Farg‘ona viloyat Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi Axborot xizmati.
385 subscribers
20.2K photos
2.06K videos
8 files
4.37K links
YouTobe https://youtube.com/channel/UCC_ztb-C6u2Y8FI-gOprEeg
Facebook https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
Farg‘ona viloyat FVB Matbuot xizmati rasmiy muhokama gruhiga qo’shiling
https://t.me/+gxIwYD0oICNkZjEy
Download Telegram
Қува туманида- “Одамлар ва ҳайвонлар ўртасида қутуриш касаллиги тарқалишининг олдини олишда ФВДТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машғулот ўтказилди.

Фарғона вилояти ҳокими - Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2022 йил 13 январь кунидаги 1-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятларда уларни олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизимининг аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича 2022 йил асосий тадбирлар режаси” ижросини таъминлаш ҳамда шу мазмундаги Қува тумани ҳокими-фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2022 йил 31 январ кунидаги 2 сонли буйруғи талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, “Одамлар ва ҳайвонлар ўртасида қутуриш касаллиги тарқалишини олдини олишда ФВДқТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди. Ўқув машқининг назарий қисми Қува тумани “Қува Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги теҳникуми”да ўтказилди.
Ўқув машқининг амалий босқичида Қува тумани Тиббиёт бирлашмаси томонидан Кўп тармоқли марказий поликлиникада ҳайвонлар томонидан жароҳатланган фуқароларга антирабик ёрдам кўрсатиш, Ободонлаштириш бошқармаси Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлими шахсий таркиби томонидан дайди ва қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш, йўқ қилиш тадбирлари, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан уй ҳайвонларини рўйхатга олиш, қутуриш касаллигига қарши эмлаш, гувохнома бериш, қутуриш касаллигига гумон қилинган ҳайвондан лаборатория текшируви учун намуналар олиш тадбирлари, Қува тумани “Тинчлик” махалла фуқаролар йиғини аҳолиси ўртасида қутуриш касаллигини олдини олиш юзасидан тарғибот тадбирларини олиб борилиши кўрсатиб берилди.
Махсус-такти ўқув машқида кузатувчи сифатида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, Соғлиқни сақлаш бўлими, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими, Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази, Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда соҳа йўналиши бўйича масъул мутахассислари қатнашишди.

ФВБ Матбуот хизмати.
Ижтимоий тармоқларда кузатинг.
TELEGRAM |FACEBOOK |YOUTUBE