Farg‘ona viloyat Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi Axborot xizmati.
385 subscribers
20.2K photos
2.06K videos
8 files
4.37K links
YouTobe https://youtube.com/channel/UCC_ztb-C6u2Y8FI-gOprEeg
Facebook https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
Farg‘ona viloyat FVB Matbuot xizmati rasmiy muhokama gruhiga qo’shiling
https://t.me/+gxIwYD0oICNkZjEy
Download Telegram
Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги профилактик тарғибот тадбирлари-Данғара, Бувайда туманлари ҳамда Қўқон шаҳрида ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 декабрдаги "Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 743-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда жорий йилги қиш мавсумини талофатларсиз ўтказиш мақсадида, Данғара, Бувайда туманлари ҳамда Қўқон шаҳрида олиб борилди. Тарғибот тадбирлари Данғара туманининг “Чинобод” МФЙ, туман Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 8 ва 56 сонли Мактабгача таълим ташкилотиларида, Бувайда туманининг “Маслаҳат” , “Чутака” МФЙлари, туман Ҳалқ таълим бўлими қарашли 4 сонли умумтаълим мактабда, туман Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 25 сонли Мактабгача таълим ташкилотида ҳамда Қўқон шаҳрининг 5, 9, 27 ва 51 сони маҳалла фуқаролар йиғинларида, шаҳар Ҳалқ таълим бўлими қарашли 21 ва 31 сонли умумтаълим мактабларида, туман Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 46 сонли Мактабгача таълим ташкилотида ўтказилди.
Шунингдек, профилактик суҳбат ва тушунтириш ишлари аҳоли яшаш хонадонларида, маҳалла фуқаролар йиғинларида, ижтимоий соҳа объектлари, тиббиёт муассасалари ҳамда фуқаролар кўп йиғиладиган масканларда олиб борилиб, аҳолига куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ёнғинлар, табиий ҳамда ис газидан заҳарланиш, газ ва ҳаво аралашмаси чақнаш, ва ботулизм касаллигларини олдини олиш бўйича зарур тавсия ва кўникмалар берилди.
Профилактик тадбирлардан асосий кўзланган мақсад, аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда теҳноген ҳусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, жорий йилги қишки мавсумни беталофат ўтказиш, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, ёнғинлар, газ ва ҳаво аралашмаси чақнаши ва ис газидан заҳарланишини олдини олиш, озиқ-овқат махсулотлари ҳамда уй шароитида тайёрланган консерва тузлама маҳсулотларидан заҳарланиш (ботулизм) билан боғлиқ кўнгилсиз ходисаларни барвақт олдини олиш!

ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг!
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
YouTube👉https://youtube.com/channel/UCgq8_GbRvldKbOuzls8bqLQ