Farg‘ona viloyat Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi Axborot xizmati.
385 subscribers
20.2K photos
2.06K videos
8 files
4.37K links
YouTobe https://youtube.com/channel/UCC_ztb-C6u2Y8FI-gOprEeg
Facebook https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
Farg‘ona viloyat FVB Matbuot xizmati rasmiy muhokama gruhiga qo’shiling
https://t.me/+gxIwYD0oICNkZjEy
Download Telegram
Марғилон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими
ходимлари томонидан 2022 йил 18 февраль куни амалга оширилган профилактик тадбирлар бўйича.

«Одамлар ва ҳайвонлар ўртасида қутуриш касаллиги тарқалишининг олдини олишда ФВДТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари» ойлиги доирасида семинар ва амалий тадбири бўлиб ўтди.

Фарғона вилояти ҳокими-Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2022 йил 13 январь кунидаги 1-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятларда уларни олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизимининг аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича 2022 йил асосий тадбирлар режаси” ижросини таъминлаш ҳамда Марғилон шаҳар ҳокими-Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 1-февраль кунидаги 2-сонли буйруғлари ижросини таъминлаш мақсадида, “Одамлар ва хайвонлар ўртасида қутириш касаллиги тарқалишини олдини олишда ФВДТ хизматларининг ҳамкорликдаги харакати” мавзусида кўргазмали ўқув семинари ўтказилди. Ўқув семинарининг назарий қисми “2-Марғилон Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми”да ўтказилди. Семинар давомида 78 нафардан ортиқ талаба ва масалага дахлдор соҳа вакиллари иштирок этдилар.

Ўқув машғулотининг амалий қисми Тиббиёт бирлашмасига қарашли 1-оилавий поликлиникада хайвонлар томонидан жароҳатланган фуқароларга антирабик ёрдам кўрсатиш, шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан уй хайвонларини рўйхатга олиш, касалликка қарши эмлаш, гувохнома бериш, қутириш касаллигига гумон қилинган хайвонлардан лабаратория текшируви учун намуналар олиш, дайди ва қаровсиз қолган хайвонларни тутиш ва бошқа тадбирларни Марғилон шаҳар “Ёрқин” маҳалла фуқаролари йиғини аҳолиси ўртасида қутириш касаллигини олдини олиш юзасидан тарғибот тадбирлари олиб борилиши кўрсатиб берилди.

Ўқув семинарида кузатувчи сифатида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда шаҳар бўлими, вилоят ИИБ карантин тадбирларини таъминлаш бўлими, Тиббиёт бирлашмаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими, Ободонлаштириш бошқармаси, Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази ҳамда соҳа йўналиши бўйича масъул мутахассислар қатнашдилар.
Бўлиб ўтган профилактик семинарда жами 150 нафар талаба-ўқитувчи ва раҳбар ва ишчи ходимлар иштирок этдилар.

ФВБ Матбуот хизмати.
Ижтимоий тармоқларда кузатинг.
TELEGRAM |FACEBOOK |YOUTUBE
ФВДқТ шаҳар механизациялашган йиғма командасининг САФ КЎРИГИ бўлиб ўтди

Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг 2022 йил 8 февраль кунидаги 10/2-591-сонли кўрсатмаси ижросини таъминлаш мақсадида, Марғилон шаҳар ФВДқТ хизматларининг ҳамда шаҳар механизациялашган йиғма командасининг шаҳар ҳудудида содир бўлиши мумкун бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олишга ҳамда содир бўлганда бартараф этишга тайёрлиги юзасидан Марғилон шаҳар Эркин Воҳидов номли “Ижодкорлар боғи”нинг қириш қисмига сафланди.

Саф кўрик давомида доимий тайёргарликдаги тузилмаларга “Йиғин” сигнали берилиб, уларнинг тайёргарлиги, махсус асбоб-анжомларининг шайлиги, техникаларнинг етарли миқдорда ЁММ билан таъминланганлиги саф кўриги орқали кўриб чиқилди.

Ўтказилган МТЎМ да жами 48 нафар ходим ҳамда 12 та техника иштирок етди.

ФВБ Матбуот хизмати.
Ижтимоий тармоқларда кузатинг.
TELEGRAM |FACEBOOK |YOUTUBE
Марғилон шаҳридаги 1-сонли Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида олиб борилган профилактик ишлар бўйича

Марғилон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан шаҳар ҳудудида жойлашган 1-сонли Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти ишчи ва раҳбар ходимларига хозирги кунда республикамиз ҳамда шаҳримизда давом этаётган “Одамлар ва хайвонлар қутириш касаллиги профилактикаси ойлиги” давомида амалга оширилаётган профилактик тадбирлар, бу касалликнинг келиб чиқиши, инсонларга қанчалик хавфлилиги, бундай холатларда қандай профилактик тадбирларни амалга оширишлари, муассасада тарбияланувчилар ҳамда ишчи ходимлар ўртасида сифатсиз тайёрланган озиқ-овқат махсулотларидан, табиий ва из газидан заҳарланишларини олдини олиш юзасидан, ҳаво ва газ аралашмасининг чақнаши каби нохуш холатларни олдини олиш юзасидан тушнтириш ва профилактика тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган йиғилишда 1-сонли КИМТТнинг 32 нафар ишчи ходимлари иштирок этдилар.

ФВБ Матбуот хизмати.
Ижтимоий тармоқларда кузатинг.
TELEGRAM |FACEBOOK |YOUTUBE