Fruit Master
394 subscribers
980 photos
38 videos
340 files
85 links
Download Telegram
Forwarded from Fruit Master
Ассалому алайкум барчага
Forwarded from Fruit Master
Нок Пашшаси
Cacopsylla pyricola (Psylla pyricola, Psylla pyri) ҳусусидаги суҳбатимизни давом эттирамиз
Forwarded from Fruit Master
Қайси дарахтларга учрайди: Нок ва олма (олмада учровчи тури: Psylla maly).
Forwarded from Fruit Master
Дарахтнинг қайси қисми зарарланади: Барглари ва мевалари.

Ушбу зараркунанда нок дарахтига уч ҳил зарар етказади. Биринчиси, барглар орқали дарахт ширасини сўриб озиқланиб дарахтни нимжонлаштиради. Нок пашшаси озиқланиш билан бир вақтда ўзининг заҳарли суюқлигини (сўлагини) дарахт танасига юборади. Баргларда куйган кўринишдаги доғлар пайдо бўлади. Агар зараркунанда бирнетча мавсум давомида кўпа тарқалган бўлса, баҳорда барглар сариқ рангда бўлади ва кузда қизил тус олиб муддатидан эрта тўкилади. Агар зараркунанданинг кўпайиши назоратга олинмаса, дарахт жуда нимжон бўлиб қолади, мевалари майда бўлади ёки умуман бўлмайди ва вақт ўтиши билан дарахт нобуд бўлади.

Иккинчи турдаги зарари нок пашшасининг дарахт танасига ўз заҳрини жойлаш орқали юзага келади. Шу сабабдан нок пашшаси вектор ҳисобланиб, озиқланиш билан бир вақтда ўз заҳрини юқтириб боради. Бу касаллик “нок дарахтининг сустлашиши” деб номланади ва бу жараён фитоплазманинг (паразит бактерия) фаол иштироки натижасида юзага келади. Фитоплазма дарахт барги орқали унинг илдизларига озуқа боришини таъминловчи флоэм тўқимасини зарарлайди. Касаллик юзага келганда илдизларга озуқа боришдан тўҳтайди ва натижада дарахт ривожланиши сустлашиб, оҳири нобуд бўлади.

Учинча зарари нок пашшаси чиқарувчи шилимшик суюқлик (унинг аҳлати - экскримент) мева юзасига тушиб тўрланишни юзага келтиради. Тўрланиш мева юзасида чизиқлар ёки куйиш каби доғлар мисолида кузатилади. Натижада меванинг бозоргирлиги тушиб кетади - сифати бузилади.
Forwarded from Fruit Master
Forwarded from Fruit Master
Forwarded from Fruit Master
Forwarded from Fruit Master
Зараркунанданинг ҳаёт даври:
Ушбу зараркунанда балоғатга етган ёшда (урғочи ва эркак ҳолда) дарахт пўстлоғи остида ёки боғ юзасидаги бегона ўтлар ичида ёки боғ четларида қишлайди. Қишловчи зараркунандалар “қишки формаси” деб номаланади. Қишлаётган зараркунандалар январ бошидан то феврал ойи ичи урчийди. Баҳорда нок дарахти куртаклари ҳаракатга келиши билан урғочилари куртаклар атрофи ва ёш новдаларнинг нотекис юзаларига туҳум қўяди. Агар барглар чиққандан сўнг туҳум қўйса, унда барг томирлари ва четларига атрофига. Туҳум қўйиш жараёни гуллаш даврининг оҳиригача давом этади. Битта урғочиси 500тагача туҳум қўяди (одатда дарахтнинг бир жойига 10-20та туҳум тўғри келади).
Forwarded from Fruit Master
Forwarded from Fruit Master
Назорат чоралари:

Ушбу зараркунанда нок боғларига жуда катта қирон келтириши мумкинлигини инобатга олиб, унинг кўпайишини олдини олиш мақсадида боғингизни доим кузатиб боришингиз тавсия этилади. Бир нечта назорат қилиш чоралари мавжуд:

1. Биологик назорат:

Баҳтимизга ушбу зараркунанданинг жуда кўп табиий душманлари мавжуд. Буларга олтинкўз, хонқизи, майда қароқчи қўнғизлар ва уруғларда учровчи қўнғизлар (расмларга қаранг). Ўргамчак каналар балоғатга етганлари билан озиқланади.

