Mr Freeman
2.74K subscribers
2.37K photos
970 videos
7 files
801 links
Fayzbog.uz асосчиси Темур Маликнинг кичик канали. Бу ерда муаллиф ижоддан кўра кўпроқ ички дунёсидаги "мен"ига мурожаат қилади (Асосий ижодлар эса @fayzboguz каналида)
Download Telegram
Мошолло устоз, илмиз Зиёда, тилиз бунданам шаллақироқ бўлсин!

Мана шу гопник-домла ва унинг "Аброрий сектаси" муридлари қанчадан-қанча одамларни уламолардан бездиряпти, афсус...

@freemanuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиёсатдан ваъз ўқийдиган домлаларнинг кўпчилиги мана шунақа бўлади, Ироқдаги ҳолат бунга яққол исбот. Шу учун ҳар хил одамларни гапи билан ҳаёт кечирмасдан илм излашда фаол бўлинг ва фикрлашда мустақил бўлинг. Мустақил ва озод бўлиб яшашдан кўра завқлироқ туйғу йўқ бу оламда!

@freemanuz
Forwarded from Bahodir AnkLavi
Одам деган шунчалик даражадаям бўладими? Наҳотки Дин ишлари бўйича қўмита, Мусулмонлар идораси бу масалада сукут сақлайверади?!

Ислом ахир софликку. Бу тўғрида Исломда жуда кўп гапирилади. Шундай гапни давлат раҳбари ҳам айтганди:

"Мен БМТ минбаридан туриб ҳам, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти йиғилишларида Ислом поклик дини эканлиги ҳақида гапирдим. Биз кимнинг авлодимиз? Биз Имом Бухорий марказини ташкил қилдик. Тошкентда Ислом цивилизация марказини ҳамда Ислом академиясини туздик".

Ислом цивилизацияси маркази матбуот хизматида ўриндошлик асосида фаолият юритувчи Аброр Мухтор Алийнинг сўзлари эса Президент айтган покликка зид гаплар-ку!

Каналга уланинг
👉 @bahodiranklav 👈
Юрист блогер дўстимиз Баҳодир Аҳмедовнинг лайт канали, аъзо бўпқолинглар, фикрлари теран камсонли ошналаримиздан)
Интернет ичра юрибдур устозим савлат билан.
Лак-лак подписчик йиғибдур "ютуб" да даъват билан.

Фан, сиёсат, Байден, масон, фитналардан сўз очиб,
Аробани қуруқ олиб қочадур санъат билан.

Мия ўлгур қотиб қолғон, билмам, қай ғор асрида,
Дер: "калтак еган заифа яшар муҳаббат билан".

Гарчи муслим, номуслимға тинчлик ҳаводек зарур,
Муслимни башарга қайрар бир олам нафрат билан.

Ақли бор мардум устоз-ла баҳс этмоқни истамас,
Чунки баҳс адо бўлғуси туҳмату лаънат билан.

Унга терс сўз айтғонларни қарғагай шаллақидек,
Боди кириб, шоди чиқур, ахлату аврат билан.

Юзма-юз баҳсларда устоз писмайибон мушт отар,
Неча комил дўст бехабар мушт еди ғафлат билан.

Не ажабки, ҳеч миршаб устоз мушугин "пишт" демас,
Балким устоз пост қўёдир ҳар сафар наряд билан?

Мирзо Бетахаллус

@freemanuz
Бир бўйдоқ йигит тўйларга умуман бормай қўйибдию, аммо жанозаларни ҳеч қолдирмас эмиш. "Нега фақат жанозага борасан?", деб сўрашса, "У ерда мендан: "Сеники қачон?" деб сўрашмайди-да", дермиш)

@freemanuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрик Ламеланинг мана бу голи АПЛда мавсумнинг энг чиройли голи деб тан олинибди. Бу ўйинни (Арсенал - Тоттенхэм) жонли эфирда томоша қилиб, голни биринчилардан бўлиб кўрганимдан хурсандман😎

@freemanuz
Жозибали ҳамширалар ва аёл докторлар эркак беморларнинг юрак уришини аниқ ўлчай олишмайди)

@freemanuz
Лайфхак: Агар футбол ўйинларидан кайфиятим бузилмасин, доимо яхши таассуротда қолай десангиз, Ўзбекистон МТЖнинг Эрон, Саудия, Япония, Корея каби рақибларига қарши эмас, Сингапур, Яман, Фаластин каби жамоаларига қарши ўйнаган ўйинларини томоша қилинг😁

Ўзбекистон - Сингапур 5:0. Яхши ўйин бўлди.

@freemanuz
Магазинга сигарет олиш учун кирган Эшматнинг нигоҳлари пачкадаги ёзувга қадалди, унда: "Тамаки чакиш эркаклар жинсий ожизлигини келтириб чиқариб, бепуштликка сабаб бўлади", деб ёзилганди. Эшмат сотувчига пачкани қайтариб: "Ҳалиги, "тамаки чакиш ўпка ракига сабаб бўлади" деганига алмаштириб бер", деямуш) © Твиттердан

@freemanuz
Forwarded from EKOLOG.UZ| UZ🇺🇿
​​Агарда сиз уйсиз ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик ҳолатларига гувоҳ бўлсангиз «Mehr va Oqibat» ННТ нинг “Ишонч телефони” +998 93 812 04 13 рақамга зудлик билан қўнғироқ қилинг. Кичик дўстларимизга меҳрли бўлиб, уларни бирга асрайлик!


☘️Каналимизга уланинг 👇
Присоединяйтесь к нашему каналу
👇 https://t.me/ekologuz
#бурчакдаиқтибос

Бўшаб қолган лавозимга кимнидир тайинлаб, ҳар сафар юзлаб норози ва битта яхшиликни билмайдиган кўрнамак одамни яратаман.

© Людовик XIV, 1638 — 1715

👉 @burchakostida
Шотрлар ҳақинда😏
Дастлабки ўйин. Асосий таркиблар маълум. Бошладикми?

@freemanuz
Кеча жуда бўш ўйин кўрсатдик, лекин 3 очкони қўлга киритдик. Оғир ўйиин бўлди, ростан. Абрамов доим "биз рақибимиз имконият берганча ўйнаймиз", деб такрорлаб келади. Демак, терма жамоамиз ўз ўйинини кўрсатиши учун бизга ҳеч қандай қаршилик кўрсатмайдиган, жуда бўш ўйнайдиган терма жамоалар рақиб бўлиши керак экан. Агар кимдир Ямандек кучли қаршилик қила олса, Абрамовнинг логикаси бўйича, биз кўнгилдагидек ўйнаб кетолмаймиз. Майли, кўрайликчи, бундай дунёқараш билан қаергача борарканмиз. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони...

@freemanuz