Mr Freeman
2.74K subscribers
2.37K photos
970 videos
7 files
801 links
Fayzbog.uz асосчиси Темур Маликнинг кичик канали. Бу ерда муаллиф ижоддан кўра кўпроқ ички дунёсидаги "мен"ига мурожаат қилади (Асосий ижодлар эса @fayzboguz каналида)
Download Telegram
"Граф Монте Кристо" асарида бир диалог бор, маъноси шундай: "Ким қаҳрамон, ким хоин — бу вақт масаласи. Эртага ҳокимиятга Наполеон келса, мен қаҳрамон бўламан, сен хоин. Ҳозирча эса сен қаҳрамонсан, мен хоин..."

@freemanuz
Миланни иккита муҳим футболчи - дарвозабон Доннарума ва Чалханўғли тарк этишди. Бу Малдини деганлари футболчилик фаолияти пайтида Миландан алами қолган шекилли, гўё атайлаб тарқатаётгандай жамоани. Ё масонмикан? 🤔

@freemanuz
Шахсий ҳаётингизда муаммолар кўпайиб боряптими? Ундай бўлса, ўзингизга дарҳол қўшимча иш топинг! Шахсий ҳаёти умуман йўқ бўлган инсоннинг муаммолари қаердан бўлсин)

@freemanuz
Олим баъзи нарсаларни билади, жоҳил эса ҳамма нарсани.
(Ahmet Hamdi Tanpınar)
Ажойиб интервью. Анвар Жўраев - Ўзбекистон эстрадасига янги қон киритган ҳақиқий талантлардан бири. Ҳозир бизга айнан шундай ижодкорлар етишмаяпти, афсус...

https://youtu.be/r76g_6HrnsU
Сўхлик блогер Дадахон Ҳайдаров Фарғона вилояти собиқ ҳокими Шуҳрат Ғаниев истеъфосини талаб қилиб, қамалиб чиққан эди.

Сурхондарёлик Отабек Сатторий вилоят ҳокими Тўра Боболовни танқид қилиб, 6,5 йилга "кесилди".

Андижонлик депутат Шуҳрат Каримов бевосита шаҳар ҳокимига алоқадор бўлган ер сотишларни ошкор қилганлиги учун дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этилиб, ўзи эҳтиёт чораси сифатида қамоққа ташланди (шу ерда Анжан депутатларигаям беш кетмадим. Ҳоким уларни йиғиб, "давай, бекор қил" деса, дахлсизлик ҳуқуқини шартта бекор қилишибди. Аслида улар бирлашиб, ҳокимни тийишлари керак эди. Чунки депутат (қоғозда) халқ вакилидир, ҳокимнинг эмас. Шу нарсани қачон тушуниб етасизлар. Тушуниб етганларнинг илдизига болта уришни қачон тўхтатасизлар?).

Юқоридаги ҳолатлар менга ҳокимларни танқид қилишнинг охири фақат "решотка" билан тугайди деган тушунчани бермоқда. Сўнгги йилларда ҳокимларга катта ваколатлар берилгач улар ўзларининг ҳудудида мутлақ ҳукмронликка эришдилар. Гўёки ердаги соянинг сояси бўлиб, шахсий манфаатларини кўзлаган ҳолда кўплаб қонунбузилишларга йўл очиб бердилар. Ўзларига ёқмаган шахслар эса юқоридагидай четга суриб ташланмоқда.

Биз ушбу ҳолатларни фақатгина сўз эркинлиги беозор танқидлар учун, деб тушунайликми?

@ManaUyat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Евродаги ўлим гуруҳи ҳақида қисқача. Венгрия қоил қолдирди ҳаммани, маладес!

@freemanuz
18+

13 ёшли қизалоқ уйга келиб, мактаб формасидаги онасини кўргач, бугун яна бувиси билан тунаши кераклигини тушунди)

@freemanuz
Максим тахаллуси билан кўпчилигимизга таниш бўлган хонанда айни дамда касалхонада ётибди. У коронавирусга чалинган, аҳволи оғир деб хабар бермоқда рус ОАВи.

@freenmanuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхши нарса топиб олдим😁

Скриншот қилинг ва нима қилишингиз зарурлигини билиб олинг.

Скринларни группага ташлаймиз)

@freemanuz
Манга роса мос тушдида😁

@freemanuz
Бугундан бошлаб кунига иккитадан ўйин томоша қиламиз. Европа чемпионати мана энди қизғин палласига кирди, очиғи, гуруҳ ўйинларини деярли кўрмагандим, энди ҳар битта учрашувни кўриб чиқаман.

Кимга мухлислик қилишингизни ёзиб қолдиришингиз мумкин, фақат ҳақорат ва жанжалларсиз, илтимос🙄
👍1😢1
Даниянинг Белгия ва Россияга қарши ўйинини кўргандим, бугунги ўйин билан қўшиб айтиш мумкинки, бу мусобақада энг чиройли ва мазмунли ўйинни айнан шу терма жамоа кўрсатиб беряпти. Жуда зўр ўйин!

Дания ЖЧ-2002 даги Ж. Кореяни, Евро 2008 даги Россия билан Туркияни, Евро 2016 даги Исландияни эслатмоқда.

@freemanuz