Mr Freeman
2.74K subscribers
2.37K photos
970 videos
7 files
801 links
Fayzbog.uz асосчиси Темур Маликнинг кичик канали. Бу ерда муаллиф ижоддан кўра кўпроқ ички дунёсидаги "мен"ига мурожаат қилади (Асосий ижодлар эса @fayzboguz каналида)
Download Telegram
Audio
Ажойиб ашулада шу❤️

Жияним круглосутка режимида эшитадиган трек)

@freemanuz
Яқинларнинг суратини олиб юриш кўнгилни хотиржам қилар экан. Қариндош бўлмасак-да, мени негадир Франклин бобонинг сурати тинчлантиради. (c)

@freemanuz
Бундан бир неча ой илгари Kun.uz сайтида Снайпер номли телеграм канали томонидан турли жамоатчилик фаоллари ва ОАВлар ҳақида туҳмат ва бўхтонлардан иборат нохолис маълумотлар тарқатилаётгани ҳақида хабар қилинган эди.

Мазкур лойиҳа ИИВга тегишлилиги иддао қилинган. Бироқ, орадан шунча вақт ўтишига қарамасдан ИИВ томонидан ақалли бирор изоҳ ҳам берилмаган. Сукут аломати – ризо. Ҳар ҳолда, бу лойида келтирилган шахсий маълумотларни оддий фуқаро ҳеч қачон қўлга кирита олмайди. Бунинг учун, албатта, қандайдир тезкор тузилма маълумот билан таъминлаб туриши керак.

Бу лойиҳанинг “нишон”ига (туҳмат) олинганлар рўйхатига назар ташлар эканмиз, асосан Аброр домлага қарши чиққанлар эканлигини билиб олиш қийин эмас. Жумладан, Файзбоғ муаллифи Темур Малик ҳам домлани танқид қилиши биланоқ ушбу лойиҳа “нишон”ига тушди.

Майли, мен бошқа блогерлар ҳақида тўхтатилиб улар учун адвокатлик қилмоқчи эмасман. Бироқ, нимага айнан Мубашшир Аҳмад домла бу лойиҳанинг “нишон”ига тушган? Маълумки, Мубашшир домла Аброр домланинг жамиятдаги бир қатор зиддиятли баҳсларга сабаб бўладиган фикрларини инкор қилиб чиққан. Шунингдек, Azon.uz жамоасига тезкор тузилмалар томонидан бот-бот босимлар бўлиб туриши ҳақида кўп эшитамиз.

Куни-кеча диний мавзудаги бир қатор мақолалари учун ушбу сайт вакиллари маъмурий жавобгарликка тортилди. Бунга сабаб эса домламиз анчадан буён диний таълимни эркинлашритишни талаб қилиб чиқаётганликларидир. Ўз навбатида бу талаб кимларгадир ёқмасилиги табиий. Ўзбекистонда эса кимнидир жавобгарликка тортиш қийин масала эмас!

Хўш, нимага Аброр домла шунча диний мавзудаги чиқишлар қилса ҳам, унга нисбатан дахлсизлик қўлланилмоқда!? Диний таълимни эркинлашириш талаби билан чиқаётганлар эса дарров босимга олинмоқда!?

Тўғриси, ушбу мулоҳазаларни ёзиш менга ҳам осон эмас. Аброр домла бизнинг биродаримиз. Биродарларимизга туҳмат қилишдан Аллоҳ сақласин, лекин барча гумонлар битта манзилга йўналмоқда...

Адашаётган бўлсак, Аллоҳ бизни еечирсин, агар ҳақ бўлсак, ҳақиқатнинг юзига парда тортаётганларга инсоф берсин!!!

@adolat_kuychisi
👍1
Одам бўлмаймиз.

@freemanuz
- Нега бизнинг ситиларда бизнес марказлар ўрнида қиммат уй-жойлар қурилади?

- Инвесторларни ислоҳотларимизга
ишонтиролмаётганлигимиздандирда..

Москва сити - сити здорового человека.

@freemanuz
"Граф Монте Кристо" асарида бир диалог бор, маъноси шундай: "Ким қаҳрамон, ким хоин — бу вақт масаласи. Эртага ҳокимиятга Наполеон келса, мен қаҳрамон бўламан, сен хоин. Ҳозирча эса сен қаҳрамонсан, мен хоин..."

@freemanuz
Миланни иккита муҳим футболчи - дарвозабон Доннарума ва Чалханўғли тарк этишди. Бу Малдини деганлари футболчилик фаолияти пайтида Миландан алами қолган шекилли, гўё атайлаб тарқатаётгандай жамоани. Ё масонмикан? 🤔

@freemanuz
Шахсий ҳаётингизда муаммолар кўпайиб боряптими? Ундай бўлса, ўзингизга дарҳол қўшимча иш топинг! Шахсий ҳаёти умуман йўқ бўлган инсоннинг муаммолари қаердан бўлсин)

@freemanuz
Олим баъзи нарсаларни билади, жоҳил эса ҳамма нарсани.
(Ahmet Hamdi Tanpınar)
Ажойиб интервью. Анвар Жўраев - Ўзбекистон эстрадасига янги қон киритган ҳақиқий талантлардан бири. Ҳозир бизга айнан шундай ижодкорлар етишмаяпти, афсус...

https://youtu.be/r76g_6HrnsU
Сўхлик блогер Дадахон Ҳайдаров Фарғона вилояти собиқ ҳокими Шуҳрат Ғаниев истеъфосини талаб қилиб, қамалиб чиққан эди.

Сурхондарёлик Отабек Сатторий вилоят ҳокими Тўра Боболовни танқид қилиб, 6,5 йилга "кесилди".

Андижонлик депутат Шуҳрат Каримов бевосита шаҳар ҳокимига алоқадор бўлган ер сотишларни ошкор қилганлиги учун дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этилиб, ўзи эҳтиёт чораси сифатида қамоққа ташланди (шу ерда Анжан депутатларигаям беш кетмадим. Ҳоким уларни йиғиб, "давай, бекор қил" деса, дахлсизлик ҳуқуқини шартта бекор қилишибди. Аслида улар бирлашиб, ҳокимни тийишлари керак эди. Чунки депутат (қоғозда) халқ вакилидир, ҳокимнинг эмас. Шу нарсани қачон тушуниб етасизлар. Тушуниб етганларнинг илдизига болта уришни қачон тўхтатасизлар?).

Юқоридаги ҳолатлар менга ҳокимларни танқид қилишнинг охири фақат "решотка" билан тугайди деган тушунчани бермоқда. Сўнгги йилларда ҳокимларга катта ваколатлар берилгач улар ўзларининг ҳудудида мутлақ ҳукмронликка эришдилар. Гўёки ердаги соянинг сояси бўлиб, шахсий манфаатларини кўзлаган ҳолда кўплаб қонунбузилишларга йўл очиб бердилар. Ўзларига ёқмаган шахслар эса юқоридагидай четга суриб ташланмоқда.

Биз ушбу ҳолатларни фақатгина сўз эркинлиги беозор танқидлар учун, деб тушунайликми?

@ManaUyat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Евродаги ўлим гуруҳи ҳақида қисқача. Венгрия қоил қолдирди ҳаммани, маладес!

@freemanuz