Бошқа таббий душманлари бу, нок пашшаси туҳумига ўз туҳумини қўйувчи паразит арилардир. Паразит арилар личинкалари туҳумдан чиқиб нок пашшаси туҳуми билан озиқланади. Бундай паразит ариларнинг икки тури мавжуд Trechnites psyllae ва Prionomitus mitratus. Вашингтонда (АҚШ) паразит арилар зарарли химикатлардан ҳимоя қлинса уларнинг боғлардаги кўпайиш ҳажми 70%гача бўлиши мумкин.
Forwarded from Fruit Master
2. Кимёвий назорат

Мавсум давомида перитроид инсектицидлардан фойдаланмасликка ҳаракат қилинг, чунки улар нок пашшасининг таббий душманларини қириб ташлайди ва курашиш қийинлашади. Фақатгина тиним даврида мойга қўшиб қўллашингиз мумкин перитроид инсекитцидларни.
Forwarded from Fruit Master
Перитроид исектицидларни қандай аниқлаш мумкин?

Перитороид исектицидларнинг актив таъсир қилувчи моддаси (препарат этикеткасини яхшилаб ўқинг) доим -thrin ёки -ate қўшимчаси билан тугайди. Масалан allethrin, resmethrin, permethrin, cyfluthrin or esfenvalerate.
Forwarded from Fruit Master
Ўзбекистонда кўп қўлланиладиган перитроид исектицидларга мисол, Нурель Д (Nurell D), Каратэ (Karate) ва бошқалар…
Forwarded from Fruit Master
Куз оҳири / Қиш бошида

Биринчи асосий кураш чораси бу балоғатга етган нок пашшаси личинкасини туҳум қўйишидан олдин назоратга олиш. Зараркунанда балоғатга етиб қишлашини инобатга олган ҳолда, уларга қарши кураш кеч кузда барглар тўкилгандан сўнг бошлашиниши шарт. Айни шу вақтда курашиш заруриятига шубҳангиз бўлса, дарахт учидаги новдалардан намуна олинг. Масалан, 20та новда олинг, агар 5 та ёки ундан ортиқ новдада нок пашшаси личинкаси борлигини кузатсангиз албатта чора кўрилиши шарт.

Кун очиқ (қуёшли ва қуруқ) бўлганда барг тўкилгандан то зараркунанда личинкаси туҳум қўядиган давргача бўлган оралиқда 6%ли мойли препарат сепинг (мойли препарат тайёрлаш бўйича йўриқномани қуйидаги ҳаволадан юклаб олишингиз мумкин). Тиним даврида агар дарахт илдизи атрофи ёмғир ёки суғоришдан нам бўлса, мойли препарат қўлламанг. Мойли препаратни шудринг кетгандан сўнг ёки ёмғирдан нам бўлган новдалар қуригандан сўнг сепинг! Мойли препаратларни кучли шамол ёки совуқ вақтда сепманг! Мойли препарат балоғатга етган нок пашшасини нобуд қилади, лекин унинг туҳумларини эмас. Шундай бўлсада мойли препарат туҳумларининг очилиш вақтини 1 ойга чўзади. Агар боғингизда нок пашшаси кўп бўлса, мойли препаратни икки марта қўлланг.
Forwarded from Fruit Master
Эрта баҳорда

Агар кеч кузда мойли препарат қўллай олмаган бўлсангиз унда уни тиним оҳирида, яъни гуллашдан олдин сепинг. Бу билан сиз, балоғатга етган нок пашшасини туҳум қўйишидан олдин назоратга олган бўласиз. Баҳорда мойли препаратни ёки Каолин кукунини ҳаво ҳарорати >7℃дан юқори бўлганда сепинг.

