Аргентина ўз ўйинини кўрсатиши учун тўпни назорат қилиши керак. Месси атрофида ҳам айнан шундай тарзда ўйин қурилади. Испания эса, табиийки бу ишни яхшироқ бажаради, чунки “тики-така” уларнинг қонида бор. Аргентиналиклар қарши ҳужумларга ҳам ўтолмаяпти, чунки таркибида бу учун керакли тезкор футболчилар йўқ.
Менимча, Аргентина, шунчаки, ўйин охиригача Испаниядан тўп ўтказмасликни режа қилиб қўйган. Шунда қўшимча дақиқаларда испанларда чарчоқ аломатлари сезилади ва ўйин тенглашади. Пеналтилар сериясида эса имкониятлар бир хил бўлади.
Аммо, афтидан, Испания пеналтилар сериясигача барибир ўз голини уради. Аргентина ҳам уроладими? Масала шунда.

💯9👍8❤4
Ўйин давомида автобус қўйиб олиб, рақиб босим қилган пайтда бешинчи ҳимоячини туширган жамоалар одатда гол ўтказиб юборади. Тухел тасдиқлаб беради буни. Аргентина ҳам ҳозир ҳужумчисининг ўрнига бешинчи ҳимоячини туширди.
👏12👍2🤔2
Даврон Файзиев ўз одатига кўра, шарҳини мислсиз ислоҳотларимизни эътироф этиш билан якунлаяпти)
😁42🤣17😢1
Аргентинани ЖЧ мусобақасидан четлатиш ҳақидаги петицияни 23 млн киши имзолабди.
Аввалги “Қора туш” даврида собиқ раҳбариятни коррупцияда айблаб, роса маломат қилишарди, лекин бугунги, Янги ФИФА даврида коррупция аввалгисидан бир неча каррага ошганини кўриб турибмиз. Инфантино ислоҳотлар ваъда қилиб келган эди, амалда эса ҳаммасини кўтига тиқди, дейишяпти диван аналитиклари.

😁29💯6🔥2
Ўзбекистоннинг, Лавровнинг дағдағалари сабабли, Европага йўли тўсилганидан кейин эндиликда бошқа йўналишлар билан ишлашга ҳаракат қиляпмиз. Ҳозирда бир қатор тараққий топган давлатлар, хусусан Беларус билан мигрант етказиш ва у ердан
инвестиция жалб қилиш устида иш олиб борилмоқда. Ушбу буюк стратегияни амалга оширишдаги ягона муаммо шундаки, Россия йилдан йилга ўз дўстларидан айрилиб қолмоқда – яқин вақтгача Арманистон, Озарбойжон ва Венгрия ҳам уларнинг энг яқин иттифоқчилари саналарди, бугун эса ундай эмас. Шундай бўлса-да, ҳамон имкониятларимиз кенг: келажакда Грузия, Сербия, Эрон, Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон ва бошқа Россия рухсат берадиган ривожланган давлатлар билан ҳам келишувлар имзолашимиз мумкинлигига ишончим комил. Ислоҳотлар янги даражага чиқяпти.

😁38💯9😢5👍2
Кечаги музокаралар чоғида Лавров аччиқ башара билан Рубиога Киевга АҚШ томонидан қурол етказиб берилиши Россия учун номақбул ҳаракат эканлигини айтипти.
АҚШ сенга Ўзбекистонмиди, битта дағдаға қилганингга қўрқиб кетиб, барча талабларингни муҳайё қилиб берса… АҚШ жавоби ўзини узоқ куттирмади мана: натижасиз музокаралардан кейин бугун эрта саҳардан Питер Украина дронлари ҳужумига учради.
Бу инжиқ, ёқимсиз башараларни деб уруш ҳали узоқ чўзилади, шекилли.

👍28🔥1🤬1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шу мушукларни уйим ёнига ташаб кетишипти. Она ва учта боласи. Она мушук зотдор, шотланд страйт, болаларини ҳам қулоқлари қайрилган. Уй мушуги экани билиняпти, фақат стрессга тушганидан айрим жойларида тўклари тўкилиб қолган. Оладиган одам уход қилиб, ветеринарга обориб туриши керак бошида. Бир-бир ярим ойлик болачалари, алоҳида берилади. Онаси ҳам берилади. Қизиққанлар ёзворсин. Тошкент шаҳар, Миробод тумани.
😢11❤7🤣3
Аутизм ҳақида гап кетганда, бир сериал ҳақида гапириб беришим керак. Сўнгги кунларда ётволиб томоша қилаётганим — “The Good Doctor” сериалини тавсия этмоқчиман.
Асар марказида аутизм спектридаги ва савант синдромига эга ёш жарроҳ Шон Мёрфи туради. Унинг ғайриоддий хотираси ва таҳлил қилиш қобилияти ҳаётларни сақлаб қолади, аммо одамлар билан муносабат ўрнатиш унга осон кечмайди. Сериал аутизмни ачинарли ёки сунъий қаҳрамонлик орқали эмас, балки инсоннинг ички дунёси, жамиятнинг муносабати ва кундалик қийинчиликлари орқали кўрсатишга ҳаракат қилади. Шу билан бирга, тиббий ҳолатлар, ахлоқий танловлар ва инсонпарварлик мавзулари ҳам жуда таъсирли ёритилган. Сериал давомида олдин ҳеч қачон эшитмаган касалликлар ҳақида хабар топасиз, шунингдек, жуда кўп давоси йўқ касалликларга чалинган одамларни ҳам операция йўли орқали даволатиб ташлаш мумкинлигини билиб оласиз.
Актёрлар маҳорати ва сценарийга 10/10 баҳо қўйса арзийди. Айниқса, “Чарли ва шоколад фабрикаси” киносида ўйнаган кичкинтой катта бўлиб, шундай зўр актёрга айлангани ҳайрон қолдирди. Фредди Ҳаймор аутизм ролини маромига етказиб ижро этган.
Агар мазмунли, ҳиссиётга бой ва ўйлашга мажбур қиладиган сериал излаётган бўлсангиз, The Good Doctor — энг яхши танлов. Бу сериалдан кейин аутизмга бўлган қарашингиз ҳам бироз ўзгариши мумкин.

👍10❤8
Ўзбекистон ҳукумати ҳам хирт ўзбеклашиб кетяпти: молиявий ҳолатининг дабдаласи чиққан бўлса ҳам, нуқул ҳашаматли иморатлар қуриб, қўшниларга ўзини бой қилиб кўрсатишга ҳаракат қиляпти)
💯13