Farg‘ona viloyat Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi Axborot xizmati.
385 subscribers
20.2K photos
2.06K videos
8 files
4.37K links
YouTobe https://youtube.com/channel/UCC_ztb-C6u2Y8FI-gOprEeg
Facebook https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
Farg‘ona viloyat FVB Matbuot xizmati rasmiy muhokama gruhiga qo’shiling
https://t.me/+gxIwYD0oICNkZjEy
Download Telegram
FV bo‘limida Boburxonlik tadbiri

Marg‘ilon shahar Favqulodda vaziyatlar bo‘limida 14-umumta'lim maktabi o‘quvchilari ishtirokida “Bobur kabi seving Vatanni!” mavzusida ma'naviy-ma'rifiy kecha tashkil etildi. Uchrashuvda o‘quvchilar tomonidan Zahiriddin Muhammad Bobur ijodi va hayot yo‘liga oid ma'lumotlar berib o‘tildi. Batafsil...

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ислоҳатлар амалда.
Сўҳ туманида олиб борилаётган самарали тадбирлар бўйича.

ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг!
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
YouTube👉https://youtube.com/channel/UCgq8_GbRvldKbOuzls8bqLQ
Қурилиш объектларида ўрганишлар олиб борилиб, ўқувчи ёшларга профилактик тушунтириш ишлари ўтказилди.

Қўштепа тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан 2022 йил 15 феврал куни “Дўрмон” маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла фаоллари иштирокида профилактик тадбирлар ўтказилди. Шунингдек, маҳаллада жойлашган Мустақиллик кўчасида яшовчи 120 та аҳоли яшаш хонадонларига уйма-уй кирилиб, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ва ёнғин хавфсизлиги бўйича суҳбатлар олиб борилди. Кун давомида тумандаги МТТ га қарашли 7-МТТ даги қурилиш ва реконструкция ишлари билан танишиб, қурилиш раҳбари ва ишчи ходимлар билан содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар хусусан, ис газидан заҳарланиш, газ ва ҳаво аралашмаси чақнаш холатларини олдини олиш бўйича сухбат ташкил этилиб йўриқномалар берилди. Сўнгра қурилиш ишлари лойиҳа бўйича охирига етмаганлиги, ёнғинга қарши сув заҳираси хисобланган сув ховузига махсус автомобиллар ҳаракатланиб сув олиши учун махсус йўлаклар ажратилмаганлиги аниқланиб, қурилиш якунига етгунига қадар аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича мутахассислар томонидан зарурий тавсиялар берилди. Бинонинг ички қисмига лойихада белгиланган тартибда ўрнатилиши лозим бўлган ёнғиндан, тутундан, иссиқликдан хабар бериш воситалари ўрнатилиши, ички ёнғин ўчириш жумраклари ҳамда бирламчи ёнғин ўчириш воситалари бурчаглари билан таъминланиши ҳақида курувчи ташкилот раҳбарига огоҳлантиришлар берилди.

Куннинг иккинчи ярмида “Дўрмон” маҳалла фуқаролар йиғинида "Обод маҳалла" дастурига тушган қайта реконструкция қилиниб ҳали фойдаланишга тўлиқ топширилмаган, лекин фаолият кўрсатаётган Халқ таълими бўлимига қарашли 10-умумий ўрта таълим мактабида бинонинг фавқулодда вазиятлар ва ёнғин хавфсизлиги холати ўрганилди.

Ўрганишлар давомида ўқув биносининг ички қисмига лойихада белгиланган тартибда, ўрнатилиши лозим бўлган ёнғиндан, тутундан, иссиқликдан хабар бериш воситалари ўрнатилмаганлиги, ички ёнғин ўчириш жумраклари марказий насос станциясига уланмаганлиги ҳамда бирламчи ёнғин ўчириш воситалари бурчаклари билан таъминланмаганлиги аниқланиб, қурувчи ташкилот "Muhammad Umar Building" MCHJ раҳбарига огоҳлантиришлар берилди.
Шу билан бирга мактабда таҳсил олаётган ўқувчилар ва билим бераётган ўқитувчилар ҳамда ишчи хизматчиларга содир бўлиши мумкин бўлаган фавқулодда вазиятлар, ёнғинлар, газ ва ҳаво аралашмаси чақнаши билан боғлиқ кўнгилсиз ходисаларни олдини олиш бўйича керакли тавсия ва йўриқномалар берилиб, ўқувчи ёшлар томонлан берилган саволларга жавоблар берилди.

ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг!
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
YouTube👉https://youtube.com/channel/UCgq8_GbRvldKbOuzls8bqLQ
МАВСУМ БОШИДАН - иссиқхона тайёрлаш тадбирида 3 240 куб-метр тупроқ ишлари бажарилди.

Иссиқхоналарга 440 куб-метр унумдор тупроқ ташиб келиниб, тўкилди.
Жами бўлиб дамба мустаҳкамлаш ишларида 4 588 куб-метр тупроқ ишлари бажарилиб, 1 108 куб-метрга тош териш ишлари амалга оширилди.

1 108 куб-метр харсангтош иши ҳамда иссиқхона тайёрлаш бўйича 51 300 куб-метр тупроқ ишлари бажарилиб, 1 110 куб-метр унумдор тупроқ ташиб, тўкилди.

Мавсум бошидан қазиш ишлари якунланган иссиқхоналар сони 34 та, ярми якунланган 7 та, жами 41та.

Янги сел йўлларини очиш учун узунлиги 135 метр жой ковланиб 690 куб-метр тупроқ иши бажарилди, мавсум бошидан очилган сел йўли узунлиги 310 метрни ташкил эатди ва мазкур йўналишда 1 740 куб-метр ҳажмда тупроқ ишлари бажарилди.

Мазкур тадбирларга 20 та экскаватор, 11 та юк ташиш (самосвал), 1 та автогрейдер ва 1 та ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини ташиш, жами 33 та техника ҳамда 67 нафар ишчи ходимлар жалб этилди.

ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг!
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
YouTube👉https://youtube.com/channel/UCgq8_GbRvldKbOuzls8bqLQ