Mr Freeman
2.73K subscribers
2.38K photos
970 videos
7 files
801 links
Fayzbog.uz асосчиси Темур Маликнинг кичик канали. Бу ерда муаллиф ижоддан кўра кўпроқ ички дунёсидаги "мен"ига мурожаат қилади (Асосий ижодлар эса @fayzboguz каналида)
Download Telegram
Қулларга ҳеч қачон меҳнатларига яраша иш ҳақи берилмасди. Қуллар кўп пул ишлаб топсалар, бу пулга эркларини сотиб олишлари мумкин, дея ҳадиксираларди. Уларга егулик ва арзон кийим-бош учунгина етадиган иш ҳақи бериларди... Тарихда шундай бўлган, дейсиз-да. Содда экансиз, азизим. Тўғри, қулдорлик тарихда қолган, лекин унинг шакллари замонавийлашган!.. Мана, масалан, сиз — қанча маош оласиз?

© Чарлз Буковски

@freemanuz
All about us
Michael Jackson
Холис бўлиб айтингчи, жаҳон шоу-бизнес ва эстрада тарихида Майкл Жексоннинг ижодидан ёрқинроқ нимадир содир бўлганми? Ўз соҳасини севувчи профессионалларгина унда катта из қолдира олишади, дунёни ўзгартиришга кучи етади.

Жексон ҳам оддий оилада, 9 та фарзанд орасида еттинчиси бўлиб дунёга келган. У қора танлилар оиласида туғилган, биласиз, АҚШда у даврлар расизм ўта кучли бўлган. Аммо шунга қарамай, Майкл Жексон ўз орзуларига эриша олди. Сен эса ҳамон турли баҳоналар топиб, бутун оламдан аразлаб ўтирибсан...

Майкл Жексоннинг истеъдодини тўлиқ англаш учун атайлаб шу қўшиқни танладим. Қўшиқ бир хил, мусиқаси бошидан охиригача ўзгармайдиган темпда давом этади, дунёдаги исталган қўшиқчига шу мусиқа ва текстини беринг, ҳеч ким уни Майклдек жарангдор, позитив ва юқори тембрда айта олмасди. Майкл Жексон мусиқаларга ўзига хос қарашларга эга эди, у ҳар қандай қўшиқни жаҳон даражасидаги хитга айлантира олган. Унинг рақслари эса, бугунгача алоҳида фан сифатида бутун дунё бўйлаб ўқитилади.

@freemanuz
Майкл Жексоннинг сўнгги қўшиғи. У қўшиқ клипида иштирок этишга улгурмаган...

Видеороликда катта шаҳарга кўчиб ўтиб, турли қийинчиликларга қарамасдан ўз мақсади томон илдамлаётган қиз воқеаси тасвирланган:

https://youtu.be/zjGtTUfPcI4
Rammstein солисти Тиль Линдеманн айни дамда Бухорода экан😎

Маълумотларга кўра, улар Ўзбекистонга клип суратга олиш учун ташриф буюришган. Зўр янгилик!

Бу гуруҳ болалик давримда алоҳида ўрин олганини аввалроқ ёзганман. Мени бу учун ҳатто "шайтон" деб аташган эди😁

@freemanuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
124 дақиқа... Сўнгги сониялар... Жамоанг ҳозиргина гол ўтказиб юборди ва ўйин тақдирини деярли ҳал қилди.

Жамоадошларинг руҳан тушкунликка тушиб, мағлубиятни тан олиб бўлди... Бироқ сен... Сен мўжизаларга ишонасан ва шунинг учун ҳам ҳар доим охиригача курашасан!

@freemanuz
Олимпиада қизиқарли воқеаларга бой ўтмоқда😁

@freemanuz
Yoringmane | ELLO.Uz
Munisa Rizayeva
Шохрух, Жаҳонгир Отажонов ва Шоҳруҳхондан кейин ўзбек плейлистимга Муниса Ризаева ҳам қўшилди. Муниса топ!

