Темур Кападзе турнир давомида ҳар битта жамоага қарши таркиб ва алоҳида тактикалари мавжудлигини кўрсатиб келяпти. Умуман олганда, 23 ёшгача бўлган футболчилар орасида иккита тенг кучли таркиб йиғиш учун мураббийда ўта юқори потенциал бор бўлиши керак. Агар бу сафар ҳам Кападзенинг режаси иш берса, уни бемалол топ мураббий даражасига чиқарсак ҳам бўлаверади.
@freemanuz
@freemanuz
Жасур Жалолиддиновни туширмаса бўлмайди-ёв. Ҳужумларимиздаги креативликни ошириб берарди. Бу жамоанинг деярли барча ҳужумлари айнан сардорнинг хатти-ҳаракатлари билан бошланарди. Бугун шу нарса етишмаяпти. Балки "Б" режаси сифатида уни олиб қўйгандир, ўша режани ишга тушириш вақти келди.
@freemanuz
@freemanuz
Бир йилда деярли 1 млнга кўпайибмиз, шунча бола туғиляпти йил давомида. Ана шу туғилганлар ичидан келажакда битта кучли дарвозабон чиқиб қолса яхши бўларди, ҳозиргиларни бирортасидан умид йўқ шекл.
@freemanuz
@freemanuz
2-0. Индонезия бизга қарши курашавериб безиб кетди чоғи, охирида ғалабамизни тезлаштириб бериш учун ўзи ёрдам берворяпти)
Айтганимдек, Жалолиддинов ўйинни кучайтириб берди.
@freemanuz
Айтганимдек, Жалолиддинов ўйинни кучайтириб берди.
@freemanuz
Ғалаба қозондик. Олимпиадага чиқдик.
Қоил қолдирган томони, бутун турнир давомида футболчиларимиз ўйинга бўлган муносабати доим катта ёшдаги одамларникидек бўлди: рақибнинг провокациялари, агрессияси, қўполликларига қарамай ҳар сафар чиройли футбол ўйнашга ҳаракат қилишди, бошқа жиҳатларга умуман эътибор беришмади. Бу жамоада чемпионлик руҳи юзага келганини исботламоқда, Кападзе нафақат ажойиб тактик мураббий, балки яхши психолог ҳам эканини кўрсатиб берди. (Лекин битта камчиликни ҳам кўрсатиб ўтиш керак, негадир бугун иккинчи гол ва қизил карточкадан кейин жамоа ўйинни ташлаб қўйгандек таассурот уйғонди: кераксиз финтлар, тўп йўқотилиши, прессингларга киришмаслик... Футболчилар ҳар қандай вазиятда рақибга жиддий қарашлари керак)
Футболчиларнинг рақибдан яккакурашлардаги устунлиги ҳар бир ўйинда намоён бўлди ва шу сифат турнир давомидаги асосий қуролларимиздан бирига айланди. Бирорта гол ўтказиб юбормаганимизнинг асосий сабаби ҳам шунда бўлса керак. Ҳам комбинацион футбол кўрдик, ҳам жисмоний. Ажойиб. "Гол ўтказмасдан чемпион бўламиз", деганди жамоа сардори турнир бошида. Иш шунга қараб кетяпти.
Дарвоқе, шу ерда бошқа бир мавзуга эътибор қаратсак. Катанец сўнги вақтларда соғлиқ билан муаммолари сабаб футболдан бироз четланиб қолаётганини кўряпмиз, яқин келажакда мураббий айнан шу туфайли терма жамоадан кетишга қарор қилса ҳам ажабланмайман. Албатта, Катанец етук мураббий, унинг даврида ҳали бирон марта мағлуб бўлмаганмиз, лекин ҳар қандай одам учун соғлиқ биринчи ўринда эканини инобатга оладиган бўлсак, менимча, воқеаларнинг бундай ривожини эҳтимолдан холи деб бўлмайди. Муҳими, шундай бўладиган тақдирда, бизда унинг ўрнига муносиб номзод бор.

Олимпиада қоидаларига кўра, терма жамоага 3 нафар катта ёшдаги ўйинчиларни жалб этишга рухсат берилади. Менимча, бу рўйхатга Алиқулов, Шукуров ва Шомуродовни қўшиш керак. Сиз қандай фикрдасиз?
Айтганча, кунни яна битта муҳим хабар билан якунлайлик. Шу билан бу мавзуга нуқта қўйсак бўлади)
Осиё кубоги финал учрашуви ҳам аслида жуда принципиал бўлиши керак ҳар икки жамоа учун. Бунинг сабабини юқоридаги расмда кўришингиз мумкин.
Мусобақада ғалаба қозонган жамоа Олимпиада ўйинларининг D гуруҳидан жой олади. Бу гуруҳда Осиё жамоасини Парагвай, Мали ва Исроил терма жамоалари кутяпти.
Финалда ютқазган жамоа эса Париждаги мусобақанинг С гуруҳидан ўрин олади. У ерда Испания, Миср, Доминикан Республикаси каби терма жамоалар ўз рақибини кутяпти.
Менимча, финалчилар D гуруҳига қўшилишни жуда исташади, чунки нариги томонда Испания билан Миср нафақат гуруҳдаги, балки бутун мусобақа фаворитларидан бири ҳисобланишади.
Сиз нима дейсиз, қайси гуруҳга тушиш биз учун қулай?

