Каналарга қарши курашишнинг янги, яъни ананавий тартибдан фарқли томони шундаки, янги усулда олдин маълумот йиғилади, ва фақат зарур бўлгандагина ёки айни вақтини топиб кимёвий перапаратлар қўлланилади ёки имкон борича каналарнинг табиий душманларидан фойдаланилади.
Агар каналарни самарали назоратга олишни истасангиз ва боғда пайдо бўлишининг олдини олмоқчи бўлсангиз, даставвал каналарни ва уларнинг табиий душманларини излашингиз талаб этилади.
Намуналар қаердан олиниши шарт:
1. Май ойидан то август ойи ичи, ҳафтада бир марта каналар кузатилиши шарт.
2. Ўргамчак канадан кўпроқ азият чекадиган боғ қисмларини кўпроқ кузатиш тавсия қилинади. Масалан, боғнинг чанг йўллар билан чегарали ва сувдан қийналган дарахтлар бор ҳудудлар.
3. Агар ушбу ҳудудларда муаммо кузатилса, боғнинг қолган қисмларини ҳам кузатиш даркор.
4. Каналар кузатилаётганда, боғнинг чегара ва ички қисмларидан олинаётган маълумотларни алоҳида ёзиб боринг.
5. Чунки, ҳар икки ҳудуд маълумотлари ҳар ҳил бўлиши мумкин, ва фақат боғ чегарасигагина ишлов бериш талаб қилиниши мумкин.

Изоҳ: Ананавий усуслда, боғда каналар пайдо бўлгунича бу жараёнга эътибор бермайди ва улар боғда пайдо бўлиши билан боғбон кимёвий препарат қўллаш пайига тушади.
Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёзги ҳарорат жуда қуруқ ва айниқса буғдой ўрими даврида аксарият қишлоқ ва дала йўлларининг тупроқли бўлгани сабабли қаттиқ чанг кўтарилади ва айни шу вақтда каналар атрофдаги яшил ҳудудларга озуқа излаб тарқалишни бошлайди. Агар кузатишни тўғри амалга оширсангиз, (5) фақатгина боғни чегараларинигина назоратга олиб турсангиз боғнинг ички қисмига каналар ўтолмайди ва кимёвий перпарат сепишга ҳожат бўлмайди. Бу билан қўшимча ҳаражат олдини олади ва мева сифатини оширишга ёдам беради.
Кузатувни қандай олиб бориш керак:
1. Боғингизнинг ҳар бир асосий қисмларини иккига бўлиб 5-10 минут кузатув ўтказинг. Чегара ва ички қисмга жами10-20 минут кетади. Агар боғ ёш бўлса, битта қисмга бўлиб кузатув ўтказиш етарли ҳисобланади.
2. Боғнинг ҳар бир қисмида лупа ёрдамида ҳар 10та дарахтдан 2-6та баргларни кузатинг. Айниқса чанг кўп кўтариладиган ёки одатда каналар кўп учрайдиган қисмларни кузатинг. Баргларни дарахтнинг ички ва ташқи тарафидан олинг.

Кузатувни самарали олиб бориш ва чора кўриш зарур ёки зарур эмаслигини аниқлаш учун мутахассислар тайёр шаблон (шпаргалка) ишлаб чиқишган. Сиз фақат шу шаблондан ўз вақтида ва тўғри фойдалансангиз кифоя. Мана бу, каналарга қарши курашишнинг янги ва самарали усули ҳисобланади, яъни изланиш ва имкон қадар камроқ кимёвий перепаратлардан фойдаланиш!
Мана шаблондан фойдаланишни машқ қилиб олдик, энди сиз қуйидаги ҳавола қилинган шаблонни чиқариб олинг ва фойдаланинг! Жуда қулай ва самарали усул.
Кимёвий перепаратлар қўллаш зарурати туғилганда, Ўзбекистонда мавжуд* қуйидаги препаратлардан (Акарацидлардан) фойдаланишингиз мумкин. Лекин фойдаланишдан олдин мутахассис билан маслаҳатлашинг. Масалан, Омайт перпаратини ҳамма мевалаларга ҳам тавсия этилмайди, акс ҳолда меваларда тўрланиш юзага келади ва меванинг бозоргирлиги бузилади!
* Ўзбекистонга ҳар йили турли пепаратлар кириб келади, уларнинг барчасини кузатиб боришга бизнинг имконимиз йўқ. Янги препаратлар кириб келган бўлиши мумкин, лекин уларнинг таъсир этувчи моддасига қараб юқорида келтирилган таблицага ўзингиз жойлашингиз мумкин.
Эътиборларингиз учун раҳмат
Каналимизга обуна бўлиш ёки унга бошқа ҳамроҳ боғбонларни таклиф қилиш учун қуйидаги линк (ҳавола) дан фойдаланишни унутманг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEi2wRXGaDMYwYRM6g
Каналимизга обуна бўлиш ёки унга бошқа ҳамроҳ боғбонларни таклиф қилиш учун қуйидаги линк (ҳавола) дан фойдаланишни унутманг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEi2wRXGaDMYwYRM6g
Ассалому алайкум ҳурматли боғбонлар ва соҳа мутахассислари. Бизга келиб тушаётган саволларга жавоб беришда давом этаман. Саволларга бир оз кечикиб жавоб бераётганлигим учун узур сўрайман, баъзида ишлар кўпайиб кетади.