@freemanuz
Forwarded from Mirzayev Erali
Koronami bu 😱😱😱
Opayam masonakanda, 8 yil oldin bashorat qilib ketganakanlar:))
Исми ҳам бекорга Мунисамасакан: МуНиСа = МаСоН😳

@freemanuz
Италян матбуотининг ёзишича, "Рома" Элдор Шомуродов трансферини ҳал қилган, тафсилотлар тез орада расман маълум қилиниши кутилмоқда.

Элдор катта эҳтимол билан янги мавсумни Жозе Моуриньо қўл остида ўтказади. Эсимда, ўтган йили Элдор Жозе билан бирга суратга тушиб, уни дунёдаги энг кучли мураббийи деб билишини айтганди.

Шомуродов энди Италия А сериясида чемпионлик учун курашади. Орзулар ушалмоқда.

@freemanuz
Шуни айтинг😁

@freemanuz
Олтин тўпимни бяхопкечи тезда🤨

@freemanuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мен кўрган сериаллар ичида энг зўри - "Декстер" яқин орада катта экранга қайтар экан. Орадан 10 йил ўтиб, ўша машҳур ҳикоянинг давомини кўриш бахтига муяссар бўламиз. Октябрда премьера.

Бу сериални кўрмаганларга эса кўриб чиқишни тавсия қиламан. Мен уни томоша қилганимда, унинг психологик томондан ўта кучлилиги туфайли қисса ўқиётгандек тассуротда бўлганман - сериал муаллифлари сизнинг ички дунёингиз билан доимий суҳбатда бўлади.

Сериал ҳақида қисқача. Уч ёшида, онасининг ваҳшиёна қатлига гувоҳ бўлган Декстер Морган полициячи Гарри томонидан асраб олинади. Гарри Декстернинг социопатик мойиллигини ўз вақтида англаб етади ва уни ўзгартириб бўлмаслигини тушуниб, бу хислатини тўғри ва фойдали йўлга йўналтира олади. Декстер "Гарри кодекси" ёрдамида бир қатор қотилликларга қўл уради, аммо у ҳаммани эмас, фақат бунга лойиқ бўлганларни - қонундаги "лазейка"лардан фойдаланиб ёки далилларнинг камлиги туфайли адолатли ҳукмдан қочиб қутула олган маньяк, психопат, шафқатсиз жиноятчиларнигина самосуд қилади.

@freemanuz
Бугунги сана)

@freemanuz
Ниҳоят, узоқ кутилган хабар расман тасдиқланди: Элдор Шомуродов "Рома" футболчиси аъзоси

"26 ёшли Элдор Шомуродов 17.5 млн евро эвазига "Рома" клубига ўтди. Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси 5 йиллик, 2026 йилнинг 30 июнига қадар давом этувчи шартнома имзолади. Битим таркибида яхши ўйин кўрсатгани учун бонуслар ҳам бор. Бундан ташқари, "Женоа" клуби футболчининг кейинги трансферидан маълум миқдорда фойда кўради", — дейилади римликларнинг расмий баёнотида.

Шома янги жамоасида 14 рақамни танлаган.

Маълумот учун, "Рома" клубини дунёнинг энг кучли мутахассисларидан бири бўлган Жозе Моуриньо бошқаради. Италия матбуотининг ёзишича, португалиялик мураббий Шомуродовнинг трансферини шахсан ўзи сўраган.

Учинчи ренессанснинг тамал тоши футболда қўйилди. 😉


Каналга уланинг: 👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w
Мен ўзи болалигимдан Рома мухлиси эканлигимни сизларга айтганмидим😌

@freemanuz
Ҳамдардман😢 (😁)

@freemanuz
- Эшмат уйлангандан кейин даврамизга қўшилмай қўйди-я? Тағин ичишни ташлабди, чекмай ҳам қўйибди, деб эшитдим... Тинчликми ўзи, оғайнилар?
- Иродага боғлиқ ҳаммаси. Ирода кучли бўлса, исталган нарсадан воз кечтиради!
- Нима, уйлангандан сўнг иродаси кучайиб кетадими одамнинг?
- Тушунмадинг. Ирода деганимиз - Эшматнинг хотини, исми шунақа.

© @tiligirrom