Гуллаш даври оҳирида

Гуллаш даврида нок гулларидан намуна олинг ва уларда нок пашшаси туҳуми борлигини текширинг. Агар сиз олган намуна гулларнинг 2% дан кўпроғида нок пашшаси туҳумлари бўлса, (масалан 50та гулдан >1 (битта ёки ундан кўпроғида)), гуллаш даври оҳирида унга қарши курашинг. Сепишингиз мумкин бўлган препаратлар: 1. Мойли препарат (1% пахта мойи ва 1л суюқ совун) + Abamectin (Вертимек 0.8 - 1.6 л/га) ёки 2. Thiamethoxam (Актара 0.3 - 0.4 л/га) ёки 3. Imidacloprid (Конфидор 1.3 л/га)
Forwarded from Fruit Master
Ёздан ҳосил терилгунгача бўлган даврда

Агар ёз ойларида ҳам боғингизда нок пашшасини борлигини кузатсангиз мойли препарат қўллашингиз мумкин. Ёз ойларида сувга суюқ совуннинг ўзини қўшиб дарахтларни чўмилтириб туриш ҳам зараркунанда кўпайиб кетишининг олдини олишга ёрдам беради. Совунли сув, личинканинг ҳимоя қобиғини ювиб ташлайди ва иссиқ қуёш нурида улар нобуд бўлади. Мойли препаратни 4%га ишлатингиз мумкин, лекн ҳосил териш вақтига яқинлашиб боришингиз билан мойли препарат %ни камайтиришингиз тавсия қилинади. Масалан, ҳосил теришдан 4 ҳафта олдин мойли препарат концентрацияси 1% ва 2 ҳафта олдин эса концентрацияси 0.5% ташкил қилиши шарт.
Forwarded from Fruit Master
Ҳосил теришдан сўнг

Яна бир чора кўриш вақти бу ҳосил териб олингандан сўнг. Бу вақтда мойли препарат концентрацияси 6% гача ёки каллоид олтингургут сепилиши мумкин, лекин ҳаво иссиқ бўлганда эҳтиёт бўлинг дарахтлар стресга тушиб қолиши мумкин. Олтингургут (сувда эрийдиган олтингургут сарф меъёри гетарига 5-10 кг. Яна бир чора бу, ИСО (олтингургут ва оҳак эритмаси) ва 6% мойли препаратни қўшиб сепиш. ИСО ва мойли препарат иккисини 1-ноябрдан олдин ёки сувсизликдан стресга тушган дарахтларга сепманг. Иссиқ ҳароратда бундай препаратлардан дарахтлар зарарланиши мумкин, ҳароратни назорат қилинг.
Forwarded from Fruit Master
3. Пайвандтаглар

Нок дарахтларига зарар етказувчи фитоплазмага чидамли пайвандтаглардан фойдаланишга ҳаракат қилинг. Pyrus pyrifolia (serotina), Pyrus ussuriensis, ва Pyrus calleryana каби пайвандтаглардан фойдаланманг, улар бу касалликка чидамсиз. Pyrus communis пайвандтаги ушбу касалликка нисбатан анча чидамли. Беҳи пайвандтаги ўртача чидамли. Қуйидаги 4та пайвандтаг ушбу касалликка қарши жуда чидамли уруғдан кўпайтирилган Барлет (Bartlett) ва қишки Нейлс (Winter Nelis), қаламчадан кўпайтирилган Олд Хоум Х Фармингдейл (Old Home X Farmingdale) ва Pyrus betulaefolia.
Forwarded from Fruit Master
Pear Psylla_uzb.pdf
7.2 MB
Янада тўлиқроқ маълумотни қуйидаги файлдан олишингиз мумкин
Forwarded from Umid Sayfudinov
жўнатган расмингизга яхшилаб қарасангиз, сизда нок пашшаси туфайли нафақат барглар балки меваларингизнинг ҳам бозоргилиги бузилган.