Fruit Master
394 subscribers
980 photos
38 videos
340 files
85 links
Download Telegram
Forwarded from Fruit Master
Мана шаблондан фойдаланишни машқ қилиб олдик, энди сиз қуйидаги ҳавола қилинган шаблонни чиқариб олинг ва фойдаланинг! Жуда қулай ва самарали усул.
Forwarded from Fruit Master
Кимёвий перепаратлар қўллаш зарурати туғилганда, Ўзбекистонда мавжуд* қуйидаги препаратлардан (Акарацидлардан) фойдаланишингиз мумкин. Лекин фойдаланишдан олдин мутахассис билан маслаҳатлашинг. Масалан, Омайт перпаратини ҳамма мевалаларга ҳам тавсия этилмайди, акс ҳолда меваларда тўрланиш юзага келади ва меванинг бозоргирлиги бузилади!
Forwarded from Fruit Master
Forwarded from Fruit Master
* Ўзбекистонга ҳар йили турли пепаратлар кириб келади, уларнинг барчасини кузатиб боришга бизнинг имконимиз йўқ. Янги препаратлар кириб келган бўлиши мумкин, лекин уларнинг таъсир этувчи моддасига қараб юқорида келтирилган таблицага ўзингиз жойлашингиз мумкин.
Яна бир қўшимча, ўргамчак каналарга қарш қўлланилаётган препаратларга яна мой қўшиб қўллаш (100 литр эритмага 0.5-1кг пахта ёғ) кураш самарадорлигини оширади
Fruit Master
Photo
Одатда бу ҳол кузатилса, курашиш албатта зарур, лекин кеч бўлган бўлади. Бу ҳолат кузатилганда, каналарни кучли кузатиш жуда қийин. Асосан, мавсум бошидан бошлаб тизимли курашиб, бу ҳолга етиб келмасликка ҳаракат қилиш керак.
Forwarded from К,урбонов
Forwarded from К,урбонов
Forwarded from К,урбонов
Ассалому алайкум. Умиджон. Яхшимисиз Буни нима килиш керак ?? Кечикмасдан ишлов берайлик ....
Ва алайкум ассалом Абдусалом ака. Биздан Сурхандарё, Сариосиёга саломлар.
Сизда ҳалиям бу муаммо ечим топмадими, ҳар йили боғингизда кузатамиз. Демак сиз олдин берган маслаҳатларимизни ўз вақтида бажармаяпсиз. Сизга олдинги берган ечимимизни қайт жўнатяпман қуйида:
Forwarded from Fruit Master (Umid Sayfudinov)
Бу "Барг миналовчи куя" ёки "Верхнесторонняя минирующая моль" ёки (Phyllonorycter spp.) сабабли юзага келган зарарланиш.
Forwarded from Fruit Master (Umid Sayfudinov)
Ёши катта капалаклари жудаям митти бўлиб кўз билан илғаш анча мушкул. Биринчи босқич личинкаларида оёқлари бўлмайди, узунлиги 1-2 мм, оч рангда, танасининг бош томони найза учи шаклида. Ўсимлик шираси (суюқлиги) билан озиқланувчи авлоди бир неча ҳафтага чўзилиши мумкин. Кейинги авлов личинкалари эса (одатда 4-чи ва 5-чи авлод) “тўқима билан озиқланувчи” деб аталадилар, бунга сабаб, улар барг тўқималари билан озиқланадилар. Улар 3-4 мм узунликда, оёқлари бор, цилиндр шаклда бўлади. Ранглари сариқ ёки қаймоқ ранг бўлиши мумкин.
Forwarded from Fruit Master (Umid Sayfudinov)
Ҳаёт Даври

Бу ҳашорат тўкилган барглар орасида оҳирги личинка босқичидан ғумбак ичида қишлайди (турига қараб). Жуфтлашишдан сўнг урғочи капалаклар меваларнинг гуллаш давридан бир оз олдин ёки гуллаш даврида туҳум қўяди. Баъзи турлари баргларнинг устки қисмига, бошқача турлари эса баргларнинг остки қисмларига тухум қўядилар. Битта урғочи капалар ўртача 10-20 тагача туҳум қўяди. Тўқима билан озиқланувчи авлоди якунига етгач, зараркунанда барглар орасига жойлашиб ғумбак ҳосил қилади. Битта авлоднинг ривожланиши учун 1-2 ой вақт кетади. Мавсум давомида йилига 3-4 та авлодга кўпайиши мумкин.


Яшаш ва озиқланиш маконлари

Бу зараркунанда нок, олҳўри, гилос ва бошқа турдаги мева дарахтлар шираси (соки) билан озиқланиб кун кечиради.

Зарарлари

Юқори даражада тарқалган (кўпайган) ҳолларда бу ҳашоратдан етадиган зарар, барглардаги фотосинтез жараёнинг издан чиқиши, ҳосилдорликнинг тушиб кетиши ва баргларнинг муддатидан олдин тўкилишига сабаб бўлиши мумкин.
Forwarded from Fruit Master (Umid Sayfudinov)
Назорат чоралари

Биологик назорат

Аксарият ҳолларда ўз душманлари томонидан кўрсатилган қаршилик сабабли мевага етказиши мумкин бўлган зарари сезиларли даражада бўлмайди. Энг муҳим табиий душманлари бу митти паразит арилардир. Агар шу арилар орқали миналовчи капалакларнинг бир авлодининг ривожланиши давомида камида 1/3 личинкалари нобуд бўлса, ҳеч қандай инсектицидлардан (химикатлардан) фойдаланишга зарурият бўлмайди.


