан олиниб махсус техникаларнинг ҳаракатланиши таъминланди ва бозор маъмуриятига тегишлича тавсия ва огоҳлантиришлар бериб ўтилди.

Тадбир давомида, бозор ҳудудида жойлашган ер ости сув олгичлар (гидрант)ларнинг созлиги текширилиб, мавжуд сув хавузининг атрофига савдо расталари қуриб олингани аниқланиб, тадбиркорларга туширтириш ишлари олиб борилди ҳамда сув хавузини тўсиб қолган савдо расталари олиб ташланди.

Амалга оширилган тадбирларда аниқланган муаммо ва камчиликлар, йўл қўйилган қонунбузилиш холатлари юзасидан бўлим раҳбарияти томонидан тушунча ва эътирозлар билдириб бозор маъмуриятига огоҳлантиришлар бериб ўтилди.

ФВБ Матбуот хизмати.
Ижтимоий тармоқларда кузатинг.
TELEGRAM |FACEBOOK |YOUTUBE
ЁЗЁВОН ТУМАНИДА “Одамлар ва ҳайвонлар қутуриш касаллиги профилактикаси ойлиги” ДОИРАСИДА ОЛИБ БОРИЛГАН ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР БЎЙИЧА

Фарғона вилояти ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2022 йил 26 январь кунидаги “Фарғона вилоятида қутуриш касаллигини олдини олиш бўйича “Одамлар ва ҳайвонлар қутуриш касаллиги профилактикаси ойлиги”ни ташкил этиш ҳамда ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2-сонли буйруғи ва Ёзёвон тумани ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2022 йил 30 январь кунидаги 2-ФМ – сонли буйруғи билан тасдиқланган ташкилий кўрсатмага асосан, 2022 йил 18 февраль куни Ёзёвон туманида “Одамлар ва ҳайвонлар ўртасида қутуриш касаллиги тарқалишини олдини олишда ФВДқТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди. Ўқув машқининг амалий босқичида Ёзёвон тумани Тиббиёт бирлашмаси томонидан Кўп тармоқли марказий поликлиникада ҳайвонлар томонидан жароҳатланган фуқароларга антирабик ёрдам кўрсатиш, Ободонлаштириш бошқармаси Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлими шахсий таркиби томонидан дайди ва қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш, йўқ қилиш тадбирлари, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан уй ҳайвонларини рўйхатга олиш, қутуриш касаллигига қарши эмлаш, гувохнома бериш, қутуриш касаллигига гумон қилинган ҳайвондан лаборатория текшируви учун намуналар олиш тадбирлари, Юқумли касалликлар бўлимида қутуриш касаллигига чалинган беморни изоляторга жойлаштириш ҳамда симптоматик даволаш тадбирларини ташкил этиш кўрсатиб берилди. Махсус-тактик ўқув машқида Туман ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Тиббиёт бирлашмаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш, Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимлари, Ободонлаштириш бошқармаси ва МФЙлардан 76 нафар раҳбар ҳамда мутахассис ходимлар, 4 та техникалар жалб этилди.

Ўтказилган махсус-тактик ўқув машқи якуни бўйича, Ёзёвон тумани ФВДқТ хизматлари одамлар ва ҳайвонлар ўртасида қутуриш касаллигини тарқалиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни бартараф этишга “Чекланган тайёр” деб баҳоланди.

ФВБ Матбуот хизмати.
Ижтимоий тармоқларда кузатинг.
TELEGRAM |FACEBOOK |YOUTUBE