Каналимизни қандай мазмундаги маълумотларни кўришни истайсизлар?
Anonymous Poll
24%
Фото ва текст - смартфон ва гаджетлар
13%
Фото ва текст- барча техникага оид
6%
Видео ва текст- смартфон ва гаджетлар
4%
Видео ва текст- барча техникага оид
14%
IT ва техника сохасидаги барча янгиликлар, видео, фото ва текст кўриншдаги маълумотлар
2%
Фақат ўйин ва совғалар бўлсин
36%
Юқоридагиларни хаммаси
Apple машхур Бразилиялик футболчи Неймар да Силва Сантос Жуниорни 27 ёши муносабати билан Неймар ва граффити санаъти ишқибозларига Beats Studio3 Wireless Headphones - Neymar Jr. Custom Edition блутус наушнигини тақдим этди.
Нушник ташқи қисмида Сан-Паулу кўчаларидаги граффити санаъти ва ички қисмидаги 10 рақами Неймар уйинга тушадиган рақами босилган.
Нархи 349,95 доллар, у наушникнинг оддий версиясидан 70 долларга қиммат.
Нушник ташқи қисмида Сан-Паулу кўчаларидаги граффити санаъти ва ички қисмидаги 10 рақами Неймар уйинга тушадиган рақами босилган.
Нархи 349,95 доллар, у наушникнинг оддий версиясидан 70 долларга қиммат.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайирли тонг, кунила баракали бўлсин. Мартрицада Тринитини мошиналар узра учиб мотоциклда юриши эсиладами🏍
Америка томонидан Хитойга қарши қўллаган санкция оқибатида Huawei компаниясига ҳам кўпгина қаршиликлар кўрсатилиб Европа ва Канадада компаниянинг вакилларини жосусликда айибланган эди. 5G мобил алока тармоғи ривожланаетган бир пайтда Huawei 5G станцияларини олмасликга АҚШ давлати барчани чақирган эди. Лекин Германия канцлери Ангел Меркел (Angela Merkel) Huawei билан маълумотларни Хитой ҳукуматига бермаслик шарти билан 5G станцияларини ўрнатишга рухсат берган. Хозирда Норвегия ва Буюк Британия Huawei билан ишлашни кўриб чиқишмоқда.
Huawei P30 ва P30 Pro ларнинг жуда сифатли суратлари Spigen ғилоф ва бошқа аксессуарларни ишлаб чиқарувчи компания томонидан тақдим этилди. Суратда кўрининб турибиди Pro версиясида 4 талик ва оддий весрсиясида 3 талик асосий камера билан мужассамланган. Смартфон экранида 28 март санаси турибди, демак 28 март куни Парижда тақдимотини кутамиз.
Xiaomi нинг катта экранлик смартфони Mi Max 4 смартфони MIUI 11 қобиғида шу йилнининг июн ойида асл юзини кўришимиз мумкин бўлади. Энг қувонарлиги бу нархи - 250 доллар 4/64 GB версияси учун. Дисплей 7,2 дюйм, процессор Snapdragon 720, асосий камераси 48 Мп ва аккумулятори 5800 мА соат бўлади. Дисплей остида бармоқ изи сканери ўрнатилиши ҳақида ҳам айтилган.
Ушбу иловалар iPhone фойдаланувчиларининг экранидан барча маълумотларни ёзиб олувчи иловалар хисобланади. TechCrunch ресурсининг изланишларига асосан бунда экаранда бўлаётган барча харакатларни ёзиб олишдан мақсад, мижоз қандай соҳага қизиқиши ва шу билан унга тўғри ёндашилагн холда рекламада маҳсулот ва хизматларни таклиф қилишдир.
Pokemin Go уйини яратувчилари бир йил давомида 2,3 млрд. доллар ишлаб олишди, утган йилга нисбатан сотувлари 84% га кўтарилди. Уйин чиқганига анча бўлди одамлар зерикган дейсизми, адашасиз, ўтган йили январда ўйин 37 млн. доллар даромад келтирган бўлса бу йили январда 68,1 млн. соф даромад кўрилди. Ушбу ўйин учун энг кўп пул сарф қилган мижозлар бу Япония ва АҚШ давлатларидандир.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайирли тонг, кунила баракали бўлсин!
Ёзги Олимпия ўйинларига ишлатиладигна медалларга, хом-ашё еғиш тугаб қолди. 2020 йил Ёзги Олимпия ўйинлари Японияда бўлиши муносабати билан, 2017 йил ташкилий қўмита, ахолини эски ва керак бўлмаган электр-жихозларни топширишни сўраган. Бугунга келиб 47,5 тн электрон чиқинди еғилган, улардан 5 млн. мобил телефонлар ва техникалар. 2700 кг бронза 2018й. июнда еғилиб тугатилган, керакли 30,3 кг тилладан 28,4 кг тилла еғилган ва кераклик 4,1 тн кумушдан 3,5 тн кумуш еғилиб бўлинган. Медалларни шу йилнинг ёзида кўришимиз мумкин бўлади.
Таиландда Huawei Technologies нинг 5G платформасининг тест режимда ишга тушди. Барчага маълум Таиланд Шарқий Осиёда АҚШ нинг стратегик ҳамкори хисобланади. Таиланднинг рақамли иқтисодиёт вазири маълумотига кўра Nokia ва Ericsson компаниялари билан мобила алоқа базалари буйича ҳамкорлик қилиб келинмокда. 5G алоқасига ўтиш 2020 йилнинг декабр ойига режалаштирилган, ким билан ҳамкорлик қилиш синов натижаларига қараб белгиланади.
Forwarded from F Tech Uz | Fazliddin
📣📣📣Ассалому алайкум ҳурматли каналимиз обуначилари 23 февраль муносабати билан яқинларингизга ёки ўзингиз учун ажойиб совға ютиб олишингиз мумкин, ўйин натижаси 18 февраль куни эълон қилинади. Ўйин қоидалари жуда оссон электрон почтангиз орқали темасига TexnoGadget2 деб езасиз ва телеграмдаги исмингиз ёки никингизни ва албатта телефон рақамингизни ёзишни унутмаган холда t.marketline@gmail.com электрон манзилга жўнатасиз. Омад ёр бўлсин.