Кимёвий назорат

Бу зараркунанданинг тарқалиш (кўпайиш) даражаси фавқулодда юқори бўлган ҳолларда (биринчи авлод босқичи даврида ўртача ҳамма баргларда камида битта капалак (куя) кузатилса, ва паразит арилар (унинг табиий душманлари) 33%дан кам бўлса – бундай ҳолат жуда кам учрайди). Кимёвий препаратларни қўллаш учун учун энг қулай вақт бу зараркунанданинг иккинчи авлоди туҳумдан чиққан ва ҳали барг тўқималари билан озиқланишни бошламаган (барг шираси (соки) билан озиқланувчи босқич) давр ҳисобланади. Биринчи авлодига қарши кимёвий препаратлар сепиш тавсия қилинмайди, бу ҳаракат билан уларнинг табиий душманларини нобуд қилиб қўйиш ҳавфи туғилиши ва мавсум давомида бошқа муаммоларни юзага келишига олиб келади. Қолаверса, аксарият ҳолларда мева (олма, нок, ва бошқа) қуртларига чарши сепилган аксарият кимёвий препаратлар тўғри қўлланилса, ушбу зараркунандани назоратга олиш учун етарли ҳисобланади. Шундай бўлсада:

[1] Апрель ойида ушбу зараркунанданинг табиий душманларини назорат қилиш тавсия этилади. Барг билан озиқланаётган миналовчи куя кузатилган 50та баргни текшириш учу олинг ва унда зараркунанаданинг табиий душманлари таъсирини кузатинг.

[2] Май (дарах шарбатини сўрувчи авлодлари пайдо бўладиган вақт) ойида боғнинг ҳар ҳил жойидан 25та дарахтдан 4тадан барг олинг ва Апрель ойидаги кузатиш натижалари билан солиштиринг. Агар бир баргда камида бешта (5) барг миналовчи куя кузатилса ёки бир баргда икки (2) ва ундан ортиқ бар миналовчи куя кузатилса ва уларнинг 10%дан камроғи табиий душманлари томонидан зарарланган бўлса, кимёвий чора кўриш тавсия этилади.

[3] Учинчи авлоди учун, Июль ойида 25та дарахтдан 4тадан барг олинг ва уларни текширинг. Агар бир баргда камида бешта (5) барг миналовчи куя кузатилса ва уларнинг 30%дан камроғи табиий душманлари томонидан зарарланган бўлса, кимёвий чора кўриш тавсия этилади.

[4] Тўртинчи авлоди учун одатда курашиш тавсия этилмайди, фақатгина кузатиш натижаси бир баргда бештадан (5) ошиқ барг миналовчи куя кузатилса чора кўрилиши мумкин.

Барг миналовчи куя ферамон тузоқлари мавжуд ва улар ферамон тузоқлар орқали ҳам назорат қилиниши мумкин. Ферамон тузоқ натижаларини анализ қилиш тизими ишлаб чиқилмаган бўлсада, тузоқлар бар миналовчи куяларнинг авлодларининг ривожланиш босқичларини аниқлашга ёрдам беради.

Агар кимёвий чора кўриш зарур бўлса, қуйидаги чораларни кўриш мумкин:

Биринчи авлоди учун Баҳорда: таркибида АБАМЕКТИН ёки ПИРИПРОКИФЕН ёки СПИНОСАД бўлган брепаратлар.

Иккинчи ва учинчи авлодлари учун

таркибида ПИРИПРОКИФЕН ёки СПИНОСАД ёки 1%ли пахта мойидан тайёрланган препарат (100лтр сув + 800мл суюқ совун + 1кг пахта мойи) бўлган препаратлар.

ИЗОҲ:

А) қўллашдан олдин препарат ёрлиғини ўқиб чиқинг ва тавсия қилинган меъёрда ишлатинг ёки мутахассис билан масалаҳатлашинг.

Б) СПИНОСАД - таббий махсулот бўлиб тупроқдаги бактериалардан олинган ва аксарият зараркунанда ҳашоратлар учун зарарли. У одатда spinosyn А ва spinosyn D кимёвий препаратлар аралашувидан ҳосил бўлади. СПИНОСАД трипслар, барг миналовчи куялар, ўргамчак канаси, пашшалар, чумолилар каби турли зараркунандаларга қарши самарали натижа беради. Таркибида СПИНОСАД бўлган баъзи препаратлар ОРГАНИК боғларда ишлатиш учун руҳсат берилган.
Абдусалом ака, касаллик ва зараркунандага қарши бир марта ёки пайдо бўлганда курашилмайди. Аксинча, мунтазам ва тизимли курашилади. Шунда самарали ечим топилади. Агар олма қуртига қарши самарали ва ўз вақтида курашиб борсангиз, барг миналовчи капалакка қариш алоҳида курашишингиз шарт эмас. Саломат бўлинг!
Ушбу препаратларни қўлласам бўладими деган саволингизга:
Forwarded from К,урбонов
Forwarded from К,урбонов