Билмадим, шу йилги яримфинал ўйинларига унча қизиқмаяпман. Париж, Дортмунд, Бавария қандайдир ғалати формада, ўз ўйинини кўрсата олмаяпти, хз қандай қилиб шу ергача етиб келдийкин. Эртанги ўйинни ҳам кўришга ҳафсала йўқ..
@freemanuz
@freemanuz
Боҳо Аҳмедов эртага эрталаб уйғониб, биринчи бўлиб Реал ўйин натижасини кўради-да, сўнг анклавига ўйин борасидаги бирорта таҳлилий пост ёзиб қўяди)
@freemanuz
@freemanuz
Ўзбекистон матбуоти «Чегара билмас мухбирлар» (Reporters Without Borders, RSF) халқаро нодавлат ташкилоти рейтингида 148-ўринни олибди.
Жамоатчилик фаоллари бу хабарни қандай кўради: “180 та давлат ичида 148-ўриндамиз!”
Ўзбек амалдорлари қандай кўради: “32 та давлатдан юқоридамиз!”

Аббос Файзуллаев, Ҳожимат Эркинов ва Абдуқодир Ҳусановсиз терма жамоа финалда Япония билан ўйнайди. Асосий футболчиларимиз йўқ, кўрамиз навбатдаги мураккаб вазифани Кападзе қандай уддалар экан.
@freemanuz
@freemanuz
Жалолиддинов алмаштирилгунга қадар терма жамоа яхши ўйнаб келаётган эди, сардор майдонни тарк этгач ўйинни ташлаб қўйди негадир. Нега ўзи уни алмаштирди Кападзе? Ва нега жамоа Жалолиддинов билан ва Жалолиддиновсиз икки хил ўйин кўрсатяпти? Бутун мусобақа бўйлаб мана шу камчиликни сездим. Қаттиқ боғланиб қолган экан унга жамоа, айниқса, ҳужумларни ташкил қилишда. Унинг ўрнига жуда бўш ўйин кўрсатаётган Ҳолматовни алмаштирса бўларди.
Бизникилар пеналти устида яхшилаб ишлаши керак экан. Қайси ёшда бўлишидан қатъи назар, футболчи юқори бурчакка қаттиқроқ тепишни машқ қилиши керак. Бу дарвозабон учун ўлик нуқта ҳисобланади — зарба аниқ йўлланса, ҳеч бири қайтаролмайди. Тожикистон терма жамоаси БААга қарши нимчорак финал ўйинининг пеналтилар сериясида 5 та зарбадан 5 та гол урганди ва ҳар сафар тўп айнан шундай — кучли ва юқори бурчак томон тепилган эди. Бизнинг футболчилар эса ҳар сафар бир бирига ўхшаш зарбалар йўллаб келмоқда ва кўпинча адашмоқда. Эсласангиз, Норчаев ҳам гуруҳ босқичида Қувайтга қарши ўйинда пеналтидан гол уролмаган эди. Жуда кўпайиб кетди бунақа ҳолатлар, жиддийроқ шуғулланиш керак.
Майли энди, бу финални тезроқ унутиб, олимпиада ўйинларига тайёргарликни бошлаш керак. Муҳими, йигитлар асосий вазифани бажаришди. Терма жамоанинг асосий ўйинчиларини финал олдидан ўз клубларига жўнатиб қўйиб, йигитлардан чемпионликни талаб қилиш кулгили эди, аслида.

Ўзбекистон терма жамоалари ўйинига шарҳловчиликка Даврон Файзиевни қўймаслик керак. Биринчидан, бу касб этикасидан олиб қаралганда нотўғри ҳисобланади: ЎФА вакили ўз жамоаларининг ўйинларини шарҳлаши мумкин эмас. Иккинчидан, Даврон ака шарҳ давомида холисликни йўқотиб қўйиб, футболчиларнинг ҳар бир тўғри ё нотўғри хатти-ҳаракатларидан аллақандай “ибрат” топишга ҳаракат қиляпти, шарҳ якунида эса жамоа футболчилари, мураббийлар ва қолган штаб аъзоларига қўшиб, раҳбарлар-у шифокорларига миннатдорчилик билдириш билан вақт ўтказяпти (яна камига ҳаммани номма-ном санаб чиқяпти). Акани терма жамоамиз ўйинларини шарҳлашга мажбурлаб бунчалик қийнаманглар-е)
Ўзи, анчадан бери шу нарсани пайқаб юрибман, кечаги мағлубият алами қаттиқроқ таъсир қиворди шекл, ёрилдим охири.