Farg‘ona viloyat Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi Axborot xizmati.
385 subscribers
20.2K photos
2.06K videos
8 files
4.37K links
YouTobe https://youtube.com/channel/UCC_ztb-C6u2Y8FI-gOprEeg
Facebook https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
Farg‘ona viloyat FVB Matbuot xizmati rasmiy muhokama gruhiga qo’shiling
https://t.me/+gxIwYD0oICNkZjEy
Download Telegram
Фарғона ҳарбий прокуратурасининг кенг жамоатчиликка
МУРОЖААТИ

Фарғона ҳарбий прокуратураси Қуролли Кучларнинг Фарғона вилоятида жойлашган барча тузилмалари, хусусан ШҲО қўшинлари, ДХХ Чегара қўшинлари, Миллий гвардия, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда хизмат қилувчи ҳарбий хизматчилари ва ишчи-хизматчиларини, шунингдек фуқароларни ҳамда кенг жамоатчиликни фаолликка чақирaди.

Улардан фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга жалб қилинишида, кадрларни танлаш ва тайинлашда ёки бошқа масалаларда масъуллар томонидан йўл қўйилган суиистеъмолчилик ва содир этилган жиноятлар, коррупцион ҳолатлар ёҳуд ҳарбий хизматчи ва офицерлар томонидан амалга оширилган бошқача кўринишдаги ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлар хусусида хабардор бўлган тақдирда зудлик билан Фарғона ҳарбий прокуратурасига ёки унинг "Ишонч телефон"ларига мурожаат қилишлари сўралади.

Ишонч телефонлари:
📞(73) 244-25-66
📞(73) 244-22-47

Изоҳ: Ишонч телефонлари ҳафта давомида 7 кун (дам олишсиз),
24 соат давомида ишлайди.

ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
YouTube👉https://youtube.com/channel/UCgq8_GbRvldKbOuzls8bqLQ
ЁРДАМГА МУҲТОЖ ФУҚАРО ХАЁТИ САҚЛАБ ҚОЛИНДИ.

Бугун соат 10:18 да Фарғона шаҳар ФВБ навбатчилик қисмига Фарғона шахар Истиқбол МФЙ Сўлим кўчаси 13 уйда яшовчи инсулт касалиги билан касалланган фуқаро Вершинин.П.П томонидан ахволи ёмонлашгани ва уйининг эшиги қулфланиб қолганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган. Шундан сўнг зудлик билан вилоят ФВБ Маҳсус вазифаларни бажарувчи минтақавий қутқарув отрядининг 5 нафар қутқарувчилари айтилган манзилга 10:26да етиб бориб, махсус асбоб анжомлар билан темир ешикни очишиб, ёрдамга муҳтож фуқарони тез тиббий ёрдам машинасига олиб тушиб беришди. Хозирда фуқаро Фарғона шаҳар тез тиббий ёрдам бўлимига олиб келинган ва соғлиги шифокорлар назорати остида.


ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг!
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
YouTube👉https://youtube.com/channel/UCgq8_GbRvldKbOuzls8bqLQ
«Агар қавмим мени Маккадан чиқиб кетишга мажбур қилмаганида, ҳечам ўз ихтиёрим билан уни ташлаб кетмаган бўлар эдим», – деганлар.

Демак, ватанни севиш, уни соғиниб яшаш инсоният фитратида мавжуд бўлган нозик ҳисдир. Бирор сабаб билан ватанини ташлаб, бошқа юртларга кетган кимса энг оғир дамларида уни қўмсаб, кўз олдига келтириши ва туғилиб ўсган замини ҳақида бирор қайғули хабар эшитганда қалбан эзилиши, ютуқларидан қувониши ҳам ватанга бўлган муҳаббатнинг белгисидир. Мамлакатимиз мустақилликка эришган илк кунлардан бошлаб келажагимиз эгалари бўлган ёшларга эътибор кучайтирилди. Юртимизда амалга оширилган кенг қамровли ишлар келажагимиз эгаларини Ватанга, миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Жонажон Ватанимиз тинчлиги, осойишталигини таъминлашдек масъулиятли, шу билан бирга, савобли ишларни бажаришга посбонларимиз камарбаста. Уларда бунинг учун матонат, мардлик ва жасорат каби фазилатлар етарли. Зеро, ҳар бир оилада ўғил фарзанд туғилганда ота-она билан бир қаторда юрт – Ватан ҳам суйуниб, шоду хуррам бўлар экан. Чунки ўғил фарзанд нафақат ота-онаси, оиласини, балки бутун халқини, Ватанини ҳимоя қиладиган ўғлон ҳисобланади. Юртимиз тинчлиги ва барқарорлигини сақлашда, мамлакатимиз ҳудудини ҳимоя қилишда ҳарбий хизматчиларнинг хизматлари беқиёсдир.

“Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини янада жадаллаштириш мақсадида Фарғона вилояти, шаҳар ва туман ҳокимлиги, маҳалла раис ва ёшлар етакчилари, мактаб директорлари, ёшлар ишлари агентлиги ва ёшлар иттифоқи кенгашининг вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида ҳарбий кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун тарбидаги масала юзасидан Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг ўринбосари сўзга чиқиб бугунги кунда вилоятимиз ёшларини ватанпарварлик йўналиши бўйича амалга ошириладиган тадбирлар механизмини аниқ ва тушунарли қилиб иштирокчиларга айтиб берди. Масала бўйича, кенгашда иштирок этган маҳалла ёшлари етакчилари қай тартибда амалий ишларни олиб борилиши белгилаб берилди ва бундай тадбирларни янада жадаллаштириш борасида вазифаларга аниқликлар киритилди.

Шундан сўнг, вилоят ҳокимининг ўринбосари, кенгаш иштирокчиларига, ҳар бир ўтказиладиган тадбирларнинг самарадорлиги, сифатлилиги ва ўз вақтида ўтказилиши борасида топшириқларни белгилаб берди.
Тадбирда сўзга чиққанлар маҳаллаларда ўтказиладиган барча соҳадаги мажмуавий тадбирларда вилоятнинг ҳамкор тузилмалар имкониятларидан унумли фойдаланиш шарт эканлиги айтиб ўтилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят ҳокимлигининг қарорлари ишлаб чиқилиши ва уни ижроси бўйича вилоят мутасаддиларига етказилди. Бундай тадбирларнинг ўтказилиши, келажак ёшларимизнинг ватанпарвар бўлиб улғайиши учун дастурул амал бўлиб хизмат қилиши айни ҳақиқатдир албатта.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати.
ФВБ Матбуот хизмати.
Канални кузатиб боринг!
Telegramm 👉t.me/fvbuz👈
Facebook 👉https://www.facebook.com/Farg'onaviloyatiFVB
YouTube👉https://youtube.com/channel/UCgq8_GbRvldKbOuzls8